Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Карамата маъносидаги регуляр ўзгарувчи функциялар назарияси элементларидан заррачалар авлодлари сони дисперсиясини ҳисоблаш мумкин бўлмаган ҳолларда жараёнлар эволюциясининг асимптотик хоссаларини тадқиқ этишда фойдаланилган.
Q-жараёнлар авлодлари заррачалари умумий сонининг хоссаларига оид исботланган тасдиқлар узоқ келажаккача давом этувчи популяцион жараёнларда индивидуумларнинг эволюцион қонуниятлари ва барча иштирокчилар сони ҳақида хулосалар олиш имконини берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |