Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


Кўмир. Неогеннинг аҳамияти бўйича иккинчи фойдали қазилмаси бўлиб кўмир ҳисобланади. Улар амалда барча континентларда тарқалган. Темир



Download 62,78 Mb.
bet240/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Кўмир. Неогеннинг аҳамияти бўйича иккинчи фойдали қазилмаси бўлиб кўмир ҳисобланади. Улар амалда барча континентларда тарқалган.
Темир. Неоген ётқизиқлари орасида оолитли ва қатламли темир маъданлари ҳам мавжуд (Керч яримороли). Жанубий ва Марказий Америка, Кариб ҳавзаси оролларида (Куба ва б.), Африка, Ҳиндистон ва Австралиядаги нураш қобиқларида боксит, темир, марганец, никел ва кобальт конлари мавжуд.
Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари неоген ётқизиқларида калий тузлари, ош тузи, фосфорит, трепел ва бошқалар учрайди.
Тўртламчи давр ётқизиқлари билан боғлиқ бўлган фойдали қазилмаларни бир неча генетик гуруҳларга бўлиш мумкин. Бу турли сочилмалар, чўкинди йўл билан ҳосил бўлган маъданлар, номаъдан ва ёнувчи фойдали қазилмалар ва ерости сувларидир. Сочилма конлар орасида олтин, платина, касситерит, олмос, ильменит, циркон, рутил муҳим аҳамиятга эга.
Кўлларда ва кўл-ботқоқликларда ҳосил бўлган темир маъданлари, денгиз соҳилларидаги фосфорит конкрециялари ва Дунё океанининг чуқур қисмларида кенг тарқалган темир-маргенецли ва мис-ванадийли конкрециялар алоҳида аҳамиятга эга.


Таянч тушунча ва иборалар

Паратетис, палеолит, мезолит, неолит, австролипитек, тик юрувчи одам, уддабурон одам, ақлли одам, неандертал, кроманьон.




Назорат саволлари


Палеоген даврида қандай ҳайвонлар қирилиб кетган?
Ёпиқ уруғли ўсимликлар қачондан бошлаб ривожланган?
Палеоген даври билан қандай фойдали қазилма конлари боғлиқ?
Неогенда қандай орогенез босқичи ривожланган?
Неогенда қандай фойдали қазилмалар муҳим аҳамиятга эга?
Ҳозирги одамларнинг аждодлари кимлар бўлган?
Плейстоценнинг охирида қандай ҳайвонлари қирилиб кетган?
Евросиё Шимолий Америкадан қачон ажралган?
Ҳиндистон, Австралия ва Антрактида бир-биридан қачон ажралган?
Альп-Ҳимолай қамбари қачон шаклланган?
Атлантика ва Ҳинд океанлари қачон пайдо бўлган?
Паратетис қайси ҳудуларни ўз ичига олган?
Тетис океани қачон ёпилган?
Қизил денгиз рифти қачон шаклланган?
Африка, Ҳиндистон ва Австралия бир-биридан қачон ажралган?
Кейнозойда иқлимнинг ўзгариши тўғрисида гапириб беринг?
Кейнозойдаги биринчи муз босиш қачон кузатилган?
Нима учун Дунё океанининг сатҳи вақт давомида ўзгариб турган?
Хартумли ҳайвонлар қачон пайдо бўлган?
Неоген ётқизиқларида қандай фойдали қазилмалар кенг тарқалган?
ХУЛОСА


«Умумий геология» фани биринчи курс талабаларига ўқилади. У талабаларга фундаментал билим беради ва уларнинг тафаккурини ўстиради, фалсафий дунёқарашларини кенгайтиради. Шу боисдан ҳам мазкур курс талабаларнинг чуқур билимга эга бўлишида, малака ва кўникма ҳосил қилишида алоҳида ўринни эгаллайди.
Геология фани Ер ва ер пўстининг пайдо бўлиши, тузилиши, моддий таркиби, моддаларнинг физик ва кимёвий хусусиятлари, Ернинг ички ва ташқи қисмида содир бўлаётган жараёнларни кейинги йилларда тўпланган янги маълумотлар асосида ёритади.
Ернинг ички энергияси таъсирида кечадиган жараёнларга тоғ бурмаланишлари, магматизм, вулканизм, зилзила ва метаморфизм ҳодисалари тегишли. Экзоген жараёнларни ҳаракатга келтирувчи манба - Қуёш энергиясидир. Бу гуруҳга нураш, гравитацион ҳодисалар, шамол, муз, сув оқимларининг геологик ишлари мансуб. Экзоген кучлар барбод этувчи вазифасини ўтайди.
Қазилма бойликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши муайян қонуниятга бўйсинади. Жумладан маъданли қазилма бойликлар асосан магматизм ва метаморфизм жараёнлари билан боғлиқ. Номаъдан конлар: нефт, газ, тошкўмир, туз, оҳактош, олтнгугурт, гил каби кўплаб қазилмалар чўкинди жинсларнинг қатламланиш жараёнлари билан боғлиқ.
Ер тараққиётида одамнинг пайдо бўлиши жуда муҳим ҳодисадир. Шунинг учун ҳам Ер тараққиётининг охирги бўлагини антропоген босқич деб аташади. Бу босқичнинг асосий хусу­сиятларига одамнинг пайдо бўлиши, муз босиш ҳодисалари киради. Унда ҳозирги иқлим минтақалари, табиат зоналари, организмлар (ҳайвонот ва ўсимлик дунёси) шаклланган.
«Умумий геология» фани тез ривожланиб бораётган саноатни минерал хом ашёлар билан таъминлашдан ташқари ижтимоий, маънавий - тарбиявий ва конструктив вазифаларини ечишда ҳам муҳим ҳисобланади.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish