Мавзу : Корхона пул окимларини тахлил кили шва башоратлаш


Пул оқимини баҳолашни бухгалтерия ҳисоби миллий ва ҳалқаро стандартлари асосида такомиллаштириш



Download 425,1 Kb.
bet10/17
Sana30.03.2022
Hajmi425,1 Kb.
#517557
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
pul oqimlari tahlili (2)

2.2. Пул оқимини баҳолашни бухгалтерия ҳисоби миллий ва ҳалқаро стандартлари асосида такомиллаштириш

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида республикамизда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ўз хўжалик жараёнларининг натижаларини молиявий ҳисобот шаклларида акс эттиради. Бундай ҳолатда молиявий ҳисобот шаклларини белгиланган тартибда тўғри ва аниқ расмийлаштириш ҳамда тегишли назорат органларига тақдим этиш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бугунги жаҳон амалиётида молия-кредит механизмлари жадаллик билан ривожланиб, такомиллашиб бораётган бир шароитда, хўжалик субёектларининг пул маблағлари ҳаракатини акс эттирувчи ҳисобот шаклини тузиш, тегишли назорат органларига тақдим этиш ҳамда ушбу ҳисобот маёлумотларидан фойдаланиш ва таҳлил этиш услубиятини такомиллаштириш муҳим ҳисобланади.


Республикамиз амалиётида ҳўжалик субъектларининг пул маблағлари ҳаракатини акс эттирувчи молиявий ҳисобот шакли собиқ иттифоқ даврида ҳам, мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам мавжуд бўлмаган. Яёни, £збекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1997 йил 15 январдаги 5-сонли буйруғи билан илк маротаба республикамиз амалиётида «Пул оқимлари тўғрисида»ги ҳисобот шакли амал қила бошлади. Ушбу ҳисобот кучга киритилиб, хўжалик субёектлари томонидан тузила бошланганидан кейин, уни таҳлил этиш зарурияти ҳам пайдо бўла бошлади. Шу сабабли ҳам, хўжалик субёектларининг пул оқимларини таҳлил этишда иқтисодий таҳлилнинг турли усул ва услубларидан фойдаланила бошланди. Хўжалик субёектларининг пул оқимларини таҳлил этишда амалда кўпроқ тўғри ва эгри услублардан кенг фойдалана бошланди.
Ҳозирги кунда бошқа тармоқлардаги сингари. Автосарой фаолиятларибўйича пул оқимларини таҳлил этиш жараёнларида ҳам, амалда асосан пул оқимларини таҳлил этишнинг тўғри услуби кенг қўлланиб келинмоқда. Тўғри услуб-хўжалик субёектлари ҳисобидаги пул маблағлари ҳаракатига асосланган. Ушбу услубни таҳлил жараёнида қўллашга лойиқлигини унинг қуйидагиларга қодир эканлиги орқали ифодалаш мумкин:

  • пул маблағлари киримининг асосий манбаларини ва пул маблағлари чиқимининг асосий йўналишларини кўрсатиб бериш;

  • жорий мажбуриятлар бўйича тўлаш учун пул маблағларини етарлилиги юзасидан тезкор хулосалар қилиш;

  • ҳисобот даврига пул тушумлари билан маҳсулот сотиш ҳажмини ўзаро боғлиқлигини ўрнатиш (кўрсатиб бериш);

  • олинган маёлумотлардан пул оқимларини прогнозлаш (башоратлаш) учун фойдаланиш;

  • барча пул маблағларининг кирими ва сарфлашга йўналтирилган пул маблағларини назорат қилиб бориш.

Узоқ муддатли кузатишлар шуни кўрсатадики, тўғри услуб корхонанинг ликвидлигини ва тўлов қобилиятини баҳолашга имкон беради. Ушбу (метод) услубнинг асосий камчилиги шундан иборатки, у олинган молиявий натижалар (фойда) билан пул маблағлари ҳажмининг мутлоқўзгариши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатиб бера олмайди.
Эгри услуб орқали эса амалда олинган молиявий натижалар (фойда) билан пул маблағлари ҳажмининг мутлоқўзгариши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш имконияти мавжуд бўлади.
Эгри услуб орқали пул оқимларини ҳисоблаш соф фойда кўрсаткичи билан унинг кўрсаткичларни корректировкасига мослигидан, реал пул маблағлари ҳаракатига боғлиқ бўлмаган мос ҳисоблар (қаторлар) бўйича олиб борилади. Жумладан, пул оқимларини таҳлил этишнинг эгри услуби фаолият турлари бўйича пул маблағлари ҳаракатининг таҳлилига асосан ташкил этилган бўлиб, яёни, корхона фойдаси аниққаерда вужудга келаётгани ёки «тирик пуллар» қаерга сарфланаётганлигини кўрсатади. У «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»ни қуйидан (соф фойдадан) юқорига қараб ўрганишга мослаштирилган. Шу сабабли ҳам, бу услубни аксарият иқтисодчи олимлар «қуйи» усул деб ҳам номлайдилар.
Пул оқимларини оператив бошқаришда эгри услубнинг аҳамияти қуйидагилардан иборат бўлади, яёни, у молиявий натижалар ва ўз айланма маблағлари ўртасидаги ўзаро мосликни ўрнатиш имкониятини кўрсатиб беради.
Эгри услубнинг ёрдамида корхона фаолиятидаги энг муаммоли жиҳатларини кўрсатиб бериш ҳамда ушбу критик ҳолатдан чиқиш йўлини ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Мазкур услубнинг ҳам ижобий жиҳатлари билан бир қаторда маёлум камчиликларини ҳам амалиётда кузатиш мумкин:

  1. Ташқи фойдаланувчилар учун аналитик ҳисоботлар тузишдаги юқори меҳнат сиғими талаб этилиши;

  2. Ички бухгалтерия ҳисоби маёлумотлари (бош дафтарлар)да камчиликларнинг бўлиши.

Хўжалик субёектларининг фаолиятини таҳлил қилиш жараёнида иккала услуб (тўғри ва эгри)нинг қўлланилиши бир-бирини тўлдириб боради ҳамда ҳисобот даврида корхонани пул маблағлари оқимининг ҳаракати ҳақидаги реал ҳолатини кўрсатиб беради.
Хўжалик субёектларининг пул маблағлари оқимини эгри услуб орқали ўрганиш учун алохида аналитик ҳисобот тайёрлаш лозим бўлади. Аналитик ҳисобот тузиш учун қуйидаги ахборот манбаларидан фойдаланилади:

  • «Бухгалтерия баланси» (1 шакл);

  • «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (2 шакл);

  • «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» (3 шакл);

  • Бош дафтар;

  • Журнал-ордерлар;

  • Бухгалтерия ҳисоби маёлумотномалари ва бошқалар.

Пул оқимлари таҳлилининг эгри услуби натижалари бўйича қуйидаги саволларга жавоб олишимиз мумкин бўлади:

    1. қандай ҳажмда ва қайси манбалардан пул маблағлари кирим қилинди ҳамда қандай асосий йўналишларга пул маблағлари сарфланди?;

    2. Корхона жорий фаолияти натижасида тўлов маблағлари (пул қийматликлари заҳирасини) келишини кўпайтиришни таёминлай оладими?;

    3. Корхона дебиторлик қарзларини ундириш ҳисобига қисқа муддатли мажбуриятларини қоплаш ҳолатига эгами?;

    4. Инвестиция фаолиятига йўналтириш учун ўзлик маблағлари (соф фойда ва амортизация ажратмалари) етарлими?;

    5. Корхонанинг олган соф фойдаси унинг пул маблағларига бўлган жорий талабини қоплаш учун етарлими?.

Бугунги кунда хўжалик субъектларининг умумий пул оқимига асосан маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган тушум динамикаси, мол-мулкнинг иқтисодий рентабеллиги ва қарз маблағлари бўйича тўланган фоизлар суммалари таёсир этмоқда.
Маълумки, пул оқимларининг динамикасига баҳо беришда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиялари ва уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб баҳо берилади. Ҳозирда иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда пул оқимларининг динамикасини ўрганиш ва уларга баҳо беришга катта аҳамият қаратиб келинмоқда.
Республикамиз иқтисодиётида ҳам кейинги йилларда стабил ўсиш тенденциясини кузатишимиз мумкин. Жумладан, пул оқимлари динамикасида ҳам ижобий ўзгаришлар мавжуд. Илмий изланишларимиз натижасида шуни таёкидламоқчимизки, республикамизнинг хўжалик юритувчи субьектларида, жумладан, автосарой корхоналаридапул оқимлари динамикасига баҳо бериш учун қуйидаги коэффициентлар (кўрсаткичлар) ўрганилиши ва уларнинг натижаларига асосланиб баҳо бериш лозим бўлади.

Download 425,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish