Масофавий ўқитиш — энг яхши анъанавий ва инновасион методлар, ўқитиш воситалари ва формаларини ўз ичига олган сиртқи ва кундузги таълим сингари ахборот ва телекоммуникация технологияларига асосланган таълим шаклидир. Масофавий ўқиш



Download 0,77 Mb.
bet3/4
Sana13.07.2022
Hajmi0,77 Mb.
#792359
1   2   3   4
Bog'liq
dsd

LMS тизимларининг таҳлили


Қуйида масофавий таълим жараёнини ташкиллаштириш имкониятини берувчи эркин ва очиқ кодли LMS дастурий мажмуаларнинг номлари ва уларнинг асосий имкониятлари бўйича маълумотларни баён қиламиз. Atutor — Очиқ кодли таълим жараёнини бошқарувчи LMS тизими ҳисобланади. Тизимда мавжуд ўқитиш модуллари: Forums, Materials, Messenger, Chat, Exercises, Group work, Student tracking ва бошқа модуллари мавжуд. Тизим бир неча стандартларни қўллаб-қувватлаганлиги сабабли, интернет орқали жисмоний нуқсонга эга бўлган ўқувчи-талабалар тизим орқали ўқув ресурслардан фойдаланишлари мумкин. Хусусан, кўзи ожиз талабалар махсус веб-иловалар орқали тизимга боғланган ҳолда ўқув контентдаги сўзларни аудио форматга ўтказган ҳолда тинглаши мумкин.

Ўқув модулини ёзиш вақтида Atutor дастурий мажмуасининг барқарор версияси 2.1.1.


Тизимнинг шахсий сайтида 20дан ортиқ ҳар хил модуллар мавжуд.
Тизим қўллаб-қувватлайдиган стандартлар сони анча бўлиб, бошқа LMS тизимлардан фарқи ҳам айнан шу хусусиятидадир.
ATutor қуйида кўрсатилган стандартларни қўллаб-қувватлайди:
• W3C WCAG 1.0;
• W3C WCAG 2.0;
• W3C ATAG 2.0;
• US Section 508;
• Italy Stanca Act;
• AccessForAll 2.0;
• ISO/IEC 24751.
Atutor қуйида кўрсатилган стандартлардаги ўқув ресурсларни қўллаб-қувватлайди:
• OpenSocial 1.0;
• OAuth Authentication Protocol;
• Content Packaging 1.1.2+;
• SCORM Content Packaging;
• SCORM 1.2 LMS RTE3;
• Question Test Interoperability (QTI) 1.2/2.1;
• BasicLTI 1.0
(reg. A1B1as2012W1);
• Common Cartridge 1.0
(reg. A1B1as2012W1);
• W3C XHTML 1.0.
Тизимнинг расмий интернет манзили: http://Atutor.ca/Atutor.

Atutor тизимининг умумий интерфейси


Cларолине — Эркин ва очиқ кодли масофавий ўқув курсларни ташкиллаштириш имкониятини берувчи Wебга йўналтирилган дастурий мажмуа ҳисобланади. Тизим Лувенада (Белгия) университетининг педагогика ва мултимедиа институтида яратилган. Дастурий мажмуадан фойдаланиш GNU (General Public License) асосида амалга оширилади, яъни бепул фойдаланиш мумкин. Тизим ишлаши учун серверда PHP/MySQL/Апачеларнинг ўрнатилиши талаб қилинади. Тизим Windows 98 ва NT, Mandrake Linux 8.1 муҳитига ўрнатилган EasyPHP тизимда тестдан ўтказилган. Cларолине дастурий мажмуасидан 80дан ортиқ давлатларда фойдаланишади ва 30дан ортиқ тилларга (дастур интерфейси) таржима қилинган. Тизим 2000дан ортиқ талабаларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиши мумкин. Cларолине дастурий мажмуаси масофавий таълим жараёнини ташкиллаштириш учун талаб қилинадиган барча талабларга жавоб беради, хусусан, фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш, тизимда фойдаланувчиларнинг (фан ўқитувчиси, ўқувчи ва меҳмон) ролларини администратор томонидан белгилаши, ўқув курсларни яратиш, уларнинг таркибини таҳрирлаш, талабалар билимини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш, назорат натижаларини таҳлил қилиш, тизим ичида фойдаланувчилар ўртасида коммуникация элементларидан (чат, форум, қисқа хабарлар жўнатиш модулларидан) фойдаланиш ва бошқариш имкониятини беради. Тизимда бошқа LMSълар сингари қуйидаги кўрсатилган ўқитиш модуллари: Forums, Materials, Messenger, Чat, Exercises, Group work, Student tracking, Kalendar, Viki ва бошқа модуллари мавжуд. Бошқа LMSълар сингари IMS ва СCORM стандартларни қўллаб-қувватлайди. Cларолине дастурий мажмуасининг имкониятларидан демонстрация режимида фойдаланиб кўриш мумкин, бунинг учун http://demo.claroline.net ҳаволасига мурожаат қилиб, тизимга ҳар хил ролларда (администратор, фан ўқитувчиси, ўқувчи) кириб тизимнинг имкониятлари билан танишиб чиқиши мумкин. Ўқув модулини ёзиш вақтида тизимнинг барқарор версияси Cларолине 1.11.8.
Тизимнинг расмий интернет манзили: http://www.claroline.net.

Cларолине тизимининг умумий интерфейси
Dokeos — Clarolineninг 1.4.2 версиясидан ажралиб чиққан янги дастурий мажмуа ҳисобланади.
Dokeos Claroline платформасини ишлаб чиққан дастлабки ишчи гуруҳ бир неча аъзоларининг иш маҳсули бўлиб, улар таълим муассасалари учун яратилган Cларолинедан фарқли равишда, давлат корхоналарининг ишчи ходимларига мослаштиришни мақсад қилишди ва амалга оширишди.
Dokeos дастурий мажмуасининг расмий wеб-сайтига ташриф буюрсангиз, у ерда дастурнинг 2та версиясини кўчириб олиш: Dokeoc FREE— бепул ва Dokeoc PRO — бепул бўлмаган, қўшимча модуллари мавжуд бўлган дастур пакети таклиф этилади. Лекин Dokeoc FREEверсиясида бизнинг фикримизга кўра, таълим жараёнини ташкиллаштириш учун керак бўладиган барча ўқув модуллари мавжуд. Тизимнинг имкониятларини ва унда мавжуд ўқув элементларни қуйида кўрсатилган ақл харитаси орқали кўриш мумкин. Расмдан кўриниб турганидек, тизимда мавжуд ўқитиш модулларидан таълим муассасаларида ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳозирги вақтда LMSъларининг кўпчилиги ижтимоий тармоқлардаги мавжуд ғоя асосида ўзларининг ишчи муҳитларини шундай тармоқларга мослаштирмоқда. Шунга кўра, бу тизимда ҳам ижтимоий тармоқ элементлари кенг киритилган. Юқорида келтирилган LMS тизимлари сингари Докеос дастурий мажмуаси ҳам СCORM стандартини қўллаб-қувватлайди. Бу эса ушбу стандартни қўллаб-қувватлайдиган бошқа LMS тизимларига ўқув курсларини экспорт/импорт қилиш имкониятини беради. Докеос дастурий мажмуаси ўқув модулини ёзиш вақтидаги охирги барқарор версияси Докеос 2.2 РC2.
Тизимнинг расмий интернет манзили: http://www.dokeos.com.

Докеос дастурий мажмуасида мавжуд элементларнинг умумий кўриниши


Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish