Факультатив машгулотлар.
Математикадан факультатив машгулотларнинг асосий максади ўқувчиларнинг билимларини чукурлаштириш ва кенгайтириш, предметга булган онгли кизикишларини ошириш, уларнинг математик кобилиятларини устириш, математикани чукир ўрганиш воситалари билан дунёкарашини ва бир катор шахсий сифатларини тарбиялашдан иборатдир.
Математикадан факультатив машгулотларнинг дастури шундай тузилиши керакки, унинг барча саволларини ўрганиш мактаб математикасини асосий курсини ўрганиш билан чамбарчас боглик булиши керак.
Факультатив машгулотлар ўқувчиларни математикага ва унинг тадбикига оид сохаларга йуналтиришга ва уни келгусида такомиллаштиришга ёрдам беради.
Математикадан факультатив машгулотларнинг эффектив булиши учун уларни куйидаги холларда ташкил килиш зарур:
юкори малакали ўқитувчилар ёки машгулотларни юкори илмий-методик даражада ута оладиган бошка мутахассислар булганда;
ушбу факультатив курсни ўрганишни хохловчи ўқувчилар 15 тадан кам булмаганда;
Баъзи бир кишлок мактабларида синфдаги ўқувчилар сони кам булганда факультатив машгулотларга катнашувчи ўқувчилар гурухини параллел синфлар ёки кушни синфлар(VII-I синфлар, X-XI синфлар ва б.) ўқувчиларидан комплекттлаш мумкин.
Факультатив машгулотларга ўқувчиларни ёзиш уларнинг кизикишига караб амалга оширилади. Ўқувчиларни факультатив машгулотларга катнашишга мажбур килмайди. Айникса математикани ўрганишда кийналадиган ёки мактабги укишни бошка машгулот турлари билан биргаликда олиб борадиган ўқувчиларга диккат билан ёндошиш керак.
Математика ўқитувчиси факультатив машгулотнинг сифати учун тулик жавобгардир. Факультатив машгулотлар дарс жадвалига куйилади. Факультатив машгулотлар 7-синфдан бошлаб 15-20 нафар ўқувчини параллел синфларда олиб утилади. Мактаб дарс жадвалига киритилади ва унинг колдирилиши ва кучирилишига йул куйилмайди. Асосий талаблар: машгулотларга мажбурий катнашиш, уй вазифаларини бажаришхисобланади. Хусусиятлари: хар бир мавзу бир-бирга боглик эмас, хар бири асосий мактаб математик гоялардан келиб чикади ва ривожлантирилади. Билимлар системага солинади, назариялар кетма-кет баён килиниб, очиб берилади, математик тадбикларига доир масалалар караб чикилади. Яна бир хусусияти-синфдан ва мактабдан ташкари шакллари орасидаги узвийликни таъминлайди. Бу машгулотлар математик тугаракларни тулдиради. Бундан баён килиш богликлиги ва мавзуни ўрганиш кенглигини билан ажралиб туради.
Факультатив машгулотлар мазмуни куйидагиларни уз ичига олиши мумкин:
Математиканинг танланган боблари (хафтасига! соат), Математиканинг тадбиклари (хафтасига! Соат, 7-9-синфлар), Математика тарихи (7-9-синфлар), Математика ва иктисодиёт (9-синф), Амалий ишлар (геометрик ясашлар, такрибий хисоблашусуллари. Компьютерлар ва математик масалалар ечиш).
Асосий услублари: ўқувчилар фикрлашларини ривожлантириш бунга доирмасалаларни мухокама этиш, рефератлар ёзиш, маърузалар тайёрлаш, такриз ва масалалар тузиш. Бунда илмий-оммабоп ва кизикарли математик адабиётлардан кенг фойдаланиш мухимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |