1-Амалий:Пўлат қурилмаларда ишлатиладиган материалларнинг асосий хусусиятлари. Пулатнинг статик юк остида ишлаши. Пулат сортаменти
Пўлат асосан феррит ва перлит заррачаларидан иборатдир(перлит заррачалари мустаҳкамроқ). Асосан икки хил заррачалардан иборат бўлган пўлатнинг мустаҳкамлиги, эластиклиги ва ишлаш қобилияти уларнинг нисбатларига боғлиқ. Назарий ва тажриба изланишлар шуни кўрсатадики,
монокристалл темирнинг бир қисмини узишдан кўра силжитиш осонроқ. Шунинг учун эластик деформациялари темирнинг заррачаларида силжиш орқали барпо бўлади. Тажриба текширишлар асосида шундай хулоса чиқадики, силжиш текисликлар узра катта диагонал йўналишда бўлади. Атомлараро боғланиш кучини билиб, тахминан назарий ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бир текисликда ётган атом кристалларининг бошқа текисликда ётадиган атом кристалларини силжитиш учун кетадиган куч назарий ҳисобга нисбатан тажрибада силжитишга кетадиган куч юз марта камроқдир. Назария билан амалиётнинг фарқини шундай тушунтириш мумкин: атом структурасидаги боғланишлар мукаммал даражасида бўлмаганлиги ва нуқсонлар борлиги сабабли.
Материаллар мустаҳкамлигини ошириш учун икки хил йўналиш бор:
Кристалл структурадаги нуқсонларни камайтириш, уларни мукаммал структурасига яқинлаштириш;
Атомлар оро боғланишини яхшилаш унинг кристалл панжарасини ўзгартириш орқали мақсадга эришиш мумкин.
Диаграммадан кўринадики, кучланиш маълум миқдорга етгунча кучланиш «» билан нисбий чўзилиш «» ўртасидаги муносабат тўғри чизиқли бўлади, яъни улар бир-бирига тўғри мутаносиб бўлади: Е. Кучланиш маълум миқдорга «п» етгандан сўнг мутаносиблик бузилади. Биринчи босқичда кучланишга мутаносиб эластик деформациялар содир бўлади, шу сабабли бу босқич пўлатнинг эластик ишлаш босқичи дейилади. «оқ» - оқувчанлик чегараси дейилади. Бу нуқтага етиш олдида эгри чизиқнинг ҳолати кескин ўзгаради ва кейин абсцисса ўқига деярли параллел бўлади. Бу босқичда юк таъсирида деформациянинг эластик қисми қайтиб, бошқа қисми сақланиб қолади. У қолдиқ деформация дейилади.
Оқиш чегарасидан кейин материалнинг қаршилик кўрсатиш қобилияти кучая бошлайди, яъни материал мустаҳкамланади. Бу мустаҳкамлиги ва бикирлиги юқорироқ бўлган перлит заррачаларининг ишга тушганлигидан далолат беради. Пўлатнинг бу иш босқичи ўз-ўзидан мустаҳкамланиш босқичи дейилади.
Юкнинг миқдори ортиши билан кучланиш муваққат қаршиликка «в» яқинлашган сари материалнинг энг заиф жойида чўзилиш деформациялари кучайиб, «бўйин» ҳосил қилади. Кучланиш қиймати муваққат қаршиликка
тенглашгандан сўнг (мустаҳкамлик чегараси) «бўйин» ингичкалашиб бораверади ва намуна тезда узилади.
Расм 4.1 Пўлатнинг чўзилишдаги диаграммаси
Кам углеродли пўлат. 2.Легирланган пўлат. 3.Мустаҳкамлиги оширилган пўлат.
Е21000 кНсм2 – эластиклик (қайишқоқлик) модули, Rупоқ – пўлатнинг оқувчанлик бўйича меъорий қаршилиги, Rипв – пўлатнинг вақтинчалик қаршилиги
RуRупm –пўлатнинг оқувчанлиги бўйича ҳисобий қаршилиги,
m – материалнинг ишончлилик коэффициенти (кучланиш таъсирида пўлатнинг механиқ хусусиятлари ўзгарувчанлигини ҳисобга олади):
m1,025 . . . 1,15 бўлади.
RuRunm – пўлатнинг вақтинчалик қаршилиги бўйича ҳисобий қаршилиги.
Пўлат прокат ва қувурлар материали бўйича ишончлилик коэффициентлари.
5.1-жадвал.
Назорат усулини белгиловчи стандарт (пўлат маркаси,
оқувчанлик чегараси қиймати)
|
γм
|
ГОСТ 27772, ГОСТ 535, ГОСТ 10705, ГОСТ 10706, ГОСТ 19281
[оқувчанлик чегараси 380МПа гача (39 кгс/мм2)], ТУ 14-227-237, ТУ 14-1-4431,ТУ 14-3-1128, ТУ 14-104-133
|
1,05
|
ГОСТ 19281[оқувчанлик чегараси 380МПа дан юқори (39
|
1,10
|
кгс/мм2)], ГОСТ 8731, ТУ 14-3-567
|
|
|
|
Металл констру кциялар турли хил шаклли профиллардан ташқил топади. Шакли ва геометрик ўлчамларига кўра фарқланувчи прокат, қувур ва бошқа металл буюмлар ҳақидаги маълумотлар мажмуаси (жадвали) сортамент деб аталади. Сортаментда профилларнинг кўндаланг кесим юзаси, ўлчамлари, геометрик тавсифномалари (A,W,S,I,i) ва бир метрли оғирлиги кўрсатилади.
Металл конструкцияларда қўлланиладиган ёйма пўлат икки гуруҳга бўлинади: 1. юпқа ёки қалин варақсимон пўлат;
2. профилли пўлат – бурчаклик, швеллер, тавр, қўштавр ва ҳ.к. Варақсимон пўлат қуйидагича турларда мавжуд бўлади:
Қалин варақсимон пўлат (ТУ 14-1-4431-88). Бу турдаги пўлат 4160мм қалинликда ёйилади, кенглиги 6003600 мм, узунлиги 2000мм дан 12000мм гача қилиб ишлаб чиқарилади;
Кенг тасмасимон универсал пўлат ГОСТ 19903–74. ГОСТ 27772–88. (ТУ 14-1-3023-80). Бундай универсал пўлат варақларининг қалинлиги 660 мм, эни 2001050 мм, ва узунлиги 500012000 мм қилиб чиқарилади;
Юпқа варақли пўлат (ТУ 14-1-4431-88). Бу хилдаги пўлат варақлари 0,23,9 мм қалинликда, 12005000 мм узунликда ва 6002000 мм кенгликда ишлаб чиқарилади.
Б у р ч а к л и к л а р – тенг ёнли 75х75х6 –ГОСТ 8509 – 86.
(ГОСТ 535-88, 27772-88) ва ёнлари тенг бўлмаган, ГОСТ 8510 – 86, яъни тенгсиз ёнли турларга бўлинади. Бурчакликлар қуйидагича белгиланади: L50x5 ёки L75x50x5. Биринчи ҳолда ёнларининг эни 50мм, қалинлиги 5мм бўлган тенг ёнли бурчаклик, иккинчи ҳолда эса ёнларининг эни 75 ва 50мм,
қалинлиги 5мм бўлган тенгсиз ёнли бурчаклик ифодаланган. Бурчакликлар сортаменти жуда кенг бўлиб, энг кичик профил L20x3 ва энг каттаси эса L250x30 дан иборатдир.
Қ ў ш т а в р л а р –20 ГОСТ 8239 – 72. (ГОСТ 535 – 88) асосан эгилишга ишловчи тўсинлар сифатида қўлланилади. Сортаментга кўра қўштаврларнинг 10 дан 60 гача номерлари мавжуд. Қўштаврнинг номери унинг сантиметрда ифодаланган баландлигига мос келади. Қўштаврларнинг узунлиги 13м гача бўлиб, асосан 6; 9 ва 12м ли қилиб тайёрланади.
ТУ 14-1-3023-80га мувофиқ, кенг токчали қўштаврлар ҳам ишлаб чиқарилади. Улар уч хил бўлади: тўсинлар учун «Б» маркали, енгил ва оғир устунлар учун «К» маркали ва универсал «Ш» маркали. Кенг токчали тўсинбоп профилларнинг баландлиги 1000мм гача бўлади.
Ш в е л л е р л а р – 18 ГОСТ 8240 – 72. (ГОСТ 535-88). Швеллерларнинг ўлчамлари ҳам уларнинг номерлари орқали ифодаланади. Сортамент 5 дан 40 гача номерлари бўлган швеллерларни ўз ичига олади.
Э г м а профиллар қалинлиги 216 мм гача ишлаб чиқарилади
Do'stlaringiz bilan baham: |