236
67-расм. Усой кўчкиси.
68-расм. Сарез кўли.
Вулкан зилзилалари
. Сўнмаган вулканларнинг ҳаракати
натижасида ҳам зилзила бўлиб туради. Бундай зилзила фақат
вулканли ўлкаларга хосдир. Вулкан ҳаракатланиб турган
ўлкаларда зилзила кучи 5 - 6 баллдан (баъзиларини ҳисобга
олмаганда) ошмайди. Масалан,
Тинч океан атрофидаги, Камчатка
яримороли, Курил, Хоккайдо ороллари шулар жумласидандир. Бу
ерларда зилзилалар ўчоғи 200 - 600 км чуқурликда жойлашган.
Ернинг чуқур қисмида ҳарорат юқори бўлиши туфайли ҳосил
бўлган магмалардан ажралиб чиқувчи газ ва буғнинг ер остидан
даҳшатли куч билан отилиб чиқишидан кучли зилзила рўй беради.
Бундай зилзилалар аҳоли яшайдиган жойдан четда бўлса талофат
кам, агар уларга яқин бўлса катта зарар келтиради (Кракатау
вулкани).
Тектоник зилзилалар
. Ер қатламларини ўзгартириб тоғлар
ҳосил қилувчи энергия (куч) зарбидан зилзила вужудга келади.
Тектоник жараён натижасида ер пўстида қатламлар бурмаланади,
сиқилади, ёрилади, узилади ва янги рельеф шаклланади.
Тектоник зилзилалар кенг тарқалган бўлиб, Ер шарида
кечадиган барча зилзилаларнинг 90% га яқинини ташкил этади.
Тектоник зилзилалар халқ хўжалигига катта талофат келтиради.
237
Денгиз зилзилалари ва цунами
. Денгиз ва океан тубларида ҳам
кучли зилзилалар бўлиб туради. Сув остидаги зилзилалар цунами
(японча - қўлтиқдаги тўлқин) номли даҳшатли тўлқинларни
келтириб чиқаради.
Цунамининг энг даҳшатли оқибати бўлиб зилзила ўчоғининг
устидаги сув массасида ҳосил бўлувчи ва океан орқали
соҳилларига қараб ҳаракатланувчи кучли узун тўлқинлар
ҳисобланади. Бу тўлқинларнинг соҳил
тубига урилиб синиши
туфайли унинг кучи кескин ошади. Бундай тўлқинлар бутун Тинч
океани орқали тарқалиши ва соҳилга урилиб, орқага қараб ҳаракат
қилиши мумкин.
1896 йили Хонсю оролининг (Япония) шарқий соҳилида
вужудга келган шундай цунами Тинч океани ўрта қисмидаги
Гавайи ороллари орқали Америка соҳилларигача етиб борган ва
ундан қайтиб Янги Зеландия ва Австралияга қараб ҳаракатланган.
Цунами тўлқинларнинг баландлиги 20 м га етган.
Цунами нафақат тектоник, балки вулканик зилзилалар
туфайли ҳам содир бўлади. Масалан, 1883 йили Кракатау (36 минг
киши қурбон бўлган) ва Гавай оролларидаги Килауэа вулканлари
отилганда улкан цунамилар ҳосил бўлган.
Техноген зилзилалар
. Бундай зилзилалар
инсон фаолияти билан
боғлиқ бўлади. Бу ҳодисанинг сабабларидан бири бўлиб сейсмик
фаолликнинг ошиши ҳисобланади. Оровилл шаҳри районида
(Калифорния) АКШ даги энг баланд тўғон (235 м) ва сув омбори
қурилган жойда 7 балли зилзила содир бўлган.
Бундай сейсмик
фаолликнинг кучайиши Курскда, Тожикистонда ва бошқа жойларда
кузатилган.
238
Муайян сейсмик фаолликни нефт ва газ конларини қазиб олиш,
бурғи қудуқларига сув юбориш ҳам келтириб чиқариши мумкин. Айнан
шу жараёнлар 1976 йили Грозний шаҳри яқинида ҳамда 1976 ва 1984
йиллари Газлида кучли зилзила содир бўлишига олиб келган деб тахмин
қилишади.
Зилзиланинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш асосан илмий
тадқиқот институтларида олиб борилади. Ҳозирги вақтда жуда кўп
махсус сейсмик станциялар (Москва, Свердловск, Тбилиси,
Тошкент, Алмати, Душанба, Иркутск, Самарқанд ва бошқа
шаҳарларда) мавжуд бўлиб, уларда илмий тадқиқот
ишлари олиб
борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: