Матбабаев М. М. “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технолгиялари” кафедраси


-Мавзу. Бевосита қиздириш қурилма ва печлари



Download 1,54 Mb.
bet17/111
Sana27.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#512475
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   111
Bog'liq
ETQ maruza toplami

8-Мавзу. Бевосита қиздириш қурилма ва печлари.


Режа:
1. Бевосита қиздириш қурилма ва печларининг тузилиши ва ишлаш принципи.
2. Бевосита қиздириш қурилма ва печларининг асосий кўрсатгичлари.


Таянч иборалар: Қаршиликнинг ҳарорат коэффициенти, сирт эффекти, бевосита қиздириш печлари, графитлаш печлари, ойна тайёрлаш печи, сув қиздиргичлар, буғ қозонлари.

Бевосита қиздириш печлар ва қурилмаларида энергияни ўзгариши қиздирилаётган ва тўғридан тўғри ток занжирига уланган жисмда юз беради.


Жисмда ажралиб чиқаётган иссиқлик га тенг бўлади.
Бу ерда I-ток (А); R- ўтказгичнинг актив қаршилиги (ом), - токнинг ўтиш вақти (с).
Жисм уланган занжирдаги ток жисм ҳароратига боғлиқ бўлган унинг қаршилиги ўзгариши натижасида ўзгаради.
Бевосита қиздириш қурилмалари қора ва рангли металлардан тайёрланган маҳсулотларни қайноқ ҳолда босим билан (ковка, штамповка, эгиш ва х.к.) ва термик ишлов бериш (тоблаш. куйдириш) учун хизмат қилади.


4
.7-расм. Бевосита қиздириш схемаси

Бевосита қиздириш қурилмларининг афзалликлари :


Қисқа муддатда қиздириш,
Металларда оқалина исрофи бўлмайди,
Иш шароитлари яхшиланади.
Цилиндрсимон жисмларни бевосита қиздириш қурилмаси схемасидан кўринадики, қиздириладиган жисм махсус қурилма ёрдамида контактларга қисиб қўйилади ва контактларга пасайтирувчи трансформатор орқали 5-25 В кучланиш берилади.
Қиздириш пайтида ток қуйидаги қонуният бўйича ўзгарувчи қаршилик ўзгариши натижасида ўзгаради

бу ерда:
- маҳсулотнинг 200 С даги қаршилиги.
20- материалнинг 200 С даги солиштирма каршилиги (Ом м)
l – маҳсулотнинг узунлиги (м)
S – маҳсулотнинг кундаланг кесим юзаси м2
 - қаршиликнинг ҳарорат коэффициенти ( С-1)
Занжирдаги ток сирт эффекти ҳисобига ҳам ўзгаради. Бу эффект катта диаметрли маҳсулотлар учун кўпроқ таъсирга эга бўлади. Маҳсулот қалинлиги бўйича токнинг зичлиги қуйидагича бўлади :
Бу ерда
- сиртдаги токнинг зичлиги.
- абсолют магнит сингдирувчанлик;
- токнинг частотаси
- солиштирма электр каршилик
- сиртгача бўлган масофа.
Барча факторларни инобатга олиш жуда мураккаб, шунинг учун ҳисоблаш практикасида бевосита қиздириш қурилмаларининг параметрларини аниқлаш учун экспериментал йўлда олинган формулалардан фойдаланилади.
Бевоста қиздириш қурилмаларининг асосий қисмлари қуйидагилардан иборат :

  1. Пасайтирувчи трансформатор

  2. Ток келтиргич (трансформатордан контактларгача)

  3. Контакт қурилмаси

  4. Контактларни сиқиш қурилмаси

  5. Қиздириш процессини автоматик ростлаш ва иссиқликни назорат қилувчи приборлар.

Бевосита қиздириш печлари - кўмир маҳсулотларини графитация қилиш, ойна қўйиш, карборунд олиш ва бошқа соҳаларда ишлатилади.
Графитлаш печлари – одатда бир фазали ва тўғри бурчакли алоҳида деворли камералар кўринишида қилинади.
Маҳсулотга ток графитлашган электродлар ва блоклар орқали берилади.
Бу печлар учун қуввати қуйидагича бўлган трансформаторлар қўлланилади:
S=5 -15 минг.кВА, иккиламчи кучланиш (100  250 В).
Ойна тайёрлаш печи – юқори глиноземли иссиқликка чидамли материалдан қилинган блоклар билан футеровкаланган ваннага эга. Ванна бир нечта бўлимдан иборат бўлиб, бу бўлимларда шихтани эриши ойнани тайёрлаш ва тайёр маҳсулотни бериш операциялари амалга оширилади.




Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish