Матинни ўқиш. (Абдулла Қодирий. "Ўтган кунлар" романи 6-бет.)



Download 29,04 Kb.
Sana01.03.2022
Hajmi29,04 Kb.
#475880
Bog'liq
Матинни ўқиш Ўтган кунлар


Матинни ўқиш. (Абдулла Қодирий. “Ўтган кунлар” романи 6-бет.)

— Ҳожи акамиз бу кунда қандай иш билан машғуллар?


Отабек: — Тошканд беги ёнида мушовир сифати билан турадилар.
— Азизбек бу кунда ҳам Тошкандга ҳокимдир?
— Шундоғ.
— Сотқи бек кетсин, Азиз бачча денг, — деди Ҳомид ва Акрам ҳожига қараб кулди. — Яқиндағина Мусулмон чўлоқнинг базими шу Азиз бачча билан қизир эди, — деди, улуғ бир нарса кашф этгандек мағрур, мажлиска қараб чиқди. Ҳомиднинг заруратсиз айб текшириши мажлиска ётроқ туйилган бўлса керак бир-бирларига қарашиб олдилар. Бу ўринсиз текшириш мажлисни бир оз сукутга юборди-да, сўнгра Акрам ҳожи саволида давом этти:
— Ҳокимингиз жуда золим эмиш, бу тўғри сўзми?
— Тўғри сўз, — деди бек. — Азизбек зулмидан аҳоли жуда тўйған.
Отабекнинг бу жавобидан ёлғиз Акрам ҳожигина эмас балки, мажлиснинг бошқа аъзолари ҳам ажабландилар.
Отасининг валинеъмати бўлған бир бекнинг зулмини иқрор этиш ҳақиқатан ҳам таажжубка лойиқ эди. Азизбекнинг Туркистон хонлиғининг энг золим ва мустабид саналған бекларининг бири ва унинг ўз қарамоғида бўлған Тошканд аҳолисига қилған зулмлари Фарғонага достон, аммо Акрам ҳожининг бу саволи Азизбекнинг энг яқини бўлған бир кишининг ўғлини синаб кўришлик учун эди. Бу синаш натижаси Акрам ҳожининг таажжубини орттирди ва бунинг сиррини билишка қизиқсинди:
— Отангиз Азизбекнинг мушовири экан, — деди Акрам ҳожи, — нима учун уни бир оз бўлса ҳам йўлға солмайдир?
— Кечирингиз, амак, — деб Отабек кулимсиради,— сиз отамнинг мушовирлиғини бошқачароқ онглағанға ўхшадингиз... Бизнинг бекларга ҳукм вақтида ҳам мушовир бўлмоқ имконсиз нарсадир. Отам Азизбекнинг мушовири ва яқин мусоҳиби саналса ҳам ва лекин бу жузъий ишлардагинадир, бунинг учун сизга бир мисол келтирай, бу иш шу яқин оралардағина бўлди: Тошканддаги жумъалик гап мажлисларидан бирида бир киши Азизбекни махтар ва бу махтовға қарши иккинчиси «нега мунчалик махтайсан, Азизбекнинг асли бир бачча-да» дер. Уларнинг бу музокараларини четда эшитиб турган хуфиялардан бири бу сўзни Азизбекнинг қулоғига етказур. Эртасига Азизбек мазкур икки кишини ўз ҳузурига олдириб махтовчиға улуғ мансаб ато қилар ва иккинчисини ўлимга буюрар... Бу ҳукм мажлисида ҳозир турган отам маҳкумнинг гуноҳини сўраганида Азизбек жаллодга бақирар: «Тезроқ олиб чиқ!» Отам тағин қуллиқ қилғанида жаллодға буюрар: «Қўлингдағини бўшатиб, ўрнига ҳожини олиб чиқ!» —
Download 29,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish