Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet221/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Геодинамикаси. Триасда Пангейнинг парчаланиши, ҳозирги денгиз ва океанларнинг шаклланиши бошланган. Биринчи босқичда шарқда Пангейнинг шимолий қисмини жанубий қисмидан ажратган Тетис океани очилган (олдиндан мавжуд бўлган Тинч океани кўрфази ўрнида).
Африка, Ҳиндистон, Австралия ва Антрактида оралиқлари денгизлар билан қопланади ва улар кейинчалик Ҳинд океанига айланади. Шундай қилиб, Ҳинд океанининг шаклланиш вақтини тахминан 160 млн йил деб баҳолаш мумкин. Африканинг Жанубий Америка билан алоқаси триасда ҳали мустаҳкам бўлган.
Триас даври – Гондвананинг парчаланиши билан характерланади. Унинг турли районларида чуқур ер ёриқлари вужудга келади. Бу ер ёриқларининг дастлабки тутган ҳолати жанубий яримшардаги бўлажак материкларнинг шаклини белгилаган. Ушбу ер ёриқлари бўйлаб ер юзасига базальт лавалари қуюлади. Қалинлиги 2,5 км гача борувчи базальт оқимлари 500000 км2 дан ортиқ майдонларни қоплаб, траппларни ҳосил қилган.
Триас учун континентал шароитларнинг устуворлиги ва суст тектоник фаолият характерли бўлган.
Тетис юрада ғарбга қараб ривожланиб ва кенгайиб Пангейни Лавросиё ва Гондванага ажратиб қўйган. Бунда Лавросиё ўзининг яхлитлигини сақлаб қолган, аммо Гондвана ҳудудида жанубий праматерикни иккига бўлган Ҳинд океанининг ғарбий қисмида ботиқликнинг шаклланиши бошланган.
Юранинг охирига келиб чуқур ер ёриқлари бўйлаб тектоник ҳаракатлар янада кучаяди ва улар Ливан, Сурия ва Мозамбикда базальт лаваларининг қуюлиши билан бирга кечади. Африка ва Жанубий Америка орасида ҳам чуқур ер ёриғи вужудга келиб, ундан ҳам қалинлиги 1 км га яқин базальт лавалари қуюлади. Юра даврида Шимолий Атлантика ботиқлиги вужудга келади.
Бўр даврининг охирида, ҳозирги ўлчамига етмаган бўлсада, Ҳинд океани аниқ ифодаланади. Тор тирсаксимон денгиз бўғози орқали Атлантика океанининг ўрни белгиланади.
Шундай қилиб, мезозой босқичи ернинг геологик тарихида жуда муҳим давр ҳисобланади. Шу вақтдан бошлаб ҳозирги замон материклари ва океанларининг шаклланиши бошланган. Ер шари том маъносида чоклари бўйлаб дарз кетган. Ернинг қудратли ички кучлари юпқа ер пўстини ёриб, унинг парчаларини турли томонларга суриб юборган.
Кечки палеозойда ҳозирги Африканинг ғарбий чегарасида чуқур ер ёриғи зонаси шаклланган. Триасга келиб бу структура янада фаоллашади ва ер пўстининг тор зонаси чўкиб, базальт лаваси қуюлади. Бу зонада грабен-рифтлар вужудга келади. Уларга денгиз сувлари босиб кириб, ҳозирги Қизил денгиз, Сувайш, Калифорния кўрфазлари ва Адан бўғозини эслатувчи тор ички денгизлар вужудга келади. Шундай денгизлар тахминан 160-150 млн йил илгари Тетис океанининг жанубида Ҳиндистон ва Африканинг Самали яриморолига кириб боради.
Бу ҳодисалардан бир қанча вақт кейин ички денгизлар Ҳиндистон ва Австралия орасида ҳам вужудга келади. Кейинроқ (120 млн йил илгари) денгиз сувлари Жанубий Америка ва Африка орасида ҳам тор бўғоз ҳосил қилади. 10 млн йил ўтиб бу бўғоз унинг марказий қисмигача кириб боради. 100 млн йил илгари Атлантика океанининг жуда тор қамбари мавжуд бўлган.
Бўр даврида Атлантика океаннинг ҳосил бўлиши бошланган (олдин жанубий, кейинчалик марказий қисми), натижада Шимолий Америка Еросиёдан ажрала бошлаган (225-расм), Тетиснинг ғарбий қисми эса (Кариб) шарқий қисмидан (Ўрта ер денгизи) ажралган. Шимолий қисмида Лавросиёнинг яхлитлиги кайнозой эрасининг охиригача сақланган.
Материклар кўринишидаги сезиларли ўзгаришлар кечки бўрда (100-80 млн млн йил илгари) содир бўлган. Жанубий Америка Африкага нисбатан соат мили ҳаракати йўналишига тескари бурилиб, ғарбга қараб ҳозирги тутган ўрнига сурилади. Ҳиндистон Африкадан ажралиб, Осиёга қараб шимолга сурилади. Австралия ва Антрактида Африкадан жанубий-шарқ ва жанубга қараб сурилади. Африка континенти бирмунча бурилиб, шимолга қараб Европага қўшилгунча силжийди. Уларни фақат Ўрта ер денгизи ажратиб турган.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish