Масофадан (яширин) тинглаш, ёзиб олиш (аудио) қурилмасини лойихалаштириш


§ 2. Давлат инспекцияси марказий аппарати бўлинмаларининг ҳудудий инспекциялар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби



Download 206,46 Kb.
bet18/21
Sana16.03.2022
Hajmi206,46 Kb.
#493156
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Саидхусанхон

§ 2. Давлат инспекцияси марказий аппарати бўлинмаларининг ҳудудий инспекциялар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
31. Давлат инспекцияси марказий аппарати бўлинмаларининг раҳбарлари марказий аппарат бўлинмаларининг ҳудудий инспекциялар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
32. Давлат инспекцияси марказий аппаратининг бўлинмалари ҳудудий инспекциялар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:
1) топшириқларни ҳудудий инспекцияларга етказади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
2) ҳудудий инспекциялар фаолиятини ўрганади ва умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
3) ҳудудий инспекциялар фаолиятини ташкил этиш ва унинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот, ахборот материаллари ҳамда статистика ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил қилади;
4) ҳудудий инспекцияларнинг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;
5) ҳудудий инспекциялардан келган таклифларни кўриб чиқади;
6) ҳудудий инспекцияларнинг норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашдаги иштирокини ташкил қилади, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан келган таклифларни кўриб чиқади;
7) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилиши устидан назоратни ташкил этади;
8) ҳудудий инспекциялар ходимларини алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва ахборотни ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги йўналишлар бўйича тегишли олий таълим муассасаларида, шунингдек, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.
33. Ҳудудий инспекциялар Давлат инспекцияси марказий аппаратининг бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
1) Давлат инспекцияси раҳбариятининг топшириқлари бажарилиши тўғрисида ахборот беради;
2) марказий аппаратга алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги қонунчилик, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартларини бажариш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим этади;
3) ҳудудий инспекциялар фаолиятини ўрганиш ва текширишлар натижасида аниқланган камчиликлар ҳамда қонунбузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
4) Давлат инспекциясининг марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатларда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;
5) Давлат инспекциясининг марказий аппаратига алоқа сифатини яхшилаш бўйича таклифлар юборади;
6) ўз фаолиятининг ваколатли органлар томонидан текширилиши натижалари ҳақида хабардор қилади.
34. Марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекцияларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Давлат инспекцияси бошлиғининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам ҳал этилмаган тақдирда, улар юзасидан қарор бевосита Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан қабул қилинади.

Download 206,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish