II. MS WORD дастури имкониятлари
Маълумки, MS WORD дастури кўмагида ҳужжатларни китоб ва альбом кўринишида тайёрлаш мумкин. Дастурнинг дастлабки созловларида “китоб кўриниши” параметри ўрнатилган бўлиб, бунда “переплёт” (“муқова”) одатий китоблардаги каби саҳифанинг чап томонида туради. Уни альбом кўринишига келтириш учун даставвал дастур бош менюсининг “файл” бўлимига кириб, вертикал стрелкалар воситасида топилган “параметры страницы” пункти Enter билан фаоллаштирилса, 3 бўлимдан иборат созлов мулоқот ойнаси очилади. Сўнгра CTRL+Тab комбинацияси ёрдамида “поля” бўлимини топиб, 5 марта tab клавишини босган ҳолда “переплёт” созловининг илк ойнасига ўтиш лозим. Юқори стрелкалар билан саҳифадаги муқова ўрни белгиланиб, Тab билан “положение переплёта” ойнасига ўтилади. Бу ўринда курсор турган “слева”ни ўнг стрелка ёрдамида “альбом кўриниши”га мўлжалланган “сверху”га алмаштириш зарур. Яна бир марта Тab клавишини босиб, “книжный” радиотугмаси пастки стрелка кўмагида “альбом кўриниши”га ўзгартирилади. СўнграТab билан “OK”белгисига ўтиб фаоллаштирилгач, бу ўзгариш сақлаб қўйилади. Шундан кейин принтер ёрдамида матнни қоғозга альбом тарзида чоп этиш мумкин.
Дастурдаги имкониятлардан яна бири абзац сатрлари орасидаги бўшлиқ ўлчамларини ўзгартиришдир. Ушбу созлов қуйидагича амалга оширилади: Матн парчаси белгилангач, дастур менюсидаги “формат” бўлимида жойлашган “абзац” пунктини фаоллаштириб, сўнгра Tab клавишини 8 марта босган ҳолда “междустрочный” номли кичик ойнага ўтилади. Бу ерда “одинарный”, “полуторный”, “двойной”, “минимум”, “точно”, “множитель” сингари сатрлар орасига қўйиладиган 6 хил ўлчам тури мавжуд. Курсор ҳамиша “одинарный” элементида туради. Айни нуқтадан керакли ўлчам тури танланиб, Тab билан “OK” белгисига ўтиб фаоллаштирилади ҳамда мазкур ўзгариш сақлаб қўйилади.
MS WORD дастурида ҳужжат яратаётганда ёки илгари тайёрланган бирор матнли файл фаол ҳолатда бўлганда унинг таркибидаги исталган ҳарф, сўз, жумла ёки рақамларни автоматик равишда бошқасига алмаштириш имкони мавжуд.
Ҳужжатда “2014” рақами ўрнига янглиш тарзда “2015” ёзилган бўлса, ушбу хатони осонгина тузатиш учун биринчи галда дастурнинг “сервис” менюсига кириб, “параметры автозамены” пункти фаоллаштирилади. Шундан сўнг 5 бўлимдан иборат алмаштириш параметрлари созловининг мулоқот ойнаси очилиб, синтезатор жорий ҳужжатнинг қайси алифбода ёзилганлиги тўғрисида қисқа маълумот беради. Айни ўринда курсор мазкур бўлимнинг “заменить” номли кичик таҳрир ойнасида турган бўлиб, бу ерда ўзгартирилиши лозим бўлган символ, яъни “2015” рақами ёзилади.
Tab клавиши билан алмашувчи янги матнни ёзиш кичик таҳрир ойнасига ўтиб, “2014” рақами киритилади. “OK” белгиси пробел билан тасдиқлангач, матн таркибидаги барча “2015” рақамлари “2014”га ўзгаради.
Очиқ ҳолатда турган бир ёки кўп саҳифали ҳар қандай матнга тегишли статистик маълумотларни билиш имкони ҳам мавжуд бўлиб, бунинг учун дастур бош менюсидан горизонтал стрелкалар кўмагида “сервис” бўлимини топиш, вертикал стрелкалар билан танланган “статистика” пунктини Enter клавиши ёрдамида фаоллаштириш керак бўлади. Натижада синтезатор ушбу ҳужжатни ташкил этган символ, сўз ва қаторлар, шунингдек, абзацлар ҳамда саҳифалар миқдори тўғрисидаги қисқа маълумотни ўқиб беради. Маълумотни яна бир маротаба эшитиш учун Windows+B клавишлар комбинациясини қўллаш кифоя. Бу мулоқот ойнаси 3 элементдан иборат бўлиб, курсор ҳамиша дастлабки “закрыть” белгисида туради. Қолаверса, Tab билан “учитывать все сноски” ва сўнгги “панели” белгиларига ўтиш мумкин. Мазкур мулоқот ойнасини ёпиш учун Escape клавиши ёки “закрыть” белгисини босиш лозим. Сўз статистик маълумот тўғрисида борар экан, матн таркибида курсор жойлашган символнинг стили, шрифт тури, текисланганлик ва қалинлик ҳолати тўғрисидаги ахборотларни билиш учун Insert+F клавишлар комбинацияси қўлланишини ҳам таъкидлаш зарур. Мазкур клавишлар комбинацияси босилганда маълумот тўлиғича ёки умуман ўқиб берилмаса, NVDA дастурини қайта юклаш талаб этилади.
