Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлили



Download 0,56 Mb.
bet18/25
Sana23.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#507059
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлили

4.13 – Жадвал
Брак маҳсулотини таҳлил қилиш



Кўрсаткичлар

Ўтган йилда

Жорий йилда

Фарқи (+,-)

1. Бутунлай брак қилинган маҳсулотларнинг таннархи, минг сўм

400

240

-160

2. Бракни тузатишга сарф этилган ҳаражатлар, минг сўм

200

180

-20

Жами

600

420

-180

3. Товар маҳсулотининг ишлаб чиқариш таннархи

735810

791140

+55330

4. Брак маҳсулотининг даражаси (фоиз ҳисобида)

0,082

0,051

-0,031

Жорий йилда бракка чиқарилган маҳсулотнинг мутлақ суммаси ўтган йилга нисбатан 180 минг сўмга камайди. Бунинг натижасида брак маҳсулотнинг товар маҳсулоти ишлаб чиқариш таннархидаги салмоғи 0,031 фоизга камайди. Демак, бундан корхона маҳсулот сифатини ошириш борасида маълум чора ва тадбирлар кўряпти, деган хулосага келиш мумкин.




4.9. Маҳсулотни бир маромда (ритмда) ишлаб
чиқаришни таҳлил қилиш
Корхоналарда маҳсулотни бир маромда (меъёрда) ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш катта аҳамиятга эга. Зеро маҳсулотни сотиш бўйича бизнес-режанинг бажарилиши, маҳсулот таннархининг пасайиши ва рентабеллик даражасининг ошиши кўп жиҳатдан маҳсулотни бир маромда ишлаб чиқаришга боғлиқ. Озгина бўлса ҳам бу шартга риоя қилмаслик ўз навбатида истеъмолчи корхоналарнинг ишига салбий таъсир қилади.
Маҳсулотни бир маромда ишлаб чиқариш деганда маҳсулотни тузилган жадвал асосида, маҳсулотнинг олдиндан аниқланган ассортименти ва сифатига мувофиқ етказиб бериш ва сотишни ўз вақтида таъминлаши тушунилади.
Корхонанинг бир маромда ишлаши деганда эса иш вақтидан тўла фойдаланиш учун шароит яратиб бериш, ишлаб чиқаришнинг бутун давр давомида асбоб-ускуна ва барча воситалардан бевосита фойдаланиши тушунилади. Ишлаб чиқаришни бир маромда ташкил этиш кўпгина корхоналарда асосан ойнинг бошида бўладиган бекор туришларни камайтиришга, хайбаракаллачилик вақтида ҳосил бўладиган бракни камайтиришга, иш вақтидан ташқари бўладиган беҳуда тўпламларни йўқотишга ойнинг бошида бўладиган осойишталик ва ойнинг охирида бўладиган ўринсиз шошма-шошарлик натижасида юзага келадиган ҳамда ишлаб чиқаришнинг меъёрдан четга чиқиши натижасида ҳосил бўладиган қушимча ҳаражатларнинг камайишига олиб келди. Бундан ташқари маҳсулотни ўз вақтида етказиб бермаганлик учун тўланадиган жарима ва ўсимлар камаяди.
Корхоналарда ишлаб чиқаришни бир маромда олиб бориш шакллари турлича бўлиши мумкин. Масалан, бир хил маҳсулотни оммавий паток усулида ишлаб чиқарадиган корхоналарда бир маромда ишлашни кўрсатадиган кўрсаткич сифатида ҳар ўн кунликда ойлик режага нисбатан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг салмоғи олинади. Агар корхонада ҳар ўн кунда ойлик топшириқнинг учдан бир қисми бажарилса, бундай корхона ойнинг охирида хайбаракаллачиликка йўл қўймайди.
Агар ишлаб чиқариш даври (цикл) узоққа чўзиладиган индивидуал ва майда серияли ёки ишлаб чиқариш мавсумий характерга эга бўлса, у ҳолда корхонанинг бир маромда ишлашини бир йил давомида узлуксиз баҳолаб бўлмайди.
Бир маромда иш юритишнинг умумлашган кўрсаткичи бўлиб бир меъёрда ишлаш коэффициенти ҳисобланади, у жадвал бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режаси бажарилган кунларни умумий иш кунига бўлиш билан аниқланилади, одатда ой ҳисобида. Масалан, таҳлил қилинаётган ойда 26 иш куни бўлса, ундан 22 кун мобайнида корхона белгиланган жадвал асосида маҳсулот ишлаб чиқарган. Демак. Бир меъёрда ишлаш коэффициенти 0,84 коэффициентни (22/26) ташкил этди. Ушбу рақам корхонанинг бир меъёрда маҳсулот ишлаб чиқармаганлидан далолат беради.
Бир меъёрда иш юритишнинг энг оптимал кўрсаткичи бирга тенг бўлади ундан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Демак, у ёки бу муддат мобайнида бизнес-режанинг орттириб бажарилиши корхонанинг бир меъёрда ишлашини тақазо этмайди. Балки умуман товар маҳсулоти ишлаб чиқариш бизнес-режасининг бажарилишини кўрсатади. Таҳлил учун керакли маълумотлар режа бўлимидан олинади, зеро маълумотлар йиллик ҳисоботда берилмайди. Таҳлил учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (4.14-жадвал).

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish