Mashinasozlik texnologiyasi” kafedrasi “Kesish nazariyasi asoslari” fanidan mustaqil ish



Download 325,14 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi325,14 Kb.
#60102
  1   2   3   4   5
Bog'liq
9-17 MT Yusupova R. Kesish nazariyasi


O`zbekiston Respublikasi Oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi
Islom Karimov nomidagi Toshkent Davlat Texnika universiteti Olmaliq filiali



Mashinasozlik texnologiyasi” kafedrