Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

Моддий бойликларга спорт иншоотлари (ўйинчоқлар, спорт ҳоналари, майдончалари, 
тирлар, хавзалар, клублар ва хоказо), жисмоний жиҳозлар, буюмлар, махсус спорт 
кийимлари, пойабзал ва бошқалар киради. 
Маънавий бойликларга жисмоний маданият хақидаги фан ва санъат асарлари 
(адабиёт, ҳайкалтарошлик, графика, мусиқа ва бошқалар киради). 
Жисмоний маданият ривожланишнинг ҳар бир босқичида, яъни, улар бойликларни 
ташкил этиш, бунда унга ёндошган ҳар бир шахс учун ўзлаштириш, фойдаланиш имкони 
бўлганда келажакдаги ривожланиш бўлиб қолади. Бу ерда гап, ҳозирги кунда жисмоний 
маданиятнинг кенг тарқалган, амалий ва бошқа бўлимларига кирган гимнастика, спорт, 
ҳаракатли ўйинлар, хақида жисмоний машқларнинг кўпгина турлари ва тўпламлари 
тўғрисида боради. 
Ривожланишнинг узоқ йўлида унинг мазмуни ва шакллари жамоа ҳаёти, ва 
фаолиятининг турли соҳаларига, (моддий ишлаб чиқариш ва ҳизмат фаолияти, кундалик 
турмуш ва соғлом дам олиш, тиббиёт ва ҳ.к.) тадбиқ, этиш билан аста-секин 
диференциаллашиб борадики, бу жисмоний маданиятнинг ижтимоий аҳамияти бўлган бир 
қатор қисмлари ва бўлакларининг (мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, 
ишлаб чиқариш, турмуш, рекреатив, даволаш жисмоний маданияти ва бошқалар) 
шаклланишида ўз аксини топади. 
Жисмоний маданият - жисмоний тарбия назариясининг энг кенг тушунчасидир. У 
юқорида кўриб, тилга олинган ҳамма тушунчаларни ўз ичига олади. Жисмоний тарбия 
назариясининг бошқа фанлар билан боғланиши. Жисмоний - тарбия бу инсонни 
жисмоний камолатга эришишига йўналтирилган педагогик жараёндир. Жисмоний тарбия 
жараёнида ақлий, ахлоқий, эстетик тарбия ва мехнат тарбияси амалга оширилади. 
Жисмоний тарбия назарияси ижтимоий, тиббий ва педагогик фанлар билан боғлиқдир. 
Жисмоний тарбия назариясининг ғоявий асосий шахс ҳақидаги фалсафий таълимот 
ҳисобланади. Жисмоний тарбия назариясининг илмий - тиббий асоси (анатомия, 
физиология, гигиена, биохимия, биомеханика ва бошқалар) фанлар мажмуасидан таркиб 
топган. Тиббий фанлар соҳасида эришган янги ютуқлар жисмоний тарбия назарияси 
томонидан жисмоний машқларни ўргатиш усуллари, воситаларини танлашни асослаш, 
қўйилган вазифаларни ҳал этишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқишда фойдаланилади. 
Бимеханика ҳаракат техникасини тадқиқот қилиб бориб, уни бажаришни бахолашга, 
йўл қўйилган хатоликларни йўқотиш йўлларини белгилашга ҳамда ҳаракат малакаларини 
шакллантиришда энг яхши натижаларга эришишга ёрдам беради. 



Биохимия томонидан жисмоний машқлар бажарилиш таъсирида киши организмида, 
жумладан, мушакларда бўладиган химиявий жараёнларини ўрганиш натижасида олган 
маълумотлар уларни ўтказишда методикасини такомиллаштиришга ёрдам беради. 
Тиббий-табиий фанлар асосида эришилган янгиликлар жисмоний тарбия назарияси 
жисмоний машқларга ўргатишнинг восита ва усулларини танлаш учун, машғулотларни 
ўтказиш методикасини ишлаб чиқишга кўмаклашади. Жисмоний тарбия назарияси 
педагогика билимлар тизимига киради, психология, педагогика, спортнинг турлари 
(гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, сузиш ва бошқалар) назария ва методикаси 
билан чамбарчас боғланган, жисмоний машқларга ўргатишнинг усулларини танлаш 
инсоннинг ёш хусусияти ҳамда шахсий психология хусусиятлари (диққати, фикрлаши, 
эслаб қолиши)га таянади. 
Ҳаракатга ўргатиш масалаларини ишлаб чиқишда жисмоний тарбия назарияси 
ўргатишнинг умумий дидактик, принциплари ва методларига, ақлий, ахлоқий, нафосат 
мехнат ва бошқа тарбия методларига таянади. 
Таянч сўзлар: Гиподинамия, Алпомиш ва Барчиной меъёрлари, жисмоний 
ривожланиш, жисмоний тайёргарлик, жисмоний машқ, спорт, жисмоний камолат, моддий 
бойликлар, маънавий бойликлар.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish