Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Математика институтининг Ф4-ФА-Ф009 рақамли
«Эҳтимолликлар тақсимотлари учун аппроксимация масалалари ва уларнинг математик статистикадаги тадбиқлари» (2012–2016) мавзусидаги илмий- тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Минимал момент шартларда дискрет ва узлуксиз вақтли тармоқланувчи тасодифий жараёнлар траекторияларининг асимптотик тақсимотларини топиш, иммиграцияли тармоқланувчи жараёнлар учун инвариант ўлчовлар қуриш ва уларга яқинлашиш тезликларини баҳолаш, узоқ келажакда давом этувчи тармоқланувчи жараёнларнинг лимит тақсимот функцияларини топиш.
8