Мавзу – Нотиқнинг нутқ маданияти (2 соат) режа



Download 39,18 Kb.
bet5/6
Sana21.02.2022
Hajmi39,18 Kb.
#45806
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1e51c3d3-be1b-4024-95fd-bc417e01c0a5

Сўзлашув услуби. Бу усул лексикаси, фонемаси, морфологияси ва синтаксиси билан халқнинг оддий сўзлашув тилини ўзида акс эттиради. Сўзлашув услуби учун оддийлик, соддалик, бетакаллуфлик, ҳаяжонлилик ҳосдир. Сўзлашувда одатда кундалик муомалада, мулоқотда кўп иштирок этадиган, ўзаро турмуш икир - чиқирлари ҳақидаги муносабатларни таъминлайдиган, кундалик алоқа - аралашув учун хизмат қиладиган тил бирликлари кўп учрайди : хол - ахвол сўрашларда, ўзаро самимий алоқаларда, уй - рўзғор, қўни - қўшничилик, қариндош - уруғчилик алоқаларида, кундалик суҳбатларда учрайдиган бирликлардан кўп фойдаланилади: майли, майлига, хўп, кириб турниг, чикиб тўринг, сўраб қўйинг, саломат бўлинг, худога шукур, қойил, бораверинг, яшаворинг, омон бўлинг, баракалла, ўргилай, айланай, ишқилиб, бўптида, келинг, ишлаб турибмиз, салом айтинг, занғар, қурғур, қотириб ташладик, қўяверинг кабилар кўп учрайди.
Сўзлашув услубидаги оғзаки нутқда баъзан ёзма нутқка, шевага, вульгаризм ва бошқаларга ҳос ва сўз шаклларининг таъсири бўлади. Бу хусусият анча яшовчандир. Хар бир шева вакили жонли сўзлашувда ўз шевасида гапиришга одатланиб қолган бўлади.
Бошқа тилларга оид, кундалик турмуш билан боғлиқ бўлган луғасий бирликлар сўзлашувда кўп учрайди. Ва аксарият холларда у орқали иккинчи тилга ўзлашади М: остановка, толька, привет, даже, ладно, дом кабилар.
Сўзлашув нутқида самимийлик, халқчиллик, соддалик, эркинлик анча кучли бўлади. Ана шунга кўра сўзлар адабий тил меъёрларидан фарқланган холда қўлланади: олиб кел - обке, кўйиб юбор - кўйвор. Нутқ жараёнида сўзларни, гапларини, қисқартирган холда кўллаш ҳам характерли бўлади. Дилфўза - Дилфўз, Ха!, йук!, Албатта! Вазият суҳбатдош учун катта аҳамият касб этади. Бу холатда суҳбатдошларнинг имо - ишоралари, ҳаракатлари, овознинг кучайиши ва пасайиши, тўхтатиш, сукутлар, кисқаси хар бир холат муҳим ўрин тутади.
Расмий услуб. Бу усул расмий хужжатлар тил хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради- Эьлонлар, конунлар, суд ва давлат идоралари хужжатлари шу услубда ёзилади. Ариза, тилхат, маълумотнома, чақирув қоғози, тақлифнома, шартнома, таржимаий хол, эълон, адрес, тавсифнома. ҳисобот каби хужжатлар ҳам расмий услубда бўлади. Бундай услубдаги хужжатлар қисқа, аниқ ва барча учун тушунарли килиб тузилади. Бу услубнинг ҳам ўзига ҳос лексик ҳамда грамматик хусусиятлари мавжув: сўзлар ўз маъносида қулланади, кўпинчалик маълум айрим қисқартма сўзлар ишлатилади, хар бир соханинг ўзига ҳос терминларидан фойдаланилади. Мазкур услубнинг асосий хусусиятлари энг аввало фикрни аниқ ифода қилиниши ва ифоданинг бир ҳил колипда баён этилишида кўринади. Расмий услуб лексикасининг яна бир хусусияти унда профессионал (юридик, дипломатик, маъмурий ва бошқалар) терминалогиянинг мавжудлигидир: акт, гувохнома, қарор, қидириш, айбни оғирлаштирадиган хато, ахдлашувчи олий томонлар, элчи, элчихона, ишончли вакил, нота, шартнома, баёнот, деклорация, визит, дипломатик протокол, халқаро вазият ва хокозо. Бу услубда жаргонлар, оғзаки сўзлашув услубига ҳос сўзлар ишлатилмайли.
Илмий услуб. Илмий услуб фаннинг турли сохаларига алоқадор сўз ва атамаларни кўпроқ тасарруф қилиш, баённинг кўпроқ мантиқий далилларга суяниш билан бошқа услублардан аниқ, қоидалар, формулалар, асосида ифодаланиши билан фарқланади. Илмий услубда сўзлар ўз маъносида кўлланилади: қоида ёки таърифнинг мазмунини очишга хизмат қиладиган, ажратилган бўлаклар, кириш сўз ва иборалар, шунингдек қўшма гаплардан кўпроқ фойдаланилади. Илмий нутқ асосан илмий ишлар нутқи бўлиб, унинг аниқ кўринишлари илмий мақола, илмий рисола, диссертадиялар, монографиялар, илмий маърузалар шаклида намоён бўлади. Илмий услубнинг хозирги замон тараққиёти билан боғлиқ равишда қуйидаги умумий хусусиятларини кўрсатиш мумкин:

  • Ахборотнинг объективлиги, аниқлиги.

  • нутқнинг маълумотларга бойлиги.

  • фикрнинг қисқа ва лўнда ифодаланиши.

Илмий нутқнинг китобий услубга тегишлилиги унда айтиладиган фикриниг олдиндан ўйлаб кўйилишида, унинг монологик характерга эга бўлишида, мантиқийлик, фикр баёнотининг қатъий тартибида, адабий тил меъёрларига қатъий амал қилишда, услубий бир ҳиллик характерига эга эканлигида кўринади.
Публицистик услуб. Даврнинг ижтимоий-сиёсий долзарб мавзусини акс этириш публицистик услубга ҳосдир. Публицистика – сўзи лотинча сўз бўлиб, ижтимоий ёки халқ, ижтимоий халқчил деган маъноларни билдиради.
Публицистик нутқда таъсирчан сўз ва сўз бирикмаларидан, мақол ва афоризмлардан ҳам фойдаланилади. Публицистик услубда гап бўлаклари одатдаги тартибда бўлади. Кесимлар, буйруқ ва хабар майлидаги феьллар билан ифодаланилади: дарак, хис-ҳаяжон ва риторик сўроқ гаплардак, ёйиқ ундалмалардан, такрорий сўз ва бирикмалардан фойдаланилади. Матбуот нутқи одатда ижтимоий - сиёсий, иқтисодий, маънавий - ахлоқий, адабий - танқидий мавзулардаги оммавий нашрларда, нотиқларнинг нутқларида, радио ва ТВ да чиқишларида намоён бўлади. Публицистик ва бадиий услубнинг ҳам ўхшаш томонлари бор. Хар иккала услубда ҳам эмоционаллик, экспрессивлик, образли ифодалар, тасвирий воситалар, бадиий тил имкониятларидан фойдаланишга интилиш кучли. Публицистик услубда газета тили алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки газета ва публицистика бир - бири билан чамбарчас боғлиқ. Шу билан бирга, газета услуби публицистик услубнинг бир тармоғи хисобланади. Публицистик услубда тил воситаларидан фойдаланишда муаллифнинг индивидуал услуби деярли ажралиб ёки сезилиб туради. Айниқса, бу холат очерк, фельетон, бадиий публистик мақолада тез кўзга ташланади.
Бадиий услуб. Бадиий услуб нутқнинг бошқа услубларидан дастлаб ўзининг образлилиги, эстетиклиги ва таъсир этиш вазифаси билан ажралиб туради. Бадиий нутқда тил лексикаларининг ҳамма қатламлари иштирок этади.
Бадиий услуб учун шахсий образли сўз ишлатиш характерлидир. Хар бир муаллиф ўзига ҳос усуллардан фойдаланади. Бу билан ўзига ҳосликка, асарни ўқимишли бўлишини таъминлашга интилади. Бадиий нутқда асосан тилнинг бадиий таъсир воситалари ишлатилган бўлиб, бошқа услубларга ҳос ҳусусиятлар маълум мақсад билан чекланган миқдорда, шартли ишлатилади. Бадиий нутқ усулининг учта кўринишлари мавжуд:

  • Насрий нутқ

  • Поэтик нутқ.

  • Драматик нутқ.

Булар ичида поэтик нутқ тилнинг бадиий тасвирий воситаларидан фойдаланишнинг энг юксак намунаси хисобланади.



Download 39,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish