Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


ижтимоий, илмий-назарий ва методологик ѐндашувлар



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

ижтимоий, илмий-назарий ва методологик ѐндашувлар.
Режа: 
1.1. Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишнинг сиѐсий ва ижтимоий, 
илмий ва амалий аҳамияти 
1.2. 
Жаҳон иқтисодий интегратцияси жараѐнларида Ўзбекистон 
Республикасининг ўрни. 
 
Таянч иборалар: Ўзбекистон, энг янги тарих, илмий-назарий 
методология, сиёсат, ижтимоий, илмий, амалий, мустақиллик, иқтисодиёт, 
тараққиёт, интегратция, жараён, манбавий асос, қиёслаш, таққослаш 
Тарихийлик, диалектик, илмий - тадқиқот, ҳуқуқий, тарихий хужжатлар. 
моддий, маънавий, ёдгорликлар. 
 
1.1.Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишнинг сиѐсий ва ижтимоий, 
илмий ва амалий аҳамияти 
Мустақиллик йиллари ижтимоий-сиѐсий жараѐнларнинг тезкорлиги, 
воқеа ва ҳодисаларнинг шиддатлилиги, олам-у одам тақдирига дахлдор бўлган 
дунѐвий муаммолар-у серқирра ҳаѐтнинг барча жабҳаларини қамраб олган 
умумий қарашларимиздан тортиб, энг кичик, энг шахсий юмушларимизгача 
бўлган барча ҳодисаларни ўзида мужассам этади. 
Табиийки, бундай ялпи янгиланишлар жараѐни ижтимоий-гуманитар 
фанлар қаторида тарих фани олдига ҳам янги вазифалар қўяди. Тадқиқотчилар 
биринчи навбатда халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги асрлар оша 
олиб борган тинимсиз курашини, уни қўлга киритиш йўллари ва воситаларини, 
миллий 
давлатчилик 
қурилишига 
доир 
тажрибани, 
мустақилликни 
мустаҳкамлашнинг сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий омилларини 
ўрганиш ва миллий ғояни яратиш каби бир қатор муҳим муаммоларни ҳар 
томонлама мушоҳада қилмоқлари лозим. 
2000-йил 6-апрель куни Оқ саройда мамлакат Ўзбекистон Республикаси 
биринчи Президенти бир гуруҳ олимлар, файласуфлар, тарихчилар ва 
мутахассислар билан учрашиб, миллий ғоя, унинг жамият тараққиѐтидаги ўрни 
ва зарурати ҳақида батафсил гапирди ва «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», – 
деган қатъий хулосага келди. 
2007-йил 30-август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, 
Вазирлар Маҳкамаси ва Президент девонининг Мустақилликнинг 16 йиллигига 
бағишланган 
қўшма 
мажлисида 
биринчи 
Президент 
И.А.Каримов 


21 
«Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиѐт йўли» мавзуида маъруза 
қилди. Унда Ўзбекистон мустақиллиги тасодифий ҳодиса эмаслиги, у ўзига хос 
курашлар, зиддиятлар, изтироблар билан бирга жуда катта тарихий ютуқ 
эканлигини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга ушбу давр фанда бутун 
кўлами ва салмоғи билан етарли даражада ўрганилмаганлигини алоҳида 
таъкидлади ва «мустақилликка эришиш даври ҳақида, эски тузум инқирозга 
дучор бўлиб, собиқ иттифоқ парокандаликка юз тутган бир пайтда 
мамлакатимизда тобора кескин тус олган сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий 
вазият, ўзлигимизни англаш ва топталган миллий ғуруримизни тиклашга 
қаратилган интилиш кучайиб боргани, Ватанимиз мустақиллигини қўлга 
киритиш қандай шароитда кечгани ҳақида яхлит, ягона ва холис кўз билан 
қараб баҳо берадиган жиддий таҳлил-тадқиқот ҳозиргача амалда йўқлигини 
афсус билан айтишга тўғри келади» – деди. 
Мустақиллик даврининг халқ, миллат ва мамлакат тақдиридаги буюк 
воқелик, ноѐб қадрият эканлиги хусусидаги фикрларини давом эттириб 
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов «Ўзбекистон мана шундай таҳликали ва 
мураккаб вазиятда қандай мақсадларни кўзда тутиб, қандай амалий чора-
тадбирларни амалга оширганини, бу ҳаракатларнинг илмий-тарихий, мантиқий 
ва қонуний замини ва омиллари, керак бўлса, истиқлол ўзбек халқига туҳфа 
тариқасида берилмагани – буларнинг барчаси ҳақида ҳар тарафлама чуқур 
ѐритиб ва исботлаб берадиган изланиш ва таҳлил бугунги кунда ҳам ўзининг 
долзарблиги ва аҳамиятини йўқотмаганини қайд этишимиз зарур», деган 
талабларни қатъий қилиб қўйди. 
Дарҳақиқат, тарих хотираси инсон тараққиѐтига кучли таъсир ўтказади, 
миллий ғоянинг шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Миллий онг, 
миллий тафаккур халқ тарихи, унинг ривожланиш босқичларини нечоғли 
ўрганиш, ундан сабоқ чиқариш билан боғлиқ. Улуғ алломалар айтганидек, 
тарих инсонни истиқболга даъват этади, улкан яратувчиликни рағбатлантиради. 
Зотан, унинг улуғ мураббийлик, тарбиячилик, йўналтирувчилик қудрати ҳам 
худди ана шунда. 
Инсоният тарихида XX асрнинг сўнгги чораги ва – XXI аср боши 
ижтимоий-сиѐсий 
ўзгаришларнинг 
янги 
палласини 
бошлаб 
бериб, 
Ўзбекистоннинг миллий давлат мустақиллигини қўлга киритиши айнан шу 
даврга тўғри келди. Бу ҳолат тарих фанида ҳам туб ўзгаришларни, назарий ва 
методологик янгиланишни, бир сўз билан айтганда мустақил Ўзбекистон 
нуфузига муносиб бўлишни тақозо қилди. Мустақиллик йилларида тарих фани 
арсенали янгиланиб, ўзгарди. Тарих фанида кечган чуқур ички трансформация 
жараѐни фаннинг назарий-методологик, концептуал, мазмуний, структуравий 
ўзгаришларида акс этди. 


22 
Янги ижтимоий импульслар таъсирида кўпгина мавзулар янгича 
мушоҳада қилина бошлади. Ҳаққоний талқини ва таҳлилига муҳтож бўлган 
мавзулар тарихчилар диққат марказидан жой олди ва бугунги кунга қадар баъзи 
концептуал жиҳатлари ҳақида қатьий бир хулосага келишда бу жараѐн давом 
этмоқда. Совет даврида ўрганиш таъқиқланган, нотўғри талқин этилган 
мавзулар илмий холислик асосида - миллий мустақиллик нуқтаи назаридан 
қайтадан ўрганилди. Тарихий тадқиқотлар диапазони кенгайиб, янги илмий 
йўналишлар вужудга келди. 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи тарих фанида ана шундай янги илмий 
йўналишлардан бири бўлди. Бу бевосита миллий мустақил давлатнинг ташкил 
топиши билан вужудга келиб, замонавий тарихий жараѐнларнинг ривожини 
ўрганиш, таҳлил қилиш, тарихий тажрибани умумлаштириш ва бу орқали 
миллий ўзликни англашга йўналтирилгандир. ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи 
ҳозирча институционал характер касб этган эмас, ѐинки ўз методологияси, 
тадқиқотчилик ишлари ва ўқув-услубий таъминотига эга бўлган мустақил фан 
соҳасигаажратилмаган. Сўнгги йиллар давомида мамлакатимиз ҳаѐтида рўй 
берган воқеалар кўлами ва ривожи фан ва таълим олдига уларни тизимли 
мушоҳада қилиш масаласини илгари сурмоқда‖. 
Ўзбекистоннинг янгиланиш ва мустақил тараққиѐт йўлидан илгарилаб 
боришдаги тарихий тажрибасини тизимли ўрганиш, бу соҳадаги илмий 
тадқиқотларни мувофиқлаштириш, янгича тафаккур ва мушоҳадага эга бўлган 
тарихчи кадрларни етиштириш заруратидан келиб чиқиб ЎзР ФА 
Президиумининг қарорига асосан 1996 йил март ойида Тарих институти 
таркибида янги ―Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихи‖ бўлими ташкил 
этилди. (Ҳозирда бу бўлим ―Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлари ва 
замонавий тарихи‖ деб номланади). Ушбу бўлимнинг мустақиллик даври 
тарихини тадқиқ қилишдаги фаолияти 1998 йилда биринчи Биринчи Президент 
И.Каримовнинг республика тарихчи олимлари ва оммавий ахборот воситалари 
вакиллари билан бўлган учрашуви ва июль ойида Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ―Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар академияси Тарих институтининг фаолиятини такомиллаштириш 
ҳақида‖ги қароридан кейин янада равшанлашди. Қарорда таъкидланган 
―суверен Ўзбекистонни тизимли модернизациялашнинг яхлит тарихий 
манзарасини яратиш зарурати‖ бўлим тадқиқотлари илмий йўналишини 
белгилаб берди. 
Бу қарорда мамлакат тарихчиларининг махсус журналига асос солинди. 
―Ўзбекистон 
тарихи‖ 
журнали 
саҳифаларида 
мустақил 
Ўзбекистон 
тараққиѐтининг турли масалаларига доир мақолалар мунтазам равишда чоп 
этиб келинмоқда. 


23 
1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва 
жамият қурилиши академияси қошида ―Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази‖ 
ташкил этилди. Мазкур марказда республикамизнинг етакчи олимлари 
иштирокида 3 жилдлик ―Ўзбекистон тарихи‖ (Туркистоннинг Россия 
томонидан истило қилинишидан ҳозирги давригача) тайѐрланди. (2012 йилда 
ушбу Марказ фаолияти тўхтатилди.) 
Ўзбекистоннинг 
энг 
янги 
тарихини 
ўрганишнинг 
ниҳоятда 
долзарблашуви муносабати билан 2012 йил январида Ўзбекистон Республикаси 
биринчи Биринчи Президентининг ―Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича 
жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида‖ги қарори қабул қилинди. 
Кенгашнинг асосий вазифалари қаторидан ―демократик ҳуқуқий 
давлатни, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини, фуқаролик 
жамиятининг асосларини шакллантиришда «ўзбек модели»нинг моҳияти ва 
мазмунини, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш, жамиятда 
барқарорликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни сақлаш бўйича кенг 
кўламли ишларни, ҳозирги дунѐда Ўзбекистоннинг роли ва ўрнини чуқур 
ўрганиш ва яққол кўрсатиб бериш‖ ҳам муҳим ўрин олди. 
Мустақиллик йилларида тарих фани долзарб муаммоларини аниқлаш, 
илмий жамоатчиликнинг бу муаммолар ечимини излашдаги ѐндошувлари ва 
фаолиятини акс эттиришда илмий анжуманлар муҳим ўрин тутди. Тарих фани 
назарий-методологик асосларини, тарих тадқиқотларига ѐндошувларни янги 
давр талаблари ва мезонлари асосида ишлаб чиқиш, унинг олдида турган 
вазифаларни аниқлашда бу муаммолар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган 
―Ўзбекистоннинг янги тарихи: концептуал методологик муаммолар‖ (1999 й.); 
―Новая история Центральной Азии. Переоценка истории, современнқе 
проблемқ и подходқ‖ (2004 й.) мавзуидаги республика ва халқаро илмий 
анжуманларнинг аҳамияти катта бўлди. 2013 йил май ойида Республика Фанлар 
академияси томонидан ташкил этилган ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихини 
ўрганишнинг долзарб масалалари‖га бағишланган матбуот анжуманида 
бажарилган ишлар сарҳисоби илмий жамоатчиликка тақдим қилинди, жамият 
ривожининг янги босқичи эҳтиѐжлари тарихчилар олдига жаҳон тажрибасидан 
келиб чиқиб, тарих фанини янги назарий-методологик даражага кўтариш ва 
янги илмий йўналишларни ўзлаштириш зарурлиги каби вазифалар қўйилди. 
Тарих тадқиқотларини амалга оширишнинг замонавий воситаларидан 
бўлган турли фондлар билан илмий ҳамкорлик янги лойиҳаларни амалга 
ошириш имконини бермоқда. Чунончи, Тарих институти ва Конрад Аденаур 
фонди билан ўзаро илмий ҳамкорликда бажарилаѐтган ―Энг янги тарих 
умумжаҳон жараѐнларининг таркибий қисми сифатида‖ лойиҳаси доирасида 


24 
ўтказилган ―Ўзбекистоннинг энг янги тарихини фанлараро ўрганиш‖ мавзуига 
оид давра столидаги (2014 йил, 24 сентябрь) маърузалар ва муҳокамалар энг 
янги тарихнинг долзарб масалаларини, тадқиқот усулларини аниқлашда 
тарихчилар ҳамжамияти учун муҳим илмий тадбир бўлди. 
Илмий жараѐнни ташкил этишда диссертацион тадқиқотлар илмий 
билимлар ривожининг кўрсаткичи эканлигини назарда тутадиган бўлсак, 
мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг энг тарихига оид илмий билимларнинг 
тўпланиши ва ривожи 1991-2012 йиллар мобайнида ҳимоя қилинган 
диссертацион тадқиқотларда ўз ифодасини топди. 
Мустақиллик тарихининг турли жиҳатлари докторлик ва номзодлик 
диссертацияларининг мавзулари бўлди. Шуни таъкидлаш лозимки, кўрсатилган 
йилларда Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича ҳимоя қилинган докторлик 
диссертациялари нисбатида Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихини 
ўрганишга бағишланган тадқиқотлар кўп эмас. 
Дунѐда ―Ўзбек модели‖ деб эътироф этилган сиѐсий, ижтимоий-
иқтисодий ва маданий соҳалардаги туб ислоҳотларнинг босқичма-босқич 
амалга оширилиши, тарихий жараѐнлар тарихчилар томонидан қадам-бақадам 
ўрганилиб борилди ва илмий тадқиқот объектига айланди. 
Ўзбекистон жамияти ҳаѐтида кечаѐтган демократик ўзгаришлар, 
фуқаролик 
жамиятини 
шакллантириш 
воситалари, 
кўппартиявийлик 
тизимининг вужудга келиши ва ривожланиши каби мавзулар тарихчилар 
томонидан ўрганила бошланди. 
Мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳадаги 
ўзгаришлар Республика вилоятлари ва шаҳарлари мисолида тадқиқ этилди. 
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон аҳолисининг миллий хусусиятлари 
ва демографик ривожланиши жараѐнларини ўрганиш долзарб аҳамият касб 
этди. Тарихий ўзгаришларнинг демографик жараѐнларга таъсири ҳамда 
уларнинг турли жиҳатларини таҳлил этиш мамлакатда амалга оширилаѐтган 
кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга, ислоҳотларнинг ижтимоий 
самарасини оширишга қаратилди. 
Тарихчилар тадқиқот объекти бўлган маълум ҳудудни мустақиллик 
йилларидаги ривожланишининг ўзига хос хусусиятини ўрганиш орқали 
иқтисодий, аграр, маданий соҳада амалга оширилаѐтган ислоҳотлар ва 
уларнинг натижаларини ѐритдилар. Мазкур тадқиқотларнинг даврий чегараси, 
манбавий асослари турлича бўлишига қарамай, бу изланишларнинг 
умумлашмаси мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодий ижтимоий ва 
маданий жараѐнларини яхлит бир манзарасини шакллантиришда муҳим 
материал бўлиб хизмат қилади. 
Бозор муносабатлари қарор топиб, тадбиркорликни ривожлантиришга 


25 
катта аҳамият берилаѐтган мустақиллик шароитида анъанавий ҳунармандчилик 
соҳасини қайта тиклаш, уни миллий асосда янгидан ривожлантириш 
жараѐнларини ўрганиш тарихчиларнинг тадқиқот объектига айланди. 
Мустақиллик даври ижтимоий жараѐнларини турли жиҳатларини маълум 
хронологик доирада ўрганган тадқиқотлар вужудга келди. 
Ўзбекистоннинг мустақил тараққиѐт йўли таълим тизимини ислоҳ 
қилишни тақозо қилди. Бу соҳада Ўзбекистон ўз миллий стратегиясини ишлаб 
чиқиб, таълим тизимини ислоҳ қилишнинг ўзига хос йўлидан борди. Таълим 
тизимидаги ислоҳотлар жараѐни, Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурининг 
ишлаб чиқилиши ва амалиѐтга тадбиқ этилиши натижасидатаълимнинг 
узлуксизлиги, умумтаълим ва профессионал таълимнинг чуқурлашиб 
боришини ѐритувчи, шунингдек Ўзбекистонда илм-фан ривожланиши ҳолати 
ва тараққиѐт йўналишларини таҳлил қилувчи тадқиқотлар амалга оширилди. 
Ўзбекистон мустақиллиги шароитида милллий маънавий қадриятларнинг 
тикланиши ва ривожланиши, маданият ривожининг турли жиҳатларини 
ѐритувчи тадқиқотлар вужудга келди. 
Мустақиллик йилларида амалга оширилаѐтган демократик ислоҳотлар 
муваффақияти жамиятнинг катта қисмини ташкил этган аѐллар фаоллигига 
боғлиқ эканлиги Ўзбекистонда хотин-қизлар масаласида янгича ѐндошувлар, 
муаммолар ечимини излаш заруриятини тақозо қилганлиги Г.Ғаниева 
тадқиқотида ўрганилди. 
Мустақил Ўзбекистонда ѐшларга оид сиѐсатнинг аҳамияти ва уларнинг 
мамлакат ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтидаги ўрни, миллий мустақиллик шароитида 
талаба ѐшларда ахлоқий қадриятларининг шаклланиши тадқиқ қилинди. 
Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни номзодлик 
диссертациялари мавзулари орасида энг фаол ўрганилган муаммолардан бўлди. 
Ўзбекистонда дипломатия хизматининг шаклланиши ва ривожланиши ўрганиш 
Ўзбекистоннинг совет даври ва мустақиллик йилларидаги ташқи алоқалари 
тарихини қиѐсий таҳлил этиш орқали бу соҳа ривожида муҳим ўрин тутган 
омилларни аниқлаш ва тарихий жараѐнларни умумлаштириб, илмий хулосалар 
чиқариш имконини берди. 
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги ва Марказий 
Осиѐ минтақасида хавфсизликни таъминлашда Ўзбекистоннинг ўрни муаммоси 
бир қатор номзодлик диссертацияларида тадқиқ қилинди. Ушбу тадқиқотлар 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини яратиш йўлида ѐш мустақил 
республиканинг минтақадаги барқарорликни таъминлашда жаҳон ҳамжамияти 
ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама қамраб 
олинишига ва илмий жиҳатданѐритилишига ѐрдам беради. 
Юқорида 
келтирилган 
диссертацион 
тадқиқотлар 
таҳлили 


26 
Ўзбекистоннинг 
энг 
тарихини 
ўрганишда 
тизимли 
ѐндошувнинг 
шакллантирилиши, сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳадаги туб 
ўзгаришларни тадқиқ қилишда ҳар бир жараѐн хусусиятидан келиб чиқиб 
маълум хронологик рамкаларни белгилаб олиш мақсадга мувофиқ бўлишини 
кўрсатди. 
Мазкур 
тадқиқотлар, 
уларда 
мужассамлашган 
манбавий 
маълумотларни танқидий ва таҳлилий ўрганиш Ўзбекистоннинг энг тарихини 
яхлит манзарасини яратишга хизмат қилади. 
Мамлакатимиз тарихчиларининг Ўзбекистоннинг мустақиллик даври 
тарихига доир изланишлари натижалари шунингдек кўплаб мақолалар, 
рисолалар, монографик тадқиқотларда ўз ифодасини топди. 
Ўзбекистоннинг 
мустақиллик 
даври 
масалаларини 
ўрганишда 
файласуфлар, иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, социологларнинг изланишларини 
эътироф этган ҳолда, уларнинг тадқиқотларида мужассамлашган маълумотлар 
ва хулосаларни тарихий тадқиқотларга жалб қилиш асносида, фанлараро 
ѐндошувга асосланган Ўзбекистоннинг энг тарихини яхлит ѐритувчи асарнинг 
яратилиши фурсати етди. Бу асар жамият тарихий тафаккурида 
мамлакатимизнинг дунѐда муносиб ўринга эгалиги ва Ўзбекистон тарихи 
умумжаҳон тарихий жараѐнларининг ажралмас бир қисми эканлиги ҳақидаги 
тасаввурларни шакллантирмоғи лозим. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish