2-боб. Давлат инспекциясининг, марказий аппарат ва ҳудудий инспекцияларнинг вазифалари ҳамда функциялари
§ 1. Давлат инспекциясининг вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиш;
2) ўз ваколати доирасида почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифатли тақдим этилиши, даврий босма нашрлар, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини таъминлаш;
3) фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатиш (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш)да муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга риоя қилиш;
4) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек, бошқа ташкилот ва идораларда «Электрон ҳукумат» тизимида инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;
5) иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграциялашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан электрон давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги;
6) «охирги миля» тамойили бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни, мультисервис алоқа тармоқлари технологияларини, мобил алоқа бозорини, бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини, шунингдек, почта алоқаси хизматларини ва даврий босма нашрлар тарқатишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш.
10. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат соҳасида:
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқларидаги, маълумотлар узатишдаги хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, телерадиоэшиттириш ва ахборот тизимларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилишини назорат қилади, ўрганади ва текширади;
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лицензия талаблари ва шартларини бузган ҳолда, шунингдек, тегишли лицензияни расмийлаштирмасдан фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлайди, ўрганади ва текширади;
телекоммуникациялар, почта алоқаси, даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларини кўрсатишда, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларини, шу жумладан мобил алоқа, радиоэлектрон воситалар, юқори частотали қурилмалар ва телекоммуникация тизимлари тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, кенгайтириш ва фойдаланишда қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари, амалдаги нормалар ва қоидаларнинг бажарилишини назорат қилади ва текширади;
электр алоқа тармоқларининг умумий фойдаланишдаги алоқа тармоқларига уланиши қоидаларининг, жумладан уланиш шартларининг бажарилишини назорат қилади, ўрганади ва текширади;
радиоэлектрон воситаларни, юқори частотали қурилмаларни ва телекоммуникация тизимларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш) ҳамда чет элдан олиб келиш тартибини, почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотларида сертификатлаштирилган асбоб-ускуналар қўлланишини назорат қилади, ўрганади ва текширади;
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувчанлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилиши устидан назорат, текширув ва мониторинг олиб боради;
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрлари, радиочастота спектридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат, текширув ва мониторинг олиб боради, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва электрон рақамли имзо соҳасида мониторингни олиб бориш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |