Математика ақл ва заковат


Теварак-атрофда мўлжал олиш



Download 2,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/57
Sana05.04.2022
Hajmi2,48 Mb.
#530750
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
математика методика

Теварак-атрофда мўлжал олиш.
Болаларни қоғоз варағи сатҳида 
предметларнинг қандай жойлашганлигини (чапроқ, ўнгроқ, ўртасида, 
юқорироқ, пастроқ аниқлашга) ўргатиш. 
Дафтар сатҳини аниқлаш ва шаклларни штрихлар орқали чизишни машқ 
қилиш. 
Болаларга предметларни пол, қаттиқ қоғоз, дафтар варағи устига 
жойлашни машқ қилдириш. 
Теварак атрофдаги нарсаларнинг вазиятини аниқлашга доир машқлар. 
Мактабга тайёрлов гуруҳида болаларнинг ҳаракат йўналишида уларнииг 
ўзи ва буюмлар орасидаги, буюмларнинг ўзи орасидаги фазовий 
муносабатларда, шунингдек, қоғоз варағида (текисликда) мўлжал олиш 
малакалари ривожлантирилади ва мустаҳкамланади. Болалар билан ишлаш 


111 
методикаси 
“чапдан—ўнгдан”, 
“устида—остида” 
каби 
қарама-қарши 
йўналишларни ажратишга асосланиши керак. 
Болада қоғоз варағида мўлжал олиш малакаларини шакллантириш учун 
бундай топшириқ берилади: варақнинг юқори чеккасига 4 та варақча ва пастки 
чеккасига шунча гулча қўйиш. Шундан кейин тарбиячи болаларга нима қаерда 
ётганини гапириб беришни таклиф қилиши мумкин. Бундан кейин 
топшириқларнинг мураккаброқ вариантларидан (шакллар миқдорини ортти-
риш, улар ўринларини алмаштириш ва ҳ. к.) фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
Шунингдек, “Ким эслаб қолади?”, “Нима ўзгарди?”, “Нималари билан фарқ 
қилади?”, “Жуфт карточкалар” каби ўйинларни ўтказиш тавсия қилинади. 
Бундай топшириқларни ўтказиш методикаси ҳақида фикр юритамиз. 
Олти ёшли болалар “ўзига” нисбатан тўла ишонч билан мўлжал оладилар. 
Аммо ҳали уларнинг кўпчилиги буюмларнкнг, бошқа одамларнинг ўнг ва чап 
томонларини фарқ қилишда қийналадилар. Уларни, масалан, ўзи томонига юзи 
билан айланган ўртоғининг ўнг қўли унинг чап қўли қаршисида бўлиш ҳоли 
ажаблантиради. 
Нега бундай бўлади? Олдинги иш натижасида болада қуйидаги билим ва 
малакаларнинг пухта стереотипи (андозаси) йиғилиб қолади: ўнгда (ўнгроқда, 
ўнгга), ўнг қўл турган томонда бўлади. Бу фазо “ўзидан” мўлжал олишда 
мутлақо тўғри. Аммо энди вазият ўзгарди. “Болага бошқа одамдан ёки бошқа 
буюмлардан мўлжал олиш таклиф қилинади. Демак, муносабат нуқтаси 
субъектнинг ўзидан ташқарида белгиланади. Бу ерда олдинги тажриба фазовий 
вазиятларнинг янги вариантлари билан зиддиятликка киришгандек бўлади. 
Ҳақиқатда эса, масалан, бола ўзи билан жуфт бўлиб турган Малик ўзидан ўнг 
томонда турганини яхши билади. Бу энди одат, оддий ҳақиқат. Аммо тескари 
фазовий муносабатларни (чунончи, “Агар Малик мендан чап томонда турган 
бўлса, у ҳолда мен ундан ўнг томонда турган бўламан”) тушуниш тайёрлов 
гуруҳ болалари учун ҳам унчалик осон эмас. Бу ерда “бошқа одамга нисбатан” 
мўлжал олиш вазияти мавжуд. Буни тўғри таҳлил қилиш учун бола энг олдин 
ўртоғининг ўнг ва чап қўли (томони)ни аниқлаши керак. Катта гуруҳда болалар 
бу малакани эгаллаб олишган, энди эса шу малака пухта ва устивор кўникма 
бўлиши керак. 
Олти ёшли болалар ўнг ва чап томонни 
бошқа одамга нисбатан аниқлашни худди 
ўзига нисбатан ўнг ва чап томоини 
аниқлагандек аниқлашини яхши тушуниб 
олмоқлари керак (чап томон ўнг қўл турган 
томонда; ўнг томон чап қўл турган томонда). 


112 
Аниқлашнинг самарали усули ҳаёлан ўртоғининг орқасига туришдан 
иборатдир. Шундай қилиб; “юзи билан орқасига” бошланғич ҳолатидан, яъни 
бола ўртоғининг орқасида турган ҳолатида бошқа одамга нисбатан ўнг ва чап 
томонни аниқлаш керак; шундан кейин “юзма-юз” ҳолатида, яъни бошқа бола 
қаршисига туриб, “ўнг-чап”ни фарқлаш керак. Кейинроқ эса ҳар қандай 
бошланғич ҳолатда, ҳатто ўртоғи орқаси билан турганда ҳам, “ўнг-чап” 
томонлар аниқланади. 

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish