1-жадвал
Ер пўстида энг кенг тарқалган элементларнинг
оғирлик кларки
-
Элементлар
|
Ф.Кларк бўйича
(1924)
|
А.П.Внногра-дов бўйича (1962)
|
В.Мейсон бўйича (1971)
|
А.А.Ярошев-ский бўйича (1988)
|
0
|
49,52
|
49,13
|
46,60
|
47,90
|
Si
|
25,75
|
26,00
|
27,72
|
29,50
|
Аl
|
7,51
|
7,45
|
8,13
|
8,14
|
Fе
|
4,70
|
4,20
|
5,00
|
4,37
|
Мg
|
1,94
|
2,35
|
2,09
|
1,79
| Ca |
3,29
|
3,25
|
3,63
|
2,71
| Nа |
2,64
|
2,40
|
2,83
|
2,01
| К |
2,40
|
2,35
|
2,59
|
2,40
| H |
0,88
|
0,15
|
-
|
0,16
| Тi |
-
|
0,61
|
-
|
0,52
| С |
-
|
0,36
|
-
|
0,27
| S |
|
-
|
-
|
0,10
| Мn |
|
-
|
-
|
0,12
|
Шундай қилиб, ер пўстида енгил элементлар устуворликка эга ва у оғир металлар билан бойиган бошқа ички геосфералардан фарқ қилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, кимёвий элементларнинг тарқалиши тўғрисидаги бизнинг тасаввуримиз ҳар доим ҳам уларнинг ҳақиқий кларкига тўғри келавермайди. Масалан, мис, рух, қўрғошин каби одатдаги элементлар кам ҳисобланувчи цирконий ва ванадийдан кларки бир неча марта кам. Бундай номувофиқликнинг сабаби ер пўстида кимёвий элементларнинг юқори концентрация - кон ҳосил қилишидаги турлича хоссасидадир.
Ер пўстининг кимёвий таркиби геологик вақт давомида ўзгариб борган ва у ҳозиргача давом этмоқда. Кимёвий таркибининг ўзгаришидаги асосий сабаб бўлиб қуйидагилар саналади:
- муайян элементларнинг радиоактив парчаланиш жараёнларида ўз-ўзидан ер пўсти шароитларида бардошлироқ бўлган бошқа элементларга айланиши;
- бир геосферадан бошқа геосферага кимёвий элементларнинг миграциясига олиб келувчи Ер моддаларининг давом этаётган дифференциация жараёнлари.
Ер пўсти кимёвий элементларнинг атомлари бир-бири билан турли кимёвий бирикмалар ҳосил қилади. Уларнинг ер пўстида учраш шакллари етарли даражада хилма-хил, аммо кимёвий элементлар асосан минерал шаклда мавжуд. Бунда баъзилари мустақил минерал турларни ташкил қилади, бошқалари эса бошқа минералларнинг кристалл панжарасига қўшимча тариқасида киради.
Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг
Эллипсоид, геоид, атмосфера, гидросфера, биосфера, ионосфера, топосфера, стратосфера, иқлим, ер пўсти, литосфера, тектоносфера, мантия, ядро, нифа, сима, сиал, апвелинг (плюм), даунвелинг (слэб) конвекция, конвектив оқимлар, зичлик, гравитация, магнетизм, компас, магнит меридиани, экватори ва кутби, магнит аномалияси, қолдиқ магнитланиш, кимёвий хусусият, магнит оғиши, магнит энгайиши, магнит бўрони. Ернинг кимёвий таркиби, кларк, радиоактив парчаланиш, ички иссиқлик манбаи.
Назорат саволлари
Ер тўғрисида қадимда қандай фикрлар мавжуд бўлган?
Ернинг шакли тўғрисида фикрлар қандай ривожланган?
Ернинг қутбий радиуси билан экваториал радиуси орсида қандай фарқ бор?
Ернинг ташқи қобиқларига тавсиф беринг.
Ернинг асосий хусусиятларига нималар киради?
Ернинг зичлиги ер пўсти, мантия ва ядросида қандай қийматларга эга?
Ернинг ички тузилиши қандай усуллар ёрдамида аниқланади?
Конвектив оқимлар қандай вужудга келади?
Апвеллинг ва даунвелинг орасида қандай муносабат бор?
Ернинг маркази томон ҳароратнинг ортиб боришига сабаб нима?
Ернинг ички иссиқлик манбаи нималардан иборат?
Ер магнетизми кандай хусусиятларга эга?
Ер пўстининг асосий кимёвий хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз?
Кларк тушунчасини изоҳлаб беринг.
4 боб. МИНЕРАЛЛАР ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Минерал (лотинчадан minera - маъдан) – Ер қаърида ва юзасида табиий жараёнлар туфайли кимёвий элементларнинг бирикишидан вужудга келувчи, кимёвий таркиби, тузилиши ва хоссалари бўйича ўзига хос бўлган табиий жисмдир. Минераллар аксарият ҳолларда кристалли ва аморфли қаттиқ жисмлар ҳисобланади.
Табиатда 3 мингдан ортиқ минераллар топилган, аммо уларнинг оз қисмигина йирик тўпламлар ҳосил қилади; бундай минераллар жинс ҳосил қилувчи дейилади.
Жинс ҳосил қилувчи минераллар ер пўстида энг кенг тарқалган, тоғ жинсларининг доимий асосий таркибий қисмлари ҳисобланувчи табиий бирикмалардир. Тоғ жинсларининг ҳар бир генетик гуруҳига ўзининг жинс ҳосил қилувчи минераллари хос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |