Катта мактабгача ёшдаги болаларда вақтни ҳис қилишни ривожлантириш.
Ўқув йилининг бошида катта группа болаларида эрталаб, кундузи, кечқурун ва кечаси
каби вақт қисмлари ҳақида тасаввурлар мустаҳкамланиб вақт болалар фаолиятининг
конкрет мазмуни ва улар атрофидаги катталар билангина эмас, балки вақтнинг
объективрок кўрсаткичлари — табиат ҳодисалари (қуёш чиқиши) билан боғлайдилар.
Тарбиячи болалар билан ва улар атрофидаги катталар билан кун давомида нима
қиладилар, уларни қандай изчилликца қачон бажарадилар, эрта тонг кундуз кечқурун
ҳақидаги таассуротлари тўғрисида суҳбатлашади. У болаларга тегишли шеър ва
ҳикояларни айтиб беради. Кўрсатма материал сифатида болаларнинг кун давомида
хилма хил фаолият турлари акс эттирилган расм ва фотосуратлардан фойдаланилади:
ўрин кўрпаларни йиғиш, эрталабки гимнастика, ювиниш, эрталабки нонушта. Сутка
қисмлари ҳақида тасаввурларни аниқлашда дидактик ўйинлар, масалан, бизнинг кун
ўйини ёрдам беради.
«Кеча», «бугун», «эртага» каби вақт белгиларининг ўзгарувчанлиги ва нисбийлиги
болаларининг уларни ўзлаштиришларида қийинчилик туғдиради. Беш ёшли болалар
бу сўзларни янглиштирадилар. Педагог муайян сўзларнинг мазмун аҳамиятини очиб
бериш учун болаларга қуйидаги саволларни беради: «Биз сиз билан кеча қаерда
бўлдик?», «Паркка қачон борган эдик?».
Болаларни вақт терминлари устида машқ қилдириш учун катта группада сўзли дидактик
ўйинлар ҳамда ўйин машқларидан, масалан, «Давом эттир!» ўйинидан фойдаланилади.
Бу машқни копток билан ўйналадиган ўйин формасида ўтказиш мумкин. Болалар доира
бўлиб турадилар. Тарбиячи қисқа жумла айтиб, коптокни ташлайди.
Bolalarning sutka haqidagi tasavvurini aniqlash maqsadida ular bilan suhbat olib
boriladi. Suhbat taxminan mana bunday o‘tkazilishi mumkin: avval tarbiyachi bolalardan
ular bolalar bog‘chasiga kelishdan oldin nima ish qilganliklarini, ertalab bolalar bog‘chasida
nima qilganliklarini, bolalar bog‘chasida kunduzi nima qilishlarini gapirib berishlarini
so‘raydi. U bolalarning sutkaning har bir qismida nima qilayottanliklarini aniqlaydi va
umumlashtiradi. U suhbat oxirida ertalab, kuduz va tun — bular sutkaning qismlari
ekanligini aytadi.
«Bugun», «kecha» kabi vaqt tushunchalari nisbiy xarakterga ega. Bolalarning ularni
o‘zlashtirishlari qiyin. Buning uchun imkoni boricha bugun, ertaga, kecha so‘zlaridan
ko‘proq foydalanish va bolalarni bu so‘zlarni ishlatishga undab turish zarur. Tarbiyachi
muntazam ravishda ularga biz qachon rasm soldik? Biz bugun nima ko‘rdik? Ertaga
qayerga boramiz? Savollari bilan murojaat qilib turishi lozim.
Tez sekin so‘zlarining ma’nosi konkret misollar bilan ochib boriladi. Tarbiyachi bolalar
diqqatini o‘yin davomida ular bajarayotgan harakatlarning tezlik darajasiga jalb etadi.
Kiyinish vaqtida u tez kiyinayotganlarni maqtaydi. Imillab kiyingan bolalarni aybsitadi,
sayr vaqtida yayov kishi bilan velosipedchining, avtomobil bilan poyezdning, qurt bilan
qo‘ng‘izning harakat tezligini taqqoslaydi.
Do'stlaringiz bilan baham: |