Расм 8.2. Қуруқ тўкилувчи аралашмаларни ажратадиган электрстатик қурилмани схемаси:
1-Бункер, 2- Лоток, 3- Эксцентрик, 4, 5- Электродлар, 6- қабул қилувчи жиҳоз, 7-Сақлагич, 8- Тўғрилагич, 9-кучланишни кўпайтирувчи трансформатор.
Тўкилувчи аралашма бункердан тушиб келиб, ҳаракатланаятганда заррачалар зарядланади ва электр майдонга тушиб, майдон таъсирида зарядни миқдори ва ишорасига қараб, пастга тушиш йуналиши ўзгаради, натижада қабул қилувчи жиҳозни бўлимлари фракцияларга ажратилган заррачалар билан тўлади. Электродлар орасидаги кучланиш 25-30 кВ. Шунга ўхшаш электр сепараторлари ҳар қандай, заррачалари сирпанишда зарядланадиган, тўкилувчини сортлаш учун ишлатилади. Сепараторни унумдорлиги лотокни кенглиги ва оралиғига боғлиқ.
Э лектр сепараторларда ва бошқа ускуналарда заррачаларни электрлаштириш учун электростатик индукция усули дейиладиган усул ишлатилиши мумкин, бунда заррачалар электрод билан контактланганда зарядланади ёки электрод енидан ўтганда зарядланади. Бу усулда ўтказувчи кукунлар бошқа усулларга қараганда каттароқ заряд олади. Диэлектрик материаллар эса уни тескариси. Бу усул суюқ материалларни, масалан, эмульсия ва краска ва бошқаларни электрлантириш учун қўлланилади. Бундай материалларни аэрозоллар дейилади ва уларни зарядлаб, чўктиришни аэрозол технологияси дейилади. Бундай технология ўсимликларни кимёвий ҳимоялашда, уруғларни дорилашда, доривор препаратларни чанглатишда, хоналарни ҳавосини тозалаш ва дезинфекциялашда қўлланилади.
Расм 8.3. Контактлаб электрлантирувчи қурилма: 1-бункер, 2-қия сирт, 3-цилиндрсимон электрод, 4-металл тўр, 5-сиртсимон электрод.
Қаттиқ ва суюқ заррачаларни чўктирувчи электростатик қурилмалар-электрофильтрлар.
Атмосферага саноат чиқариб ташлайдиган чиқиндилар. Улар катта ҳажмдаги газларни юқори эффективлик билан тозалаш учун ишлатилади. Кўп саноат корхоналари (металлургия, кимё, цемент, қурилиш материаллари заводлари, қозонхоналар ва бошқалар) атроф муҳитни ифлословчи манбалардир. Улар атмосферага катта миқдорда чанг-қурум томчиларини чиқариб ташлайдилар. Бу заррачаларни ҳаводаги таркиби (ҳавода муаллах туриши) ҳар хил дисперслиликка эга. Катта дисперсли заррачалар (ўлчамлари 1 микрометрдан катта) газ оқимидан механик фильтрлар билан олиб ташланиши мумкин, бу фильтрлар циклон дейилади. Майда дисперсли заррачалар аэрозоллар дейилади. Аэрозоллар газ ҳаракатини кичик тезликларида ҳам муаллах ҳолатда бўлишади. Бундай заррачаларни газ оқимидан электр фильтрлари билан олиб ташлаш энг эффективдир. Электростатик сеператорлардаги каби бу ердаги жараён икки босқичга эга: заррачаларни электрлаштириш ва уларни электростатик майдон ёрдамида йуналишини ўзгартириш.
Заррачалар газ оқимида муаллах ҳолатда бўлганлиги сабабли уларни қайсидир сирт билан туқнаштириш иложи йўқ, шунинг учун бу ерда контактли электрлаштириш усули ишлатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |