пликатив
(бурмаланиш) ва
дизъюнктив
(узилма)
турларга ажратилади. Эпейроген (тебранма) ҳаракатлар ер
пўстининг асрий тебранишида ўз ифодасини топган.
Денгиз ётқизиқларининг барча қитъаларда топилиши ўтган
геологик даврларда бир неча марта ер пўстида асрий тебранишлар
кечганлигидан далолат беради. Бундай ҳаракатлар ҳозир ҳам давом
этмоқда.
Эпейроген ҳаракатлар қирғоқ чизиқларининг ўзгаришида
айниқса яққол акс этади. Денгиз соҳилларининг баъзи жойларида
сувнинг қайтишини кузатиш мумкин. Бундай ҳодиса ё денгиз
сатҳининг пасайиши ёки соҳилининг кўтарилишида рўй беради.
182
Қуруқликнинг чўкиши ёки денгиз сатҳининг кўтарилиши
натижасида денгиз
трансгрессияси
рўй беради ва қуруқликнинг
бир қисмини сув босади. Қуруқликдан денгиз суви қайтса
регрессия
дейилади.
Ер пўстининг асрий тебраниши фақат денгиз соҳилларидагина
эмас, балки материк ичкарисида ҳам кузатилади. Масалан,
Франциянинг айрим жойлари, Альп тоғларининг этаклари ва Боден
кўли атрофи, Шимолий Америкада Мичиган кўли соҳиллари, Тинч
океандаги кўпчилик маржон ороллари ҳам аста - секин чўкмоқда.
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Ер пўстидаги ҳозирги ҳаракатларни аниқ ўлчашда геодезик
асбоблардан фойдаланилади. Тоғ жинслари қатламларининг ётиш
ҳолатини ўлчаш билан эпейроген ҳаракатларнинг ер пўстига
кўрсатган таъсири аниқланади. Бунда геологик ва геоморфологик
кесмалар, тоғ
жинсларининг ётиш шаклларининг таҳлили ҳам катта
ёрдам беради.
1862-1932-йиллардаги нивелирлашларнинг натижалари текшириб
кўрилганда, Ҳимолай тоғлари билан Ганг дарёси ўртасида жойлашган
Шимолий Ҳиндистоннинг кўп қисми бир йилда 18,2 мм
кўтарилганлиги аниқланган. Банорас шаҳрининг шимолий қисми ҳам
энг кўп кўтарилганлиги маълум. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан
кейинги сейсмологларнинг илмий текшириш ишлари Тошкент
ҳудудининг пасткам жойлари (Чирчиқ дарёси, Қорақамиш ва
Бўзсувнинг қуйи оқимлари) чўкаётган бўлса, бошқа жойлари (Анҳор
канали ўтган жойлар, Юнусобод) кўтарилаётганлигини кўрсатди.
Ер пўстининг тик (вертикал) тебранма ҳаракатидан ташқари,
горизонтал ҳаракати ҳам кузатилади. Масалан, Помир тоғлари
жанубдан шимолга томон аста-секин йилига 2-3 см силжимоқда.
183
Ер тарихида ва ривожланишида тектоник ҳаракатлар муттасил,
лекин гоҳ тез, гоҳ суст кечган.
Неотектоник ҳаракатлар
. Неотектоник ҳаракатлар 40 млн.
йилдан буёнги тектоник ҳаракатларни ўз ичига. Ёш тектоник ха-
ракатлар голоцен давридан, яъни кейинги 10000 йилдан бошланади,
археологик ва геоморфологик усуллар ёрдамида ўрганилади.
Ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари 100 йилдан буёнги харакатларга
тегишли бўлиб, улар геодезик асбоблар ёрдамида ўрганилади.
Неоген ва тўртламчи даврлардаги тектоник ҳаракатларни ва улар
ҳосил қилган структураларни геологиянинг
неотектоника
деб
аталувчи соҳаси ўрганади.
Неотектоникани академик В.А.Обручев (1863 - 1956) биринчи
бўлиб умумий тектоника фанидан ажратишни таклиф қилган ва буни
асослаган.
Ер пўстининг ривожланиш тарихи унда муттасил тектоник
ҳаракатлар бўлиб турганлигидан дарак беради. Бундай ҳаракатлар
тоғ
жинси қатламларининг ётиш ҳолатини, тузилишини,
рельефини
ўзгартиради.
Ер
қатламларидаги,
айниқса
ёш
қатламлардаги бундай ўзгаришларни аниқлаш, уларни ўрганиш
муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки улар ҳозирги рельеф шаклларини
ҳосил қилган бўлиб, нефт, газ, кўмир каби фойдали қазилмаларни
башорат қилиш ва қидиришда етакчи мезон ҳисобланади.
Неотектоник ҳаракатлар кечган жойларни бир неча хил ус-
уллар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Тектоник ҳаракатлар туфайли неоген, тўртламчи давр
ётқизиқларида дарз кетган, букилган структуралар ҳосил бўлган ва
баландликларда қадимги текисланиш юзалари каби қолдиқ рельеф
шакллари учрайдиган жойлар мавжуд. Ана шулар таҳлил қилиниб,
184
неотектоник ҳаракатларнинг тезлиги ва йўналиши, қандай геологик
структураларни ҳосил қилганлиги ҳамда уларга рельефнинг қандай
шакллари мос келиши аниқланади.
Тўртламчи давр ётқизиқларнинг дарз кетган ва узилган жойлари
Қоржонтовда, Норин дарёси водийсида ва бошқа жойларда учрайди.
Ер пўстининг кўтарилиши туфайли антропоген даври ётқизиқлари
тоғларнинг 1800 - 2000 м мутлақ баландликларида, яъни дарё ўзанидан
600-700 м тепада қолиб кетган. Масалан, Пском дарёси чап қирғоғидаги
нанай супаси
(Q
1
)
бунга мисол бўлаолади. Қадимги текисликларнинг
баланд тоғ
оралиғида қолиб кетиши неотектоник ҳаракат кечганлигидан
дарак беради. Масалан, Чотқол, Пском тоғлари орасидаги Майдонтол
(платоси) денгиз юзасидан 2500 - 2800 м баландликда жойлашган.
Неотектоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлар вулкан
отилиши, зилзила ҳаракатларида намоён бўлади (зилзила бобига
каранг). Тўртламчи даврнинг бошларида ер ёрилишидан Африкадаги
Виктория ва Танганика кўллари, Қизил денгиз ва Ўлик денгизлар
ҳосил бўлган. Россия ҳудудидаги Байкал кўли ҳам антропоген
даврида хосил бўлган деб ҳисобланади.
Неотектоник ҳаракатлар туфайли ҳозирги даврдаги қуруқлик ва
океан тубларидаги асосий рельеф шакллари: тоғлар, текисликлар,
дарё водийлари пайдо бўлган.
Ҳозирги замон тектоник ҳаракатларини
бевосита ўрганишимиз ва
асбоблар орқали уларнинг қийматини ўлчашимиз мумкин. Шу каби
йўналишини ҳам аниқлаш мумкин. Масалан: вертикал ҳаракатлар
мусбат – кўтарилувчи ва манфий – чўкувчи бўлиши мумкин.
Ҳозирги замон вертикал ва горизонтал тектоник ҳаракатларни
ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, уларнинг ўртача тезлиги
йилига 1-2 см дан ошмайди. Биринчи қарашда бу жудаям арзимасдек
185
туюлади. Аммо бу ҳаракатлар юз минг ва миллионлаб йиллар давомида
тўхтовсиз кечиши мумкин. Йилига 1 см даги кўтарилиш тезлиги бир
миллион йил давомида баландлиги 10 км бўлган тоғни ҳосил қилади. Бу
Ҳимолайдан ҳам баланд!
Геологик ўтмишдаги тектоник ҳаракатлар тўғрисида уларнинг
натижалари бўйича фикр юритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |