Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/240
Sana20.03.2022
Hajmi3,59 Mb.
#502566
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   240
Bog'liq
Тилшуносликдаги муаммо ва ечимлар 2022 3

 
 
ИЖТИМОИЙ МАВҚЕ ВА ИЖТИМОИЙ РОЛЬ ТУШУНЧАЛАРИ 
ТАЛҚИНИ 
 
Каримова Ферузахон Сайфуддиновна 
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий ходими, 
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
 
Аннотация: 
Мақолада ижтимоий мавқе ва ижтимоий ролнинг фарқли 
томонлари ҳақида фикрлар баён этилган. Шунингдек, ўзбек тилидаги мазкур 
ходисаларнинг миллий хусусиятлари руҳшунос Э. Берн назарияси асосида очиб 
берилган.
Калит сўзлар: 
социолингвистика, ижтимоий мавқе, ижтимоий роль, 
миллийлик, мулоқот.
 
Тилдаги ижтимоий мавқе ва роль тушунчалари бевосита жамиятдаги 
ижтимоий табақаланиш тушунчаси билан боғлиқ ҳолда кечади. Бу масалага 
эътибор қаратган дунё олимлари сирасига Г. Мейн, М. Вебер, Т. Парсонс, Т. 
Шибутани, Ю. Караулов, И. Сусов, Е. Сидиров, Г. Почепцов, В. Карасик, Л. 
Крысин номларини келтириш мумкин. Ўзбек тилшунослигида эса мазкур 
масала Ш. Искандарова, С. Мўминов ва Ш. Сафаровлар томонидан ўрганиб 
келинмоқда. 
1
Ижтимоий мавқе шахснинг жамиятда тутган ўрни билан 
белгиланади. Бу унинг эгаллаб турган лавозими, орттирган ҳурмат-эътибори, 
1
Искандарова Ш. Ўзбек нутқ одатининг мулоқот шакллари. Филол. фан. номз. ... дисс. – Самарқанд, 1993. – 
140 б; Мўминов С.М. Ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний хусусиятлари: Филол. фан. д-ри. ... дисс. 
– Тошкент, 2000. – 235 б; Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси 
давлат илмий нашриёти, 2008. – 205 б. 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
151 
шон-шуҳрати, бойлиги, эришган ва қўлга киритган мукофот ва 
тақдирланишлари билан белгиланадиган даражадир. Аксинча, салбий 
хусусиятлар билан ҳам ижтимоий мавқе баҳоланиши (пастлашиши) мумкин. 
Ижтимоий роль тушунчаси остида эса жамият томонидан тасдиқланган 
меёърий ҳатти-ҳаракатларга буйсунувчи маълум бир ижтимоий мавқени 
эгаллаган ҳар бир шахс тушунилади. Инсон маълум бир ижтимоий жамият 
учун хос бўлган роллардан бирини эгаллайди. Бу роль сўзловчининг нутқий 
хулқ-атворига боғлиқ тарзда кечади. Ижтимоий мавқени ўзгариши роллар 
алмашинувига олиб келади. Бу ҳолат сўзловчи луғат таркибидаги сўзлар ва 
синтактик ва услубий қурилишининг ҳам ўзгаришига олиб келади. Масалан, 
бошлиқ-тобе (буйруқ берувчи-бажарувчи) роли нутқий вазият билан бевосита 
боғлиқлигини кўриб ўтсак. Улар нутқида ҳукмрон томоннинг нутқида учровчи 
буйруқ майлидаги феъллар ва овоз оҳангидаги ўзига ишонч ва баланд тонни 
характерловчи белги сифатида кўриш мумкин. Аксинча, тобе сўзловчи 
нутқида пастроқ овоз тони ва тасдиқ сўзларга мурожаат қилинишини кўплаб 
кузатиш мумкин. Агар нутқда бошлиқ-бошлиқ вазиятидаги мулоқот юзага 
келса, у ҳолда қайси бошлиқ ролидагини ижтимоий мавқеи баланд бўлса, 
унинг нутқий ҳатти-ҳаракатида бошлиқ-тобе ҳолатига ўтишни кузатиш 
мумкин. Шу вазият учунгуна тобе ҳисобланган сўзловчи нутқида ҳам тобе 
сўзловчининг нутқий қийфаси ўз-ўзидан шаклланади ва “тобе нутқ” ишлаш 
режимига ўтади. Ижтимоий роль ва ижтимоий мавқе тушунчаларини шунинг 
учун ҳам фарқлаш лозим.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, кўпинча ижтимоий мавқе ва ижтимоий 
роллари турлича бўлган коммуникантлар мулоқотида эмоционал томон 
кучсизланади. Раҳбар-ходим, профессор-талаба, бошлиқ-шофёр, ходим-
фаррош каби субординатив (ҳоким-тобе) жуфтликлар нутқида бу ҳолат кўплаб 
учрайди. Мисол учун “Кеча ва кундуз” асари қаҳрамонлари мулоқотида буни 
кўриш мумкин: 
Ҳакимжон келиб уйғотганда соат 11 га яқинлашган эди. Ўрнидан 

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish