• Иммитацион ўйинлар
ҳисоб-китобга асосланган касбларни иммитация
қилиш, болаларни касбга йўналтириш мақсадида фойдаланилади. Масалан,
“Импод” ўйинида шартли тикув ишлаб чиқариш фаолияти имитация қилинади,
шунингдек, маҳсулотларни моделлаштириш ва тикиш бўйича тасаввурлари
амалий кўникмалар шакллантирилади .
• Мазмунли-ролли ўйинлар
(уларнинг асосида аниқ ҳаётий, ишчан ёки
бошқа вазият ётади. Бундай ҳолда, ўйин ҳар бир қатнашчи аниқ ролни
бажарадиган (ўйнайдиган) театр қўйишни эслатади). Ўйин бундай ҳолда
мазмуни - интеллектуал фаолият шаклли ижодий ўйинлардир, шунинг учун бу
ҳолда қатнашчиларни тайёрлаш ва ўйин сценарийсини ишлаб чиқиш катта
аҳамиятга эга.
• Инновацион ўйинлар
(уларнинг бошқа ўйин турларидан ажралиб
турадиган фарқи, ҳаракатли тузилишга эга эканлиги ва ўйинни бир неча
ўқитиш-ривожлантирувчи “фазоларда”, масалан, компьютер дастурларидан
фойдаланиб ўтказишдир. Инновацион ўйинлар замонавий педагогик ва ахборот
технологияларидан фойдаланган ҳолда сифатли билим олишга қаратилган.
Агар юқорида мисол сифатида келтирилган ўйин турлари ўзларининг
услуби билан фарқ қилган бўлса, у ҳолда охиргиларини ажратиш тамойили -
аниқ вазиятни бошқариш кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлган
мақсад ўйинни мўлжалланишидир.
• Ташкилий-фаолиятли ўйинлар.
Буларда эътибор кўпроқ ўйин
вазиятларини ташхис қилиш ва муаммони ечиш вариантларини танлашни
асослашга қаратилади. Услуб нуқтаи назардан, бу ерда эътибор кўпроқ
қатнашчиларнинг мулоқотига, муносабатларига ва гуруҳий ишларнинг бошқа
шаклларига қаратилади.
• Ишчан тренинглар.
Энг самарали услублардан бири ишчанлик
ўйинидир. Уни моделлаштириш жараёнида муаммоли вазият аниқланади, ўйин
мақсади уни ечиш йўлларини излайди. Ишчанлик ўйинлари таълим соҳасида
ҳам, ишчанлик соҳасида ҳам қўлланилади.
Умуман олганда, ишчанлик ўйинида ўқувчиларда муаммони ечимини
излаш механизми шаклланади ва мустаҳкамланади. Бундан ташқари, у
ўқувчиларнинг психологиясига тўғрилаш таъсирини кўрсатади, чунки
анъанавий ўқитиш шаклига хос психологик зўриқишдан маҳрум бўлган ва
қатнашчиларни таълим материални тўлароқ қабул қилишга йўналтиради.
Тренингнинг ҳар бир ўйин ёки психологик услубияти босқичи юқори
малакали психолог-бошловчининг таҳлили билан бирга олиб борилади. Ушбу
128
ва бошқа технологияларни фойдаланиш назария ва амалиётни меъёр даражада
бирга олиб бориш имкониятини берди ва тренингни ўзини ҳаракатлиликка олиб
келди.
Натижада, тренинг тингловчиларга ўзларини ва бошқаларни тўғри
баҳолашни, бошқа кишилар билан кундалик ҳаётларида ҳам, ишчанлик
вазиятларда ҳам самарали муносабат ўрнатишни, албатта муносабат жараёнида
ўзини кам севишни ўрганишгаёрдам берди.
Ишчанлик ўйинларни кўриб чиқишни якунлаб, улар:
• ўз фикрларини бошқа кишилар фикрлари билан таққослаш;
• ўзларининг хулқий ва психологик қарорларини англаш;
• турли вазифали ролларни бажариш ва бошқаларни ўрганадилар.
Шундай қилиб, таълимга оид ўйинларнинг таълим ва психологиядаги ўрни
ниҳоятда
зарурдир.
Педагогикада
улар
тарбияланувчиларнинг
фаоллигини,ташаббусини, мустақиллигини ривожлантиришга асосланган
ривожлантирувчи таълимнинг ажралмас таркибий қисмидан иборатдир.
Ишчанлик ўйинларининг аҳамияти тўғрисида қозонлик педагог-психолог
М.И.Махмутов, ушбу технологиянинг аҳамияти ўқувчиларнинг билиш,
ижтимоий ва касбий фаоллигини ривожлантиришдан, уларда ишчанлик
ўйинларида қатнашиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат деб
таькидлаган эди. Таълимий ўйинларини таълим-тарбия жаралнига қўллаш
бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари, ушбу технология умуман
олганда, таълимнинг самарадорлигини ўртача уч маротаба кўтариш
имкониятини беришини кўрсатмоқда. Таълимга оид ўйинлари умуман ва
ишчанлик ўйинлари хусусан, шунингдек, психологик аҳамият касб этади ва
касбий ва шахсий сифатларини ривожлантиришларига имконият яратган ҳолда
ишчанлик соҳасида кенг фойдаланилади.
Шуни таъкидлаш керакки, таълимий ўйинлари турли-туманлиги билан
фарқ қиладилар ва улар биргаликда ҳам фойдаланилиши мумкин. Ўйинлар бир-
бирларини тўлдиришлари, масалан, ролли ишчан ўйини, инновацион-
имитацион ва бошқа ҳоллари бўлиши мумкин. Бу кўринишдаги ўйинлардан,
айниқса, ўқувчиларни чет тилларга ўргатишда яхши самара беради. Бу ҳолда
ўйинларда тилни эгаллаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган турли
услублар бирлаштирилади.
129
Шундай қилиб, таълимий ўйинлар таълим
беришда ҳам, худди шундай бошқа фаолият
соҳаларида ҳам ўз татбиқини топган ҳаракат
технологияларини ифодалайдилар. Педагогикада улар
таълим
жараёнини
фаоллаштиришга,
тарбияланувчиларнинг
ижод
қилишларини
бошланишини уйғотишга имконият яратадилар. Ўйин
услубларидан фойдаланилган психологик тренинглар, ўйин вазиятларида
ҳаётда
кўпинча
учраб
турадиган
муаммоларни
ҳал
қилиш,
тарбияланувчиларнинг қизиқишларини орттириш имкониятларини берадилар,
шунингдек, очиқ, муносабат муҳитини яратадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |