ИЛОВАЛАР
1-илова
Ижобий аудиторлик хулосасига мисол
"Мен биз), ___________________________________________"
(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)
аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудитори)
____________________________________________________
(аудиторларнинг фамилияси, исми, отасининг исми)
томонидан хўжалик юритувчи субъект"____________________"
___________________________________________________нинг
(хўжалик юритувчи субъект номи)
201 _ йил 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.
Аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти жавобгар ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз хулосаси учун жавоб беради.
Биз аудиторлик текширувини АФМАга мувофиқ ўтказдик. Ушбу андозалар биз фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот жиддий бузилишларга эга эмаслигига етарлича ишонч билан таъминлашимиз кераклигини тақозо этади. Аудиторлик текшируви ҳаққонийликни ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотнинг қонун ҳужжатларига, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланади. Биз томонимиздан ўтказилган аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.
Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект "_________________________________"нинг молиявий ҳисоботи
(хўжалик юритувчи субъект номи)
унинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс эттиради ва мазкур хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келади.
Аудиторлик ташкилоти раҳбари _____________
(имзо)
Аудитор (аудиторлар) ______________
(имзо)
201 __ йил "____" ________________ М.Ў.
2-илова
Салбий аудиторлик хулосасига мисол
"Мен(биз), ___________________________________________"
(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)
аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудитори)
______________________________________________________
(аудиторларнинг фамилияси, исми, отасининг исми)
томонидан хўжалик юритувчи субъект"___________________"
__________________________________________________нинг
(хўжалик юритувчи субъект номи)
201 __ йил 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.
Аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти жавобгар ҳисобланади.
Аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз хулосаси учун жавоб беради.
Биз аудиторлик текширувини АФМАга мувофиқ ўтказдик. Ушбу андозалар биз фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот жиддий бузилишларга эга эканлигига етарлича ишонч билан таъминлашимиз кераклигини тақозо этади. Аудиторлик текшируви ҳаққонийликни ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотнинг қонун ҳужжатларига, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланади. Биз томонимиздан ўтказилган аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.
Текширишда аниқланишича, хўжалик юритувчи субъект _____ млн. сўмни харажатларга ноқонуний равишда киритган, бу эса амалдаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларини бузади.
Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект "_________________________"нинг молиявий (хўжалик юритувчи субъект номи) ҳисоботи унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳаққоний ахборот бермайди.
Аудиторлик ташкилоти раҳбари __________________
(имзо)
Аудитор (аудиторлар) __________________
(имзо)
201 __ йил "____" ________________ М.Ў.
Do'stlaringiz bilan baham: |