MS Word дастурининг бош менюсидаги “вставка” бўлимига тегишли пунктлар орқали тайёрланаётган ҳужжат матнининг керакли жойига операцион тизим луғатида бўлмаган, фақат ушбу дастурдагина учрайдиган турли махсус график белгилар, схематик диаграммалар, эслатма, колонка ва саҳифаларнинг
тартиб рақамлари, шунингдек, белгиланган матн бўлакларига ном ёки сарлавҳа қўйиш мумкин. Қолаверса, исталган жойда янги саҳифа очиш, бўш жой қолдириш, янги сатрлар, ҳар бир саҳифанинг зарурат туғилган қисмига веб-сайтлар манзилларини киритиш имконларидан фойдаланилади. Матнли ҳужжат яратиш жараёнида саҳифаларнинг пастки ёки юқори қисмига уларнинг тартиб рақамларини киритиш функциясини ишга тушириш учун ушбу бўлимда жойлашган “номера страниц” пунктини топиб, Enter клавиши воситасида фаоллаштирилади. Очилган мулоқот ойнасида курсор “положение” номли кичик ойнанинг 2-элементи ҳисобланган “внизу страницы” устида туради. Юқори стрелка кўмагида “вверху страницы” элементига ўтилади. Tab клавиши бир марта босилса, “слева”, “от центра”, “справа”, “внутри”, “снаружи” каби 5 та элементни ўзида жамлаган “выравнивание” (“тенглаштириш”) ойнаси экранда акс этади. Бу ерда курсор “справа” элементида туради. Яна Tab ёрдамида “номер на первой странице” элементига, сўнгра худди шу ҳаракат билан “формат” белгисига ўтиб, пробел клавиши билан уни фаоллаштирган ҳолда саҳифаларга қўйиладиган тартиблаш форматининг 6 хил кўринишини ўз ичига олган параметрга кирилади. Бу ерда эса курсор рўйхатнинг 1, 2, 3... тартибида берилган
1-қатори устида туради. Айни ҳолатда саҳифаларнинг тартиб рақамлари вергул билан келтирилади. Агар мазкур элемент пастки ёки ўнг стрелка билан танланса, рақамлардан кейин келувчи вергул қўйилмайди.
Пастки қатордаги a, b, c... элементи танланса, саҳифа рақамлари ўрнига кичик, қуйироқда келувчи A, B, C... элементи белгиланганда эса катта лотин ҳарфлари вергул билан бирга қўйилади.
Худди шу тартибда навбатдаги кичик ва катта рим рақамлари ҳам i, ii, iii... ёки I, II, III... элементлари танланишига мос равишда вергул билан биргаликда акс этади. Tab билан “формат” белгисига тегишли “включить номер главы” элементини топиб, пробел ёрдамида уни ҳаракатга келтиргач, яна Tab клавишидан фойдаланган кўйи фаол ҳолатда турган “продолжить” радиотугмасига ўтилади. Исталган стрелка босилиши билан курсор “начать с...” элементидаги 1-саҳифага тушиб қолади. Бу ерда стрелкалар воситасида нечанчи саҳифа кўрсатилган бўлса, шундан бошлаб рақам қўйиб борилади.
Жорий ўзгаришни “Оk” белгиси билан сақлаб қўйиш мумкин. Мазкур параметр бўлими ёпилгач, яна “номера страниц” функциясининг мулоқот ойнасига қайтилади. Шу нуқтадан Tab билан “Оk” белгисига бориб, унинг ёрдамида барча ўзгаришлар сақланади.
Дастур имкониятларидан яна бири фаол ҳолатдаги ҳар қандай матнли ҳужжатга жорий сана ва вақт ёзувини киритишдир. Бунинг учун аввал матн муҳаррири бош менюсининг “вставка” бўлимидан “дата и время” пунктини топиб фаоллаштириш лозим. Натижада сана ва вақт формати турларига тегишли 16 элементдан иборат рўйхат очилади. Элементлар бўйлаб ҳаракатланишда курсор стрелкаларидан фойдаланиш мумкин. Матн қайси тилда яратилган бўлса, унда белгиланган йил, сана, ҳафта кунларини синтезатор ўша тилда ўқиб беради. Tab билан тилларга тегишли навбатдаги параметрга ўтилганда курсор тайёрланган ҳужжатнинг жорий тилида туради. Бу ерда стрелкалар воситасида бошқа тилларни танлаш ёки “нет” элементини белгилаган ҳолда танловни бекор қилиш мумкин. Яна Tab клавишидан фойдаланиш орқали “обновлять автоматически” параметрига ўтиш ва уни фаоллаштириш амаллари бажарилгандан сўнг матнли ҳужжатга илгари қўйилган сана ва вақт автоматик тарзда янгисига ўзгаради. Кейинги ўринда келувчи “по умолчанию” параметрининг фаоллашиши амалга оширилган тил танловини бекор қилиб, дастлабки ҳолатни тиклашга имкон беради. Қатор сўнгида барча параметрлар рўйхатида бўлгани каби ўзгаришларни сақлаш ёки уларни бекор қилишда қўлланувчи “Ok” ва “отмена” белгилари ўрин олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |