Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг



Download 62,78 Mb.
bet91/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг.

Субдукция, обдукция, спрединг, континентал пўст, дивергент ва конвергент чегаралар, континентал чет, плюм геотектоникаси, фикцизм, мобилизм, қора чекувчилар, трапп, террейн, қайноқ нуқта, палеомагнетизм, инверсия, ороллар ёйи, контракция, изостазия, геосинклинал, Эйлер теоремаси, аккре­цион пона.




Назорат саволлари




  • Континентлар дрейфи гипотезаси нималарга асосланган?

  • Континентал пўст деганда нималар тушунилади?

  • Континентал пўстда қандай структуралар мавжуд?

  • Ўртаокеан тизмалари қандай ҳосил бўлган?

  • Континентал рифтларга мисол келтиринг.

  • Океан рифтига мисол келтиринг.

  • Дивергент чегаралар конвергент чегаралардан қандай хусусияти билан фарқ қилади?

  • Литосфера плиталари тектоникаси назариясининг асосчиси ким?

  • Оролли ёйлар қанақа структура?




9 боб. ЗИЛЗИЛА


9.1. Зилзила ҳақида умумий маълумотлар


Ернинг ички қисмидан сиртига томон йўналган кучланиш таъсирида ер пўстининг айрим жойларида тўсатдан ер силкинишига зилзила дейилади. Зилзила - табиатда содир бўладиган энг хавфли ҳодисаларнинг биридир.
Тўфонлар, сув босиш, кўчкилар сингари табиат ҳодисалари инсониятга катта кулфат келтиради. Лекин уларнинг орасида энг даҳшатлиси зилзиладир. Ҳеч бир катаклизм зилзиладек вайронага олиб келмайди ва инсонлар ҳаётига зомин бўлмайди. ЮНЕСКО маълумотига кўра зилзила келтирадиган иқтисодий зарар ва инсонлар орасидаги қурбонлар бўйича табиий офатларнинг ичида биринчи ўринни эгаллайди.
Ҳар бир одам зилзила нима эканлигини билади, аммо у нима сабабдан келиб чиқишини билмайди. Вулкан отилиши, тоғларда кўчки ривожланиши, йирик метеоритнинг ерга урилиши, ядро бомбаси портлаши, фойдали қазилмаларни қазиб олиш – буларнинг барчаси зилзилага сабабчи бўлиши мумкин. Аммо бунда литосфера плиталарининг ҳаракати етакчи аҳамиятга эга. Бундай плиталарнинг туташиш чегараларида зилзилаларни келтириб чиқарувчи тектоник кучланиш тўпланади. Плиталар бир-биридан узоқлашиши, туташиш чегаралари бўйлаб қарама-қарши йўналишларда силжиши, бир-бирининг устига сурилиб чиқиши мумкин. Шу туфайли ер юзасида турли кўринишдаги рельеф шаклланади. Литосфера плиталарининг баъзи жойларида зилзила келтириб чиқарувчи ер ёриқларининг вужудга келиши ёки муайян қисмининг кўтарилиши кузатилади.
Тоғли рельефга эга бўлган минтақалар энг сейсмофаол ҳудудлар ҳисобланади. Хитой, Япония, Чили, Перу, Ўрта Осиё шулар жумласидандир. Бу жойларда энг йирик талофатларга олиб келган ва минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган зилзилалар содир бўлган. Масалан, ХХ асрдаги энг кучли зилзила 1976 йилнинг 28 июлида Хитойда содир бўлган. Гипоцентри Тиён-Шон остида бўлган бу зилзила 650 мингдан ортиқ кишиларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлган. Улкан дарзликлар бутун уйларни, поездларни домига тортиб кетган, темир йўлларни қирқиб ўтган.
1966 йил 26 апрел эрталаб маҳаллий вақт билан соат 5 дан 23 минут ўтганда Тошкентда кучли зилзила тинч уйқудаги аҳолини уйғотиб юборган. Зилзила тўлқинлари биринчи зарбасининг кучи эпицентрда 7,5 - 8 балл (5,3 магнитудадан ортиқроқ) бўлган. Унинг эпицентри шаҳарнинг марказида, гипоцентри эса 9 - 10 км чуқурликда жойлашган. Бу зилзила натижасида 7 баллга мўлжалланган иморатларда дарз кетиш ва ҳатто қулаш ҳодисалари рўй берган. Биринчи зилзила зарбасидан кейин 4 ой давомида Тошкент сейсмик станцияси 800 мартадан ортиқ силкиниш бўлганлигини қайд этган. Бундан 5 таси: 10.05; 24.05; 5.06; 29.06 ва 4.07 да бўлиб, 7 баллдан кам бўлмаган, уларнинг магнитудаси 4,5 - 3,5 га тенг бўлган.
Тошкент зилзиласининг даҳшати ҳали кўпчилик аҳолининг ёдидан кўтарилганича йўқ. Бир неча дақиқада шаҳарни чанг-тўзон босиб, кўпгина халқ хўжалиги объектлари, турар-жой бинолари вайронага айланган.
Ўлкамизда содир бўлган зилзилалар ҳақидаги дастлабки маълумотлар Абу Сайд Гардизийнинг «Китоби Зайн ал-Ахбор»идан Фарғонадаги зилзила ҳақида, Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг «Бобурнома»сида Фарғона, Андижон, Тошкент, Зарафшон ва Самарқанд шаҳарларида содир бўлган кучли зилзилалар ҳақида ёзиб қолдирилган.
XX аср бошида тарихга «Андижон фожиаси» деб муҳрланган Андижон зилзиласи (3 декабр 1902 й.) 50 минг аҳоли яшайдиган шаҳарни бир неча сонияда вайронага айлантирган.
Ўрта Осиёда зилзилалар ҳақида қадимги тарихшуносларнинг, ҳинд ва араб сайёҳларининг қўлёзмаларида, Абу Али Ибн Сино ва бошка ўзбек олимларининг китобларида қайд қилинган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (XVI - аср бошида) Қандаҳор (Афғонистон) шаҳридаги зилзилани бундай тасвирлайди: «Бу дамда андоқ зилзила бўлдики... Шаҳарда ва қишлоқларда кўп уйлар текис бўлиб, уй ва том остида қолиб ўлгани кўп бўлиб эди, баъзи тарафи белча паст ёрилган. Ерга баъзи ерда киши сиғар эди. Зилзила бўлган замон тоғларнинг «бошидан» тўфон кўтарилди». Шу билан бирга Заҳриддин Муҳаммад Бобур бир кунда 33 марта зилзила бўлганини ва у бир йилча такрорланиб турганини кўрсатиб ўтган.
XIX - асрнинг иккинчи ярмида Тошкентда яшаган бир ёзувчи ўзининг тожик - форс тилида ёзилган «Тарихи жадидаи Тошкент» (Тошкентнинг янги тарихи») асарида қуйидаги сатрларни ёзади: «Тошкент шаҳрида кучли зилзила воқеа бўлди, мозорларнинг 11 гумбази, ҳазрат Ахрор валий масжиди, Жомийнинг (Чорсудаги) гумбази кунфаякун бўлди, кўп кишилар ғафлатда ётган эди, аҳоли иморатлар тагида қолди. Баракхоҳ мадрасаси гумбази тагида 4 толиби илм муллабачча ҳалокатга етди. Кучли силкиниш 4 дақиқа давом этди. Зилзила тинчигандан кейин ҳам кечалари бедор бўлган кишиларга қарийб бир ой давомида ер ҳаракати маълум бўлиб турди».
Зилзила ҳодисасини сейсмология фани ўрганади. Зилзила ер пўстининг остки қисмидаги, жумладан, мантиядаги моддаларнинг сараланиш жараёнида вужудга келади. Бунда ҳосил бўлган теб­ранма тўлқинли ҳаракатлар зилзила марказидан атрофга ва ер юзаси бўйлаб тарқалади. Зилзиланинг дастлабки ҳаракатидан кейин ҳам ер ичида сақланиб қолган ортиқча энергия эвазига ер пўстининг айрим қисмлари маълум вақтгача бот-бот тебраниб туради. Ер сиртининг тебраниши, унга ички қатламлардан ўтиб келувчи эластик тўлқинларнинг урилишидан келиб чиқади.
Агар зилзила марказидан йўнал-ган тўлқин ер сиртига тик ёки унга яқин бурчак остида урилса, ер устидаги жисмлар юқорига кўтари-либтушади. Тўлқин қия урилганда эса ер устидаги жисм-лар горизонтал йўналишда сурилади, баъзан улар қайиққа ўхшаб чайқалади, дарахтлар оғиб, яна тикланади, иморат безаклари кўчиб тушади.
Зилзилаларни таҳлил қилишда зилзила ўчоғи, гипоцентр, эпицентр, изосейст ва бошқа тушунчалардан фойдаланилади (62-расм).
Зилзила ўчоғи – бу ер қаърида оний бузилишга учрайдиган тоғ жинсларининг ҳажми.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish