Тадқиқотнинг объекти. Тармоқланувчи Гальтон-Ватсон тасодифий жараёнлари, узлуксиз вақтли Марков тасодифий тармоқланувчи жараёнлари, иммиграцияли тармоқланувчи жараёнлар, Марков Q-жараёнлари.
Тадқиқот предмети. Ўтиш эҳтимолликлари, ҳосил қилувчи функциялар, регуляр ўзгарувчи функциялар, Колмогоров тенгламалари, инвариант ўлчовлар, Абел ва Шрёдер тенгламалари, Лаплас алмаштириши.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқот ишида ҳосил қилувчи функциялар усули, Стейн-Тихомиров усули, Лаплас алмаштиришлари усули ва асимптотик анализ каби назарий-эҳтимолий ва аналитик усуллардан ҳамда регуляр ўзгарувчили функциялар учун Таубер теоремаларидан фойдаланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |