Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/240
Sana20.03.2022
Hajmi3,59 Mb.
#502566
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   240
Bog'liq
Тилшуносликдаги муаммо ва ечимлар 2022 3

 
Adabiyotlar

1. Кочергин И. В. Очерк лингводидактики китайского языка. – М.: 
«Восточная книга», 2006. – 184 с.
2. Прядохин М. Г. Краткий словарь недоговорок-иносказаний 
современного китайского языка. – М.: АСТ: Восток – Запад, 2007. – 217 с.
3. Большой словарь китайских иероглифических загадок / под ред. Сунь 
Янчан – Гуанчжоу: Гуанчжоуское учебное издательство, 2002. 
汉字字谜大典
/
孙雍长主编
. -
广洲
:
广
东教
育出版社
.


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
243 
ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШДА МАҚОЛЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
Қодиров Акмал Хожиматович
Андижон давлат университети 
Ҳар бир халқ асрлар давомида ўзидан кейинги авлодга жуда катта ҳаётий 
(маънавий) бойликлар қолдиради. Бундай бебағо бойлик, авлоддан-авлодга 
мақол, матал ва турли фразеологизмлар билан бойиб боради. “Мақол-турмуш 
тажрибалари заминида туғилган ва халқ донолигини ифодалайдиган қисқа, 
кўпинча, шеърий шаклдаги ҳикматли сўзлар, чуқур маъноли иборалар. Мақол 
хилма-хил мавзуда бўлиб, ҳаётнинг турли масалаларини қамраб олади. 
Кўпинча мақол ўгит, насиҳат характерида бўлади. ”
1
Мақоллар ўзларининг ижтимоий-ғоявий функциясига кўра асосан кенг 
халқ оммасининг, айрим ҳолларда эса баъзи ижтимоий табақа ёки 
гурухларнинг дунё-қарашини ифодалайди. Шу боисдан ҳам, мақолларнинг 
тематик кўлами жуда ҳам кенг бўлиб, бу кўламни жузъий ҳаётий воқеалик 
доираси билан чегаралаб бўлмайди, ижтимоий борлиқнинг ҳеч бир соҳаси 
йўқки, у мақолларда акс этмаган бўлсин. Бошқача қилиб айтганимизда, 
мақоллар инсон ҳаётий фаолиятини барча соҳаларини қамраб олиши мумкин. 
Шу боисдан ҳам, мақсадга йўналтирилган аниқ ва таъсирли фикрларни 
билдиришга интилган одамлар ўзаро сухбатда, баҳс пайтида ўрни-ўрни билан 
мақолларга мурожат қиладилар ва бу билан ўз фикрларини донишманд 
ҳалқимизни чуқур ва исбот талаб қилинмайдиган фикрлари билан 
асослайдилар ва қувватлайдилар. Мақоллардан дарсда фойдаланиш, айниқса, 
хорижий тил дарсларидан фойдаланиш тил ўрганишга бўлган қизиқишнинг 
яна бир эшигини очади. Чунки, ўқитувчи ўз она тилида янграган мақолнинг 
бошқа бир тилда қандай қўлланилиши унинг функционал ва семантик 
жиҳатларини, унинг шаклан мос келиш ёки келмаслигини ўрганиши, унда ўзи 
ўрганаётган тилдаги бу хил ёндашувларга қизиқишини уйғотади.
Маълумки, ҳар бир халқнинг ўз эътиқоди, психик тузилиши ва ўзига хос 
миллий хусусиятлари бор. Унинг ўзига хос фантастик образлари, турли-туман 
кўчма маъноли бирикмалари учун асос қилиб олинган тимсоллари бор. 
Мақолнинг мазмуни, унинг формаси билан воситачидир Бошқа тилга 
кўчирилганда эса унинг формаси эмас, балки фақат мазмунигина кўчади халос. 
Ҳар бир тилнинг луғат состави фақат бошқа тиллардан кирган янги сўз, термин 
1
Ҳ.Ҳомидий, Ш.Абдуллаева, С.Иброҳимова “Адабиётшунослик терминлари луғати” Тошкент: Ўқитувчи 
1970, 106-бет 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
244 
ва фразеологик иборалар билангина эмас, балки ўз ички имкониятлари 
ҳисобига ҳам бойиб боради. Бунда эса тилда сўзларнинг кўп маъно англатиш 
хусусияти катта ролъ ўйнайди.
Мақоллар ҳам бошқа идеоматик ва фразеологик бирликлар қатори 
ўрганилиш тизими ўзига хос йўналишларни ўз ичига олади. Яъни, мақоллар 
қиёсий ўрганилганда, ўз семантикасиданкелиб чиққан холда функционал, 
семантик ва шаклан мос келиши ёки келмаслик ҳодисалари билан 
белгиланади. Турли тизимдаги тилларда бир мақол бир хил функцияда, бир 
маънода ва бир шаклда қўлланилиши мумкин. Масалан: 
Ҳечдан кўра кеч. (ўзбек) 
Лучше поздна чем никогда. (рус) 
Лекин бу ҳолат доим хам қайтарилавермайди. Аскарият холларда мақол 
бир хил маъно берса-да функционал ёки шаклан бошқача бўлиши мумкин. 
Масалан, немис тилидаги мақоли ўзбек тилига “Айтилган сўз отилган ўқ” 
мақолига таржима қилинади. Лекин, бу ерда семантик жихатдан мос келсада, 
функционал ва шаклан бироз фарқ қилади.
Мақоллардан дарс жараёнида фойдаланиш ўзга бир тил ҳалқ оғзаки 
ижоди, унинг маданяти ва мамлакатини ўқувчи олдида намоён қилади. 
Мақоллар дарс жараёнида қўллаганда осондан- қийинга – оддийдан – 
мураккабга, алмашиниш усулида ўргатилса мақсадга мувофиқ бўларди. 
Масалан, талабаларга дастлабки дарсларга ўтишда “Aller Anfang ist schwer” 
(Ҳамма нарсанинг бошланиши қийин), “Eili mit weile” (Интилганга толе ёр)... 
талабаларга мақолларни берганда ўқитувчи, албатта, мақолни сўзма-сўз 
таржима қилинмаслиги, балки бошқа мақолга мазмунан мос келувчи мақол 
эквивалентлари берилишини тушунтириш даркор. Дарс жараёнида талабага 
дарс лексикасига мос келувчи мақолларни ўргатиш яхшироқ натижа беришга 
олиб келиши мкмкин. Талабаларга бошқа тиллардаги кўплаб мақол ва 
идиомаларда акс этган ғикматни, уларнинг она тилимиздаги муқобиллари 
билан алмаштириш воситасидагина рўёбга чиқариш мумкинлигини 
англатмоғимиз фойдадан холи эмас. Бошқа халқнинг мақол ёки маталини 
сўзма-сўз таржима қилишда ғоят моҳирлик ва эҳтиёткорлик талаб этилади. 
Акс ҳолда, бошқа халқнинг миллий тафаккур таҳлилини айнан акс эттираман 
деб, мақолни қуруқ гапга, айлантириб қўйиш ҳеч гап эмас.
Хулоса қилиб айтганда, ммқолларимиз ҳар қадамда бизни тўғри йўлга 
ундайди. Бизга ғоявий йўналиш беради, биздаги ижобий идеалларни 
шакллантиришга, ривожлантиришга йўл очади. Ниҳоят, шахсни ўз идеаллари 
учун фаол курашишга ундайди. Халқ мақолларида меҳнаткаш халқ 
манфаатлари идеаллари улуғланганлиги сабабли улар кишиларни Ватанни, 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
245 
инсонни севишга, адолат ва озодликни, мардлик ва жасоратни, саҳоват ва 
меҳмондўстликни қадрлашга, доим улуғвор бўлишга ундайди.

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish