Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet212/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Маъданли конлар. Гранитоидларнинг каледон интрузияларида Шимолий Қозоғистон, Кузнецк Олотови ва Тоғли Шориядаги олтин конлари учрайди. Ўролдаги ўтаасосли интрузиялар билан хромит, Ньюфаундленд ороли ва Квебек (Канада) провинциясидаги асбест конлари боғлиқ. Пегматитларда Аппалачи ва Шарқий Сибирдаги нодир метал конлари ривожланган. Ордовик магматизми билан Норвегиянинг мис ва кобальт, Салаир кряжининг полиметалли ва Қозоғистоннинг олтин конлари боғлиқ.
Ордовикда Ньюфаундлендда ҳамда Аргентина ва бир қатор Ғарбий Европа мамлакатларидаги оолитли чўкинди шамозит-гематитли конлар шаклланган.


Таянч тушунча ва иборалар

Кембрий, ордовик, силур, Гондвана, Лавросия, Пангей, мегаконтинент, Лаврентия, Салаир орогенези,каледон бурмаланиши археоциатлар, трилобитлар, брахиоподалар, мшанкалар, каледон, орогенези.




Назорат саволлари


Кембрийда кенг тарқалган ва гуркираб ривожланган организмлар тўғрисида гапириб беринг.
Кембрий ётқизиқларида қандай фойдали қазилмалар кенг тарқалган?
Каледон тоғ бурмаланиши қачон содир бўлган?
Ородовик ётқизиқлари билан боғлиқ йирик нефт конлари қайси ҳудудларда кенг тарқалган?
Силур даврида қайси ҳайвонлар гуркираб ривожланган?
Пангей-П қачон шаклланган?
Лавросиё қандай континентларнинг бирлашиши туфайли ҳосил бўлган?



23 боб. КЕЧКИ ПАЛЕОЗОЙ БОСҚИЧИ

Ернинг кечки палеозой (герцин) ривожланиш босқичи умумий давомийлиги 170 ± 10 млн йил бўлган девон, карбон ва перм даврларини ўз ичига олади.


Геологик томондан кечки палеозой тарихидаги ҳодисалар Ер пўсти ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Бу, биринчи навбатда, платформалар ҳудудининг кенгайишида ўз аксини топган.
Геодинамикаси. Девон даври Ер тарихида кескин ўзгаришлар даврларидан бири бўлган. У эрта палеозойни якунлаган ва кечки палеозойни бошлаб берган. Силур ва девон чегараси каледон орогенезининг Лаврентия ва Балтияни бирлаштирувчи каледонидларнинг Шимолийатлантика қамбарини ва янги Лавруссия мегаконтинентини яратган кульминациясига тўғри келади. Бу Вегенернинг Пангейи ёки Пангей-П нинг ҳосил бўлишига қўйилган биринчи қадам эди. Каледон орогенези ўрта девонда якунланган. Герцин босқичини бошлаб берган кечки девонда Шарқий Европа, Баренцев-Печора, Сибир, Жанубий Америка, Африка ва Австралия платформалари вулканизм билан бирга кечган рифтогенезга учраган, Шарқий Европа ва Шарқий Сибирда олмосли кимберлит трубкалари ҳосил бўлган.
Эрта карбон давомида Гондвананинг шимолга сурилиши ва Лавруссияга яқинлашиши тезлашиб борган. Иберий яримороли районида ва Ғарбий Мағрибда улар деярли туташади, ғарброқда эса Ғарбий Гондванани Шимолий Америкадан ажратиб турувчи океан ҳавзасининг кенглиги 600 - 800 км гача қисқаради. Бу Лавруссиянинг ҳам шимолга силжишига қарамасдан соат мили йўналишида бурилиб, Гиперборе билан Сибирга яқинлашади (213-расм).





Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish