Масъул муҳаррир


ДАРС ЖАРАЁНИДА АКТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet500/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   496   497   498   499   500   501   502   503   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ДАРС ЖАРАЁНИДА АКТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Валиева Гавхар
Наманган вилояти Уйчи тумани 
19-сонли умумий ўрта таълим мактаби
Аннотация: Ушбу мақолада дарсларда АКТ дан самарали фойдаланиш ва хар бир 
ўтиладиган дарсга очиқ дарс сифатида тайёргарлик кўриш ҳақида маълумот берилган. 
Шунингдек АКТ дан фойдаланиб ўтилган дарслардан наъмуналар келтирилган.
Калит сўзлар: мультимедиа, “Олтин аср”, А.С.Пушкин, “Я памятник себевоздвиг не 
рукотворный”, К.Г.Паустовский, «Кот – ворюга», «Барсучий нос», Г.К.Скребицкий, “Зима-
художник”, видеодарс.
Таълим ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти бўлиб, шу
жараёнда шахснинг тараққиёти, унинг маълумоти ва тарбияси ҳам амалга ошади. 
Дарсларда ўқитувчи ўз билим, кўникма ва малакаларини турли воситаларда ўқувчиларга 
етказади, ўқувчилар эса уни ўзлаштириб бориб, ундан фойдаланиш қобилиятига эга бўлади. 
Тил ўрганиш жараёнида халқнинг маданий-ахлоқий қадриятларига яқинлаштириш имкони 
пайдо бўлади. Ҳозирги замон фан-техника тараққиёти, ахборот оқимининг тобора ортиб 
бориши, улар асосида бажариладиган жараёнларни янада тезроқ амалга оширишда талаб 
қилинади. Жадал ривожланиб келаётган даврда, ахборот асрида ўз ўрнини топа оладиган, 
ҳар томонлама шаклланган шахсни тарбиялаш биз устозларнинг олдимизда турган энг 
асосий вазифамиздир. Мен иш фаолиятим давомида ўз олдимга ўсиб келаётган ёш авлодни 
замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ўқитишни мақсад қилиб олганман. 
Бугунги кундаўқув жараёнини ташкил этишда янгича ёндошиш керак. Замонавий 
мактабўқитувчиси ахборот технологияларидан фаол фойдаланиши зарур. Шунинг учун 
ҳам ҳар бир дарсда мультимедиа технологияларидан фойдаланиш зарур.Ўқувчиларга 
ўқиш ва ўқитувчиларга ўқитиш жараёнини қизиқарли бўлишиучун ахборот технология 
воситаларидан самарали фойдаланишимиз мақсадгамувофиқдир. Шунингдек, мультимедиа 
воситаларидан янги мавзуни баёнида, мавзуни мустаҳкамлашда, янги мавзуни қай даражада 
ўзлаштирилганлигини аниқлашда, уйга вазифани текширишда, фанга оид янгиликларни 
етказишда фойдаланиш мумкин. Масалан, 19 аср рус шеъриятида “Олтин аср” ёки дунё 
миқёсида рус адабиётининг аср деб аталиши, лекин шуни унутмаслик керакки, 19 асрда 
рус адабиётининг юксалишида 17-18 асрларда адабий муҳит асосий ўрин тутганлиги, бу 
жараёнда А.С.Пушкиннинг бой адабий мероси алоҳида аҳамиятли эканлигини ўқувчиларга 
англатишда “Я памятник себе воздвиг не рукотворный” шеърининг чуқур мазмунини очиб 
бериш мақсадида унинг ҳаёти ва ижоди, шоирнинг ҳаётида бўлиб ўтган ўша мудҳиш дуэль 
сабаб нафақат рус халқи, балки бутун жаҳон адабиётида юқори ўрин эгаллаган буюк шоир 
йўқотилгани акс эттирилган видео дарс яратдим ва бу дарсда шоир ҳақида ишланган бадиий 
фильмдан самарали фойдаландим, матнни эса ўзим ўқидим.
Бу видеодарс ўқувчиларга А.С.Пушкиннинг нақадар буюк шоир эканлигини англаб 
етишларида кўмак берди. Худди шундай видеодарслар орқали 5-синф ўқувчиларига 
Г.К.Скребицкийнинг “Зима-художник” ҳикоясида табиатнинг манзаралари нақадар гўзал 
тасвирлангани, 6-синф ўқувчиларига К.Г.Паустовскийнинг «Барсучий нос» ва «Кот – 
ворюга» мавзусида ҳайвонларга меҳрли бўлиш каби фазилатларни сингдириб боришга 
эришмоқдаман. Анъанавий дарслардан фарқли мультимедиадан фойдаланиб ўтилган 
дарсларнинг самараси жудаям юқори эканлигини ўз тажрибамда кўрдим.Тажрибаларим 
шуни кўрсатадики, мультимедиа воситаларидан фойдаланиб ўтилган дарслар самарадорлиги 
юқори бўлади, агар у керакли материаллар билан бойитилган бўлса. Аммо мультимедиа 
воситаларидан фойдаланиб ўтилган дарсларни дарс эканлигини унутмаслигимиз лозим. 
Компьютер ўқитувчи вазифасини бажара олмайди, лекин унга мавзуни ёритишда кўмак 
беради. Шунинг учун ҳар бир дарсга “очиқ дарс” сифатида тайёргарлик кўриш ўқитувчини 
ва албатта ўқувчини фанга бўган қизиқишини оширади. Ҳар бир дарс жараёнида интерфаол 
методлар ва таълимий ўйинлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан 
фойдаланиш ўқувчиларни мустақил фикрлашга, ижодий изланиш ва мантиқий фикрлаш 
доираларини кенгайтириш билан бирга уларни дарсларда ўрганганларини ҳаёт билан 


717
10
боғлашга, қизиқишларини оширишга ёрдам беради.
Ўқитувчиларнинг бундай замонавий талаблар асосида яратилган шароитлардан самарали 
фойдаланиб, дарсларни илғор педагогик ҳамда ахборот коммуникация технологияларидан 
фойдаланиб ташкил этишлари таълим- тарбия жараёнини сифатини кафолатлайди. Мазкур 
талабларга амал қилинса, дарс самарадорлиги ортади ва замонавий технологиялар таълим 
самарадорлигига хизмат қилади.Ҳозирги давр талабидан келиб чиққан холда ўқитувчилар 
ўз устиларидатиннмай изланишлари, ўқувчиларни эса ўз-ўзини тарбиялайдиган, ўзи 
мустакилизланиб, ахборот технология воситаларидан керакли мақсадларда фойдаланадиган 
ёшлар қилиб тарбиялаш хар бир ўқитувчининг олдидагимухим вазифалардан бири бўлиши 
зарур. Шундай экан АКТ дан самарали ва ўз ўрнида фойдалана олиш дарс жараёнида рухий 
ва жисмоний куч сарфламай, қисқа вақт ичида кутилган натижаларга эришиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Мусурманова Ю.Ю. Русский язык. 5 класс. Методическое пособие для учителей школ 
с узбекским и другими языками обучения / Ю.Ю.Мусурманова – Т. Государственное на-
учное издательство “O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi”, 2016. – 160 с.
2. Русский язык: учебник для классов средних и средних специальных, профессиональ-
ных учебных учреждений с узбекским и другими языками обучения / С.Ю.Исламбекова [и 
др.]. – Ташкент : DAVR NASHRIYOTI, 2017. – 192 С. 
3. Баев П.М. Играем на уроках русского языка: Пособие для преподователей зарубеж-
ных школ. – М.: Рус.яз., 1989. – 86 с.


718

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   496   497   498   499   500   501   502   503   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish