Мавжуд электрон рақамли имзо алгоритмларининг



Download 369,5 Kb.
bet1/4
Sana29.04.2022
Hajmi369,5 Kb.
#591145
  1   2   3   4
Bog'liq
6YF5w23.Sobirova D


Мавжуд электрон рақамли имзо алгоритмларининг
қиёсий таҳлили


Д.Т. Собирова («UNICON.UZ» ДУК, ТАТУ магистранти)


Ушбу мақолада мавжуд электрон рақамли имзо алгоритмларининг таснифи ва уларнинг қиёсий таҳлили келтирилган. Электрон рақамли имзо алгоритмлари мураккаблиги бўйича синфланган.
В данной статье приведена классификация существующих алгоритмов электронной цифровой подписи и их сравнительный анализ. Алгоритмы электронной цифровой подписи классифицированы по сложности решаемых проблем.
In the article the classification of algorithms of electronic digital signature is presented and also comparative analysis. Algorithms of electronic digital signatures classified by their complexity.

Ҳозирги кунда жамиятнинг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини ҳар бир соҳада жорий этиш, ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, жаҳон ахборот жамиятига кириш ҳамда жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш учун қулай шарт – шароитлар яратилиб келинмоқда. Жумладан, “электрон ҳужжат”, “электрон рақамли имзо (ЭРИ)” тушунчалари жамиятнинг ҳар қайси соҳасига жадал кириб бормоқда.


Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда яратилади, ишлов берилади ва сақланади. Электрон шаклда қайд этилган, ЭРИ билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир [1].
ЭРИ — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИ ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИ очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзодир [2]. У ахборот - коммуникация тизимлари орқали узатилаётган ҳужжатларни ва ахборотларни ҳақиқийлигини текширишда қўлланилади.
Маълумот жўнатувчининг қабул қилувчига қандайдир маълумотни оддий усулда жўнатиш кўп ҳолларда турлича муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келади. Бунда жараён қатнашчилари асосан қуйидаги ҳолатларга дуч келадилар:
- рад этиш – хабар юборган ўзи юборган хабарни рад этиши;
- қалбакилаштириш – қабул қилувчи хабарни ўзгартиради, қалбакилаштиради;
- ўзгартириш – қабул қилувчи хабарни ўзгартиради;
- ниқоблаш – тартиб бузар хабарни бошқа шахсга расмийлаштиради ва ҳ.к.
Шундай ҳолларда ЭРИ алоқа тизимларида юқорида санаб ўтилган бузилишларидан муҳофаза қилинишини таъминлайди, яъни:

  • махфий калит фақат юборувчининг ўзигагина маълум бўлса, у ҳолда қабул қилувчи томонидан қабул қилиб олинган маълумот фақат юборувчи томонидан жўнатилганлигини рад этиб бўлмайди;

  • рақиб томон махфий калитни билмаган ҳолда ўзгартириш, қалбакилаштириш, ниқоблаш ва бошқа шу каби алоқа тизими қоидаларининг бузилишига имконият туғдирмайди. Ҳужжатни ўзгартиришга уринишда хэш қиймат ўзгаради ва имзо қонуний кучга эга бўлмай қолади [3].

Шунингдек, ЭРИ корхона ва савдо-сотиққа оид ташкилотларда ҳисоботларни электрон кўринишда топширишда, электрон ҳужжатга юридик мақомини беришда катта аҳамиятга эга.



Download 369,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish