V 10В4 (7.6)
-ишлов олаётган материални зичлиги, кгм3.
Разряд импульсини давомийлиги шундай танланадики, магнит майдонни деформацияланувчи деталга кириш чуқурлиги уни деворини қилинлигидан кичикроқ бўлиши керак. Кўрилаётган схема учун импульс давомийлиги 10-20 мкс.
Импульсни қисқа муддатли бўлгани учун катта кучларни ҳосил қилиш мақсадида катта зичликдаги токларни ўтказиш мумкин (1010Ам2 гача), чунки жуда қисқа муддатда ўтказгичлар уларни мустаҳкамлик хусусиятлари йўқоладиган даражагача қизишга улгуришмайди. Шунинг учун индукция 80 теслага етади, бир марта ишлайдиган индукторлар учун эса - 200 теслагача. Бу қийматлар ферромагнит материалларни тўйиниш индукциясидан бир неча марта ошади, шунинг учун улар кучли майдонлар техникасида ишлатилмайди. Токнинг бундай юқори зичликларини (магнит индукцияни ҳам) нисбатан осон ва содда конденсаторларни разрядлаб олинади.
Манба қувватини қуйидаги ифодадан топиш мумкин:
Wmб Wc , (7.7)
Wс-заряд контурида тўпланадиган қувват; t-разрядлар оралиқларидаги вақт, с; -заряд контурини ФИК-и (одатда ФИК тахминан 0,5 бўлади); U-конденсаторларни зарядлаш кучланиши, 520 кВ.
Разрядниклар сифатида ҳаволи разрядниклар, электродлар яқинлаштирилганда ишлайдиган механик коммутаторлар ёки игнитронлар (разрядни бошқарилиши мавжуд) ишлатилади. Зарядловчи контурлари (йиғувчи) юқори доимий кучланиш манбасидан зарядланади, бу манба кўпайтирувчи трансформатор, тўғрилагич, зарядловчи кучланишни ростловчи жиҳоз, ерга улаш ва бошқалардан иборат.
Магнитли импульс ишлов бериш турлари. Ишлов беришни магнитли импульс усули анча прогрессивдир. Инерцияли муҳитни йўқлиги (муҳит орқали деталга босим узатилади) ҳамда электродинамик кучларни заготовка хажмига тақсимланиши ва аниқ ростланиш бундай қурилмаларни қўллашга кенг имконият яратади.
Расм 4-да магнитли импульслар билан ишлов беришни оддий мисоллари кўрсатилган. Заготовка 1 тўғридан-тўғри разряд занжирига киритилиши мумкин (расм 7.4,а). Бу холда электродинамик кучлар (стрелкалар билан кўрсатилган) заготовкалардаги ток ва заготовка ёнидаги қайтган симда ҳосил бўлган магнит майдон билан ўзаро таъсир натижасида ҳосил бўлади. Индуктор 2 детал 1 ичига киритилганда (расм 7.4,б)
Расм 7.4. Магнитли импульслар билан ишлов беришни турлари
1-ишлов олаётган деталь, 2-индуктор, 3-магнит майдонни мужассам-лантирувчиси трубани кенгайиш эффекти ҳосил бўлади. Мураккаб шаклли деталларга ишлов бериш учун матрицалар қўлланилади. Агар маҳаллий деформация ҳосил қилиш керак бўлса, индуктор ва заготовка оралиғига металл концентраторлар 3 (майдон ўзгартиргичи) киритилиб, магнит майдон қайта тақсимланади ва детал 1-ни қисмларида юқори босимлар ҳосил қилинади (расм 7.4,в-даги стрелкалар).
СаккизИнчи бўлим
Do'stlaringiz bilan baham: |