Матчанова наргиза алишеровна


 Таяниб сакраш техникасига ўргатишнинг жисмоний сифатлар



Download 439,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/24
Sana24.02.2022
Hajmi439,76 Kb.
#207150
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
5-6 sinf oqvchilariga harakatli ojinlar yordamida tayanib sakrash malakasiga orgatish samaradorligi.

1.2. Таяниб сакраш техникасига ўргатишнинг жисмоний сифатлар 
билан ўзаро боғлиқлиги. 
«Ўйин» феномени инсон ҳаѐтининг деярли туғилиш босқичидан 
бошланади дейиш мумкин. Чақалоқ маълум садо, товуш ва ишораларга 
жавоб беради: кулади, ҳаракат қилади, муайян нарсаларни ушлашга итилади. 
Вақт ўтиши билан бу каби тақлид ва харакатлар мазмун, самара ҳамда сифат 
жихатларидан шакилланиб боради. Кейинроқ болалар кўрган ѐки билган 
ўйинларини ўйнаган ҳолда чопишади, сакрашади, аниқ харакат қилишади, 
мусобақалашадилар. Ўйинлар болаларни ақиллий, эстетик, жисмоний ва 
функционал шакилланишида кенг қамровли аҳамият кашф этади. 
Ўйинлар ўзининг ҳаммабоплиги, кўп функционаллиги ва кенг 
таъсирчанлиги билан хилма-хил тоифаларга бўлинади. Жумладан, жисмоний 
сифатларни, нутқни, талаффузни, мерганликни, тадбиркорликни, ҳисобни ва 
ҳоказо хислатларни ривожлантирувчи ўйинлар шулар жумласига киради. 
Лекин, қандай ўйин бўлмасин, унда ҳаракат элементи ѐки харакатлар 
мажмуаси бўлади. 
Ҳаракатли ўинлар ўз мазмуни ва моҳияти жиҳатидан спорт 
ўйинларидан тубдан фарқ қилади. Ҳаракатли ўйинлар спорт ўйинлари каби 
маҳсус тайѐргарлик, муайян мусобақа қоидаси, спорт кийими, муддати, 
майдони, иштирокчилар таркиби каби аниқ чегараланган меъѐрий омилларни 
талаб қилмайди. Фақат биттагина харакатли ўинни турли жойда, вақт 
давомида, кийимда, таркибда (сони ва ѐши жиҳатидан) ўйнаш мумкин. Энг 
муҳими 
харакатли 
ўйин 
давомида 
кузатиладиган 
ва 
иҳтиѐрий 
харакатланишлар (ностандарт ҳаракат йўналиши, қичқириқ, хушчақчақлик ва 
ҳоказо) ижобий эмоционал ҳолатни (реакцияни) юзага келтиради. Ушбу 


ҳолат эса ўз навбатида спорт машғулотида (ѐки стандарт машқлар сериясини 
ижро этганда) тезроқ вужудга келадигн чарчаш сифатларини «четлаб» 
ўтишга ѐки кечроқ пайдо бўлишига ѐрдам беради. 
Ҳулоса қилиб айтганда, ҳаракатли ўйинларга ҳос назарий мулоҳазалар 
уларнинг жисмоний тарбия ва спорт борасидаги салоҳиятини белгилаб 
беради. Демак, ўқувчилар таяниб сакраш малакасини ривожлантиришда 
ҳаракатли ўйинларнинг аҳамияти беқиѐсдир. 
Маълумки миллий ва харакатли ўйинлар турли ҳалқ ва элатларнинг 
расм русуми, удуми, анъаналир ҳамда этногенетик хусусиятларини 
ифодалайди. Шунинг учун ҳам бу миллий ва харакатли ўйинлари деб 
юритилади. 
Қадимги муттафакир олимлар ва педагогилар инсонда саҳийлик, 
ростгўйлик, ватанпарварлик ҳиссиѐти, рақибига нисбатан ҳурмат ва табиатни 
эъзозлаш каби ҳислатларни айнан миллий ўйинлар таъсирида тарбиялаш 
имконини юқори эканлигини эътироф этганлар. Бу борада айниқса ўзбек 
ҳалқ ҳаракатли ўйинлар турли ҳаѐтий муҳим
одатларни, малака ва кўникмаларни шакиллантириш қудратига 
эгадир. Ҳалқ ўйинлари шу халқнинг кашфиѐтидир. 
Шунинг учун ушбу ўйинлар унинг онгида, рўзғор ишларида, оила ва 
маҳалла тарбиясида фаол ўрин эгаллайди. 
Ҳаракатли ўйинлар, шу жумладан ҳалқ миллий ўйинлари ноѐб 
қадрият сифатида фақатгина мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришгандан 
кейингина қайта тикланиб, ҳозирги кунда аҳоли, айниқса ўқувчи ѐшлар 
ўртасида кенг ва жадал оммалашиб бормоқда. 
Халқ ҳаракатли ўйинлари илмий объект сифатида борган сари 
тадқиқотчи олимлар эътиборидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда. 
Сўнги йилларда спортчиларнинг тайѐрлаш, харакат малакалари ва 
жисмоний сифатларни шакиллантиришда ҳаракатли ўйинлар ўта самарали 
восита эканлигини исботловчи талайгина илмий адабиѐтлар нашр этилган (
И.М.Коробков, 1988й; Т.С.Усмонходжаев, Ф.Х.Хўжаев, 1990й;


А.И.Лисица, 1991й; Т.С.Усмонходжаев, Х.А.Мелиев, 2000й; В.В,Кузин, 
С.А.Полиевский, 2000й; Ф.Керимов, Н.Юсупов, 2003й ва бошқалар). Лекин, 
шу билан бир қаторда ўқувчиларни сакраш малакаларини тарбиялашда, 
уларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришда ҳаракатли ўйинлардан 
фойдаланиш имкониятларини очиб берувчи илмий тадқиқотлар ўта 
чегараланган (М.А.Қурбонова...). 
Гимнастикада юқори натижаларга эришиш фақат яхши ривожланган 
жисмоний сифатлар эвазига амалга оширилиши мумкин. Бу борада айниқса 
чидамкорлик сифати, жумладан ўйин чидамкорлик ва сакраш чидамкорлиги 
муҳим аҳамият кашф этади. Гимнастикачилар (айниқса таяниб сакрашда) 
учун жисмоний сифатлар ичида энг эътиборлиси сакраш чидамкорлигидир. 
Аммо, қандай махсус чидамкорлик бўлмасин (сакраш, ўйин, тезорлик, 
чидамкорлиги) у фақат умумий чидамкорлик негизида шакилланиши 
мумкин. Шунинг учун умуман чидамкорликни тезкорлик сифати билан бирга 
ривожлантириш муаммоларига оид илмий маълумотларни таҳлил қилиш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Айтиш 
лозимки, 
спорт 
тайѐргарлигини 
шакиллантириш самарадорлиги тўғридан тўғри барча жисмоний сифатларни 
бир-бирига боғлаб ривожлантиришга боғлиқдир. Ушбу масалада яна бир 
муҳим шартлардан бири шуки, жисмоний сифатларни тараққий этиш 
даражаси мақсадга мувофиқ тест машқлари ѐрдамида баҳоланиб бориши 
лозим.
Илмий адабиѐтларнинг таҳлилий шарҳи танланган мавзунинг 
қанчалик долзарб эканлигидан далолат бериб турибди. Дарҳақиқат, 
жисмоний тайѐргарлик гимнастикачиларни тайѐрлашда энг муҳим пойдевор 
сифатида спорт маҳоратини самарали шакилланишида беқиѐс омил бўлиб 
ҳисобланади.
Шу билан бир қаторда илмий маълумотларнинг таҳлилига кўра ҳар 
қандай жисмоний тайѐргарлик жараѐни ҳам жисмоний сифатларни самарали 
ривожланишига 
олиб 
келавермайди 
ва 
техник-тактик 
маҳоратни 


шакилланишига ижобий таъсир этолмаслиги мумкин. Аксинча, аксарият 
ҳолларда спорт маҳоратига салъбий таъсир этиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Бинобарин, ўқув-тренировка жараѐнида жисмоний тайѐргарлик 
машқларини қўллаш ҳар бир спортчининг ѐши, спорт турининг ҳусусияти ва 
спортчининг малакаси ҳамда наслий имкониятларини эътиборга олишни 
тақозо этади. Шунинг учун ўқувчиларни таяниб сакраш малакасига ўргатиш 
масаласи дарс жараѐнида муайян мақсадга йўналтирилган жисмоний 
машқлар мажмуасидан иборат бўлишига ундайди. 
Таяниб сакраш тўғри бажаришда ўқувчиларни тайѐрлаш мақсадга 
муофиқ режалаштирилган жисмоний тайѐргарлик техник маҳоратни 
шакилантиришда ва таяниб сакрашни бажариш давомида юксак натижага 
эришишда ниҳоятда муҳим омиллардан биридир. Лекин, спорт амалиѐтида 
ҳар доим ҳам режалаштирилган жисмоний машқларга муофиқ харакат 
сифатларини ривожлантиришда кутилган натижани бермаслик ҳолатлари 
тез-тез учраб туради. Бунинг асосий сабабларидан бири дарсларда 
қўлланилган у ѐки бу жисмоний машқларнинг ҳажми ва шиддати ҳамда ушбу 
кўрсатгичларни шуғулланувчилар организмига таъсир этиш даражаси 
(организмни нагрузкага бўлган акс жавоби реакцияси) объектив равишда 
баҳоланмаслигидадир. Шунинг учун ҳам ўқув-тренировка жараѐнида 
қўлланилаѐтган 
жисмоний 
нагрузка 
(жисмоний 
машқлар) 
нинг 
шуғулланувчилар 
организмининг 
функцуионал 
имкониятларига 
мувофиқлиги эътиборга олиниши шу нагрузкани мақсадга муофиқ 
режалаштириш имкониятини яратади. 
Спорт малакасига ўргатишда ҳаракат функциясининг икки, бир-
бирига узвий боғлиқ томонига алоҳида эътибор қаратилади: 
- малакаларга ўргатиш ва уларни такомиллаштириш; 

ўқувчиларни жисмоний сифатларини танланган спорт тури 
хусусиятига мувофиқ равишда тарбиялаш. 
В.Н.Платоновнинг (1986) фикрича умумий жисмоний тайѐргарлик 
тушунчаси – бу спортчининг харакат сифатларини ҳар томонлама (гармоник 


равишда) ривожланганлик даражасини англатади. Масалага шу тарзда 
ѐндошиш оддий инсон соғлиғини (спортчини ҳам) шакиллантириш нуқтаи 
назаридан мақсадга мувофиқдир. Бундай амалиѐт ва шунга асосланган дарс 
услубияти сакраш малкасига ўргатишда ҳамда юксак сакраш натижасига 
эришиш самарасини сусайтириши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки, ҳар бир 
спорт турининг ўзига хос ва ўзига мос хусусиятлари мавжудлиги туфайли 
бир спорт турида чидамкорлик сифати етакчи ролни ўнайди ѐки учинчи бир 
спорт турида эгилувчанлик сифати асосий аҳамиятга эга бўлади. Аммо, қайд 
этилган фикрдан муайян спорт турида маълум жисмоний сифат жуда зарур, 
бошқаси эса муҳим эмас деган хулоса келиб чиқмайди. Аксинча, ҳар бир 
сифатнинг муайян спорт вазиятида озми-кўпми, лекин муҳим «улуши» 
мавжуд бўлади. 
Ўқувчиларни таяниб сакрашга ўргатишда эса, айниқса, махсус 
тезкор куч ва депсиниш сифатлари устивор бўлиб, ўқув жараѐнида шу 
сифатларни харакатли ўйинлар ѐрдамида шакиллантириш муҳим роль 
ўйнайди. 



Download 439,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish