Матбуот” кафедраси малакавий битирув иши



Download 226 Kb.
bet3/4
Sana28.03.2022
Hajmi226 Kb.
#515219
1   2   3   4
Bog'liq
Ташқи реклама кўриниши ва хусусиятлари

Мақсадига кўра

  • Тижоратли

— ахборот бериш Бахборот рекламаси истеъмолчиларга янги товар ёки товарнинг ҳусусияти ҳақида хабар бериш учун қўлланилади, бирламчи талабни шакллантиришда тотализатор ролини бажаради,
— ишонтириш ,ишонтирувчи рекламадан аниқ савдо белгисини танлаш талабининг шаклланишида фойдаланилади
— эслатиш ,эслатувчи реклама истеъмолчиларга товарни ёддан чиқармасликлари учун қўлланади.

  • Нотижорат

— сиёсий – муайян ижтимоий гуруҳларнинг мақсадига эришишга қаратилган сиёсий партиялар, ҳаракатлар манфаатларини ифода этадиган реклама
— ижтимоий – соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергия ресурсларини асраб-авайлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш, маънавият ва маърифат масалаларига доир, шунингдек, нотижорат тарзидаги бошқа рекламалар.

Мақсадли истеъмолчиларга кўра



  • Амалий ,фойда топиш мақсадида товар сотиб олишга йўналтирилган бизнес-реклама,

  • Саноат ,таъминот фаолияти билан шуғилланувчи корхона ва ташкилотларга,

  • Савдо ,чакана ва улгуржи сотувчиларга,

  • Касбий ,юқори малакали мутахассислар.. ҳуқуқшунослар, шифокорлар, ўқитувчилар, меъморлар ва ҳ.кюларга,

  • Истеъмол ,товарни истеъмол мақсадида харид қилиш.

Тааъсир этиш хусусиятига кўра



  • Бевосита ,харидор томонидан тез акс садога мўлжалланган,

Масалан, дўконда мавсумий буюмларни арзон нархда сотилиши ҳақидаги эълон, сотиб олинган товарга чегирмабериш ҳақида газетада эълон бериш ,купонлар,

  • Билвосита ,нуфузли, реклама одамлар тасаввурида товарнинг номи,

Ташқи кўриниши, савдо макасини мустаҳкамлашга йўналтирилган.
Рекламанинг мақсади — реклама қилинаётган обьектнинг муайян образини ,нуфузини, яратиш. У истеъмолчининг тезкор акс садосига мўлжалланмаган, аниқ манзилга эга эмаслик хусусиятига ҳамоҳанг.
Миллий рекламанинг катта қисми, айниқса телевидение рекламаси билвоситадир, чунки ,,Марс,, шоколадини ҳарид қилиш мумкин бўлган барча савдо шаҳобчаларини ёки ,,тайота,, автомабильини сотишда сотувчи барча диллерларнинг рўйхатини келтиришдан маъно йўқ.

Намоён бўлишига кўра..





  • Ошкор ,товарни сотиб олиш очиқчасига таклиф қилинади,

фирманинг нуфузи англатилади, унинг хизматларидан фойдалааниш таклиф этилади,

  • Яширин ,бунда товарни сотиб олишга, хизмат туридан

фойдаланишга ошкора даъват бўлмайди, .

Реклама қонунчилиги мувофиқлигига кўра..



  • Қонуний

  • Ноқонуний

Тарқатиш воситаларига кўра...



  • Ташқи реклама ,оутдоор, алоҳида махсус конструкцияларда,

тахталавҳаларда, экранларда, биноларда, йўл четларида, кўча ёритгичларнинг таянчлари ав ҳоказоларда жойлаштириладиган реклама. Улар билбордлар, электрон таблолар, экранлар, нурланувчи қутилар, кўча мебельи, витирина ва бино олд томонларининг ферма безаги, скренерлар, призматронлар, осмалар, том қурилмалари, брендмауерлар, транспортнинг ён томонидаги рекламалар, мерчендайзинг, реклама кўрсаткичлари ва афиша қурилмалари тарзида бўлиши мумкин.

  • Транспортдаги реклама ,транзит реклама,.. автомабиль, темир йўл,

денгиз, ҳаво транспорти, метродаги реклама.

  • Матбуотдаги реклама.. реклама эълонлари, реклама мақолалари

  • Телевидениедаги реклама.. реклама блоклари, репортажлардан иборат

Роликлар, телекўрстувларга ҳомийлик, паблик релейшн ва ҳ.к.

  • Радиорелама.. суҳбат шаклидаги реклама, реклама блокларидаги

Хабарлар

  • Интернетдаги реклама.. банерли ва матнли реклама, турли сайт ва

қидирув тизимларида реклама чизгилари ва хабарлар ёрдамида реклама

  • Манзилли маркетинг реклама эълонларини манзилларга жўнатиш

  • Кўргазмалар.. халқаро, миллий, даврий, доимий ўтказиладиган

Кўргазмалар.
Таниқли француз назариётчиси Арманд Дейян рекламаларни оқилона ,аниқ ва ҳиссий ,тасаввур рекламаларга таснифлашни таклиф этган.
Аниқ реклама — харидорнинг ақл-идрокига мурожаат қилиб, уни ишонтиришга ҳаракат қилади. Ушбу рекламанинг асосий воситаси — сўз. Безак матндаги ахборотни мустаҳкамлашга ёрдам бераади, холос.
Ҳиссий реклама — инсоннинг ҳиссиёт сарчашмасига, ҳиссий идрокига, тасаввурига, онгига мурожаат қилади, инсон хотирасида унинг ўтмишдаги ҳиссий тажрибаси, хаёлотини ,,тирилтиради,, . Ҳиссий рекламапда ахборот-тасвир, товуш шаклида берилади.

Коммуникация воситалари рекламаси


Ҳомийларга боғлиқ равишда қуйидагича таснифланади

  • Ишлаб чиқарувчиларва савдо воситачилари номидан реклама.

Бундай рекламалар аксаарият ҳолларда тижорат хусусиятига эга бўлади ҳамда умумий мақсадга эришиш йўлида мустақил ёки биргаликда амалга оширилади.

  • Хусусий шахслар номидан реклама. Улар асосан, олди-сотди қилиш,

хизмат кўрсатиш, унутилмас саналар, тантаналар муносабати билан қутловлар ва ҳ.к.лар тарзида бўлади

  • Давлат ва жамоат ташкилотлари номидан реклама нотижорат

хусусиятига эга бўлиб, ижтимоий ҳаётда муайян мақсадларга эришишни кўзлайди.
Реклама компаниясини ўтказишда, рекламани тарқатиш воситаларини оқилона танлаш катта аҳамиятга эга. Рекламани тарқатиш воситалари реклама компаниясини ўтказиш стратегиясидан келиб чиққан ҳолда танланади. Рекламани тарқатиш воситалари хилма-хил бўлиб, улар умумлашган ҳолда икки гуруҳга бўлинади..

  • АТЛ ,ингл. Абове – тне – лине, - рекламанинг анъанавий ,мумтоз,

турлари — ОАВ. Матбаа ва ташқи реклама воситасида тарқатиладиган реклама

  • БТЛ ,ингл. Белов –тне-лине — чизич остида, — бевосита реклама

,АТЛ,дан фарқ қиладиган маркетинг коммуникацияларининг ,мерчендайзинг, савдо нуқтасида савдо қилиш, бувосита почта жўнатмалари, кўргазмалар, ярмаркалар, тақдимотлар ва ҳоказолар, мажмуидир.
Умуман олганда реклама таснифи булар билан чегараланиб қолмайди, албаттаю аммо юқорида қайд этилганлар реклама фаолиятининг асосий хусусиятларини ифодалайди.



Download 226 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish