Математика
машғулотларида тарбиячининг нутқи
Математика аниқ фан, шу сабабли ўқитишда болалар ўз фикрларини аниқ
ва боғлиқли баён қилишни ўрганишлари жуда муҳим. Болалар ҳар доим
тарбиячининг мантиқан ихчам, саводли нутқини эшитишлари керак.
Тарбиячилар кўпинча у ёки бу математик атамани ишлатишганида «тўплам»,
«миқдор», «сон», «рақам», «катталик», «шакл», «фигура», «томон» ва ҳ. к.
Тушунчалар орасидаги фарқларни ойдин тасаввур қила олмаганлари
туфайли хатоларга йўл қўйишади.
Математик тушунчаларнинг мазмунини билиб олиш муҳим, бусиз
болаларга илмий ишончли билимларни бериб бўлмайди.
Фазовий ва миқдорий белгилар ва муносабатлар фақат сўзлар ёрдамида
аксланиши мумкин. Шу сабабли болалар томонидан математик объектларнинг
хоссалари ва белгиларининг ажратилиши, албатта, уларнинг номлари билан
кузатилади. Бола боғланган қўшма гап ва эргашган қўшма гап туза олмагани
учун нутқда математик муносабатларни акс эттириш унга жуда қийинлик
қилади. Бу малакани синчиклаб ишлаб чиқишга тўғри келади.
Олдин саволларни бўлакларга ажратиш мақсадга мувофиқ, масалан,
болалардан- «Қизил тасмачада нечта тош бор?», — деб сўралади. Сўнгра
болани ушбу боғланишни ўрнатишга ўргатиш керак: «Қизил тасмачада битта,
кўк тасмачада эса кўп тош бор».
Тарбиячи ё жавоб намунасини беради, ёки бола учун жавоб беради: «Қизил
тасмачада битта тош бор, кўк тасмачада эса...» — «кўп тош бор» деб тўлдиради
кичкинтой.
19
Болалар математик фикрларни қисқа ва аниқ, иш моҳиятнни акс эттириб
тузишга ўргатилади. Уч ёшли бола «Қўғирчоқлар нечта бўлса, пиёлачалар
шунча» дейди ёки «Идишлар кўп, қўғирчоқлар кам» дейди, ёки «Тўрт учдан
катта, уч эса тўртдан кичик», деб жавоб беради.
Болалар нутқида математик объектлар билан бажариладиган ишларнинг
акс этишига катта эътибор бериш керак. Болалар у ёки бу топшириқларнинг
бажарилишини, албатта, гапириб беришлари ва тушунтиришлари керак.
Ажратилган хоссалар, белгилар (аломатлар) ва мос ҳаракатлар усуллари
орасида боғланишлар, яъни, билимлар билан уларнинг идрок қилиниши
орасида боғланишлар шу асосда ўрнатилади. Болалар учун ҳар бир янги
ҳаракатни тарбиячининг ўзи кўрсатади, уни аниқ кўрсатмалар тушунтиришлар
олиб боради. Бу кўрсатма ва тушунтиришлар мумкин бўлган хатоларнинг
олдини олишга йўналтирилган бўлади, бунда ҳамма иш усулларини
тарбиячининг ўзи кўрсатади, жараённи ва ишларнинг бажарилиш тартибини
ўзи тушунтиради. Масалан, болаларга саноқ усулларини ўргатар экан, тарбиячи
болалар кўз олдида буюмларни санайди ва бундай дейди: «Мен матрёшкаларни
қўғирчоқларни ўнг қўлим билан чапдан ўнгга қараб санайман, уларга ундай
тегаман, битта, иккита, учта — жами учта матрешка дейман».
Дидактик материални (алмаштириб, тарбиячи бир ҳил ҳаракатнинг ўзини
кўп марта такрорлайдн, бунда у ҳар доим ҳаракат номини айтиб туради.
Болалар нима қилишларини ва қандай қилишларини гапириб беришади.
Болаларнинг у ёки бу ҳаракатни ўзлаштиришларига қараб, оғзаки
тушунтиришларнинг роли орта боради. Тарбиячи болаларни сўз бўйича
ишлашга ўргатади, борган сари уларга кўпроқ мустақиллик беради. Агар
дастлаб ҳаракат усуллари муфассал тушунтирилган бўлса, кейинроқ
кўрсатмалар умумий характерга эга бўла бошлайди, масалан: «Столнинг
узунлиги ва кенглиги, бўйи ва энини аниқроқ ўлчашга ҳаракат қилинг».
Шундан кейин болалар қўйилган масалани ҳал қилгунга қадар
ҳаракатларни режалаштиришга ўргатилади, улар ушбу хил саволларга жавоб
беришади: қайси лента узун, қайси лента қисқа эканини қандай билиш мумкин?
Сиз тўғри тўртбурчакларни тенг иккига қандай бўласиз? Қайси халтада дон
кўплигини қандай биласиз?
Ўқитишнинг бундай изчилликда бўлиши билиш жараёнларини
ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.
Шундай қилиб, болалар, албатта, нима қилганликлари ва қандай
қилганликлари, кейинроқ нима қилишлари ҳақида гапириб беришлари керак.
Бунда улар тушунарсиз, англаб етилмаган, яъни бевосита улар тажрибасида
бўлмаган нарсаларни эслаб қолишларига ҳеч бир ҳолда йўл қўймаслик керак.
20
Тарбиячи бир нарсанинг ўзи ҳақида бир нечта савол беради, аммо ҳар гал,
болаларни ўйлаб, тушуниб етган ҳолда жавоб беришга ундаб, бу саволларни
ҳар хил ифодалаб беради. Чунончи, тайёрлов гуруҳи болалари лентанинг
узунлигини ўлчаганларидан кейин, у ушбуларни сўрайди: «Лентанинг узунлиги
нимага тенг? Лентанинг узунлиги 3 та ўлчовга тенг дегани нимани билдиради?
Лентанинг узунлигини ўлчашда чиққан 3 сони нимани билдиради? Шундай
узунликда лента олиш учун яна ўлчовни неча марта қўйиш керак?» Тарбиячи
сийқаси чиққан (трафарет) жавобларга йўл қўймайди, доимо болаларга бу ҳақда
қандай қилиб бошқача айтиш мумкинлигини ўйлаб кўришни таклиф қилиб
туради. («Конуслар нечта бўлса, матрёшкалар шунча», «Матрёшка ва конуслар
тенг», «Матрёшкалар ва конуслар тўрттадан»), буюмларнинг икки гуруҳи
ўртасида тенглик ўрнатиб, дейишади катта гуруҳ болалари. Болалар олдида ҳар
доим «Нега?», «Қандай?» саволлари туриши керак.
Тарбиячи болаларни ўртоқларининг жавобларини тўлдиришлари,
тузатишлари, аниқлаштиришларини таклиф қилиб, уларнинг жавобларини
яхши эшитишга ўргатади: «Ким тўлдиради, ким яхшироқ гапириб беради?»
каби саволларни беради. Машғулот жараёнида бутун гуруҳ ва алоҳида болалар
ишини бошқариб туради. Бунинг учун у ҳар бир янги савол ва топшириқ билан
гуруҳининг ҳаммасига мурожаат қилади, жавобни эса тарбиячи чақирган
болагина беради.
Фронтал машқлар ўтказишда болалар кўрсатмаларни тинглаш, болалар
21
билан бир хил суратда
ўйнаш,
топшириқларни
бажаришни
ўз
вақтида
тамомлашга ва, ниҳоят,
нима
қилганликлари
ва
қандай қилганликлари, нима
ҳосил
қилганликларини
гапириб
беришга
ўргатилади. Кимда бошқача
жавоб чиққан бўлса, у
товуш чиқармай қўлини
кўтаради. Жавоб ҳар хил
чиққанда,
қайси
жавоб
тўғрилиги аниқланади ва хатоларни тузатиш таклиф қилинади. Тарбиячи ҳар
бир топшириқ бажарилганидан кейин баҳолайди ва бунда кўрсатмалар
бажарилишининг тўғрилигини, чалғимай ишлаш малакасини таъкидлаб ўтади.
Ўртоқларининг жавобларини кузатиш малакасини рағбатлантиради.
Болаларга математика ўргатишда унинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга
олиш керак, чунки болаларнинг ҳаммаси ҳам математик билимларни бир
текисда ўзлаштиришмайди, математикага бир хилда қизиқишмайди. Баъзи
болалар у ёки бу ҳаракат техникасини қийналиб ўзлаштиришади, баъзи болалар
эса математик боғланишлар ва муносабатларни нутқда акслантиришда
қийналадилар. Билимларни ўзлаштириш суръати ҳам ҳар хил болада ҳар хил,
бир хил эмас.
Буларнинг ҳаммаси машғулотларда болалардан режавий сўраш, кимгадир
ортиқча марта нимадир қилишни, кимга эса нима қилгани ва қандай қилганини
сўзлаб беришни таклиф қилишни олдиндан назарда тутиш кераклигини
асослайди ва ҳ. к.
Қўшимча индивидуал машғулотлар ортиқча эканлиги аниқланади.
Бу хил машғулотлар болалар 3—4 та машғулотни ўтказиб юборганда,
хотираси жуда бўш болалар мавжуд бўлганда (бу ҳол жуда кам учрайди) зарур
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |