Маҳсулот сифатига таъсирини камайтириш усуллари Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари



Download 34,57 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi34,57 Kb.
#54059
1   2   3
Bog'liq
Metralogiya mustaqil ish

Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари
“Маҳсулот сифати” тушунчаси кенг қамровли тушунча бўлиб, маҳсулотнинг истеъмол (ишлатиш) учун зарур бўлган бир ёки кўплаб хусусиятларини ифодалайди.
Маҳсулотнинг маҳсулотнинг бир ёки бир неча хосса хусусиятларининг миқдорий тавсифи унинг сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Маҳсулот сифати унинг сифат кўрсаткичларини назорат қилиш ва баҳолаш орқали аниқланади.
Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
вазифавий кўрсаткичлар;
ишончлилик кўрсаткичлари;
хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва меҳнат ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш кўрсаткичлари;
эргономик кўрсаткичлар;
эстетик кўрсаткичлар;
технологик кўрсаткичлар;
стандартлаштириш ва унификациялаш кўрсаткичлари ва бошқ.
Маҳсулотнинг вазифасига, кўра сифатнинг алоҳида олинган битта ёки бир неча кўрсаткичи маҳсулот сифатини белгилашда асосий деб ҳисобланиши мумкин.
Махсулотнинг сифат кўрсаткичларини баҳолашда умумий ҳолда бирлик, дифференциал ва комплекс кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Бирлик сифат кўрсаткичлари маҳсулотнинг бирор хосса ёки хусусиятини ифодаловчи сифат кўрсаткичидир. Масалан, компьютернинг иш унумдорлиги, тезкорлиги, маълумотларни ҳотирада сақлаш ҳажми, электр хавфсизлиги, элекромагнит нурланиш хавфсизлиги, ташқи қурилмаларга уланиш имконияти, энергия сарфи, нархи, ва бошқа хусусиятлари унинг сифатини белгиловчи бирламчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг сифатини бирламчи кўрсаткичлар асосида баҳолаш анчайин қийин ҳисобланади.
Маҳсулотнинг комплекс сифат кўрсаткичлари маҳсулотнинг бир неча хосса хусусиятларини ифодаловчи кўрсаткичлар мажмуи ҳисобланади. Масалан, компьютернинг ишончлилиги, хавфсизлиги, ташқи қурилмаларга уланиш имконияти, нархи унинг комплекс сифат кўрсаткичи ҳисобланади.
Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омиллар
Маҳсулот сифатига таъсир қилувчи омилларни тўрт тоифага бўлиш мумкин:
а) техникавий;
б) ташкилий;
в) иқтисодий;
г) ижтимоий.
Техникавий омилларга ускуналар, жиҳозлар, воситалар, ўлчов воситалари, техникавий ҳужжатларнинг ҳолати; дастлабки материаллар, хомашёлар, ярим фабрикатларнинг сифати ва шунга ўхшаш техник омиллар киради.
Ташкилий омилларга режа асосида ишлаш, техникавий хизматни амалга ошириш, ускуналарни таъмирлаш, материаллар, бутловчи қисмлар билан таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг техникавий ҳужжатлар ва ўлчов воситалари билан таъминланганлиги, ишлаб чиқариш маданияти, мехнатни илмий асосда ташкил этиш, овкатланиш ва иш вақтида дам олишни ташкил этиш ва бошқалар киради.
Иқтисодий омилларга мехнатга ҳақ тўлаш шакллари, ойлик маошининг миқдори; юқори сифатли маҳсулот ва иш учун моддий рағбатлантириш; маҳсулотнинг яроқсизлиги учун ойлик маошидан ушлаб қолиш; маҳсулотнинг сифат даражаси, таннархи ва шунга ўхшашлар киради.
Ижтимоий омилларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, малака оширишни ташкил қилиш, илмий-техникавий ижодни, ижодкорлик ва ихтирочиликни ташкил этиш, турмуш шароитлари, ўзаро муносабатлар, жамоадаги психологик муҳит ва тарбиявий ишлар киради.
Маҳсулот сифатининг ташкил топишиунинг ҳамма ҳаётий босқичларида-тадкикот ва лойиҳалаш ишларида, ишлаб чиқаришда, истеъмолда ёки ишлатилиши жараёнида намоён булади.
Тадкикот ва лойиҳалаш ишлари маҳсулотнинг сифатини белгиловчи асосий босқич ҳисобланади. Бу босқич илмий-техника тараккиёти, эришилган мувафаққиятлар, кутилаётган натижа, ишлаб чиқариш имкониятлари, истеъмол талаблари асосида иқтисодий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни лойиҳалаш ишларини ўз ичига олади.
Бу босқичда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
а) меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
б) стандартларнинг бажарилиши устидан назорат ишларини амалга ошириши;
в) маҳсулотниг сифат даражасини истиқболлаш ва меъёрлаш;
г) маҳсулот сифатининг режаланган даражасига эришиш, маҳсулотни синаш ва назоратга йуналтирилган конструкторлик ва технологик тадбирларни ишлаб чиқиш;
д) мамлакатда ва хорижда чиқарилаётган шу хилдаги маҳсулот сифати ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиш;
е) маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини ва шунингдек сифат даражасини баҳолашни таснифлаш ва аниқлаш.
Маҳсулотни ишлаб чиқишга тайёрлаш босқичи қийин ва масъулиятли вазифа ҳисобланади. Тайёрлаш босқичида маҳсулот сифатини таъминлаш корхонанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш босқичида қуйидаги тадбирларамалга оширилиши зарур:
а) маҳсулотни бевосита тайёрлаш;
б) ускуналарнинг, жиҳозларнинг, назорат-ўлчаш воситаларининг белгиланган сифат меъёрларида ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
в) маҳсулот сифатини ошириш, меъёрий ҳужжатларга мос келмайдиган маҳсулот ишлаб чиқаришни бартараф қилишга йўналтирилган тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
г) меъёрий ҳужжатларни жорий қилиш ва уларга катъий риоя қилиш;
д) корхонага четдан келтириладиган хомашё, материаллар, бутловчи қисмларнинг кириш назоратини ўрнатиш;
ж) маҳсулотнинг операцион, қабул ва санаш назоратларини ўрнатиш;
з) зарурий меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш;
и) ишлатилаётган маҳсулотнинг сифати ҳақидаги ахборотни йиғиш, унинг яроксизлиги ва бузилиши ҳолатларини таҳлил қилиш;
к) хомашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва тайёр маҳсулотни омборларда сақланиши, корхона ичида ташишни меъёрий ҳужжатларга асосан олиб борилишини таъминлаш ва назорат қилиш;
л) белгиланган сифат даражасидаги маҳсулотни тайёрлашда ташаббускор ходимларни моддий ва маънавий рагбатлантириш ва бошқалар.
Download 34,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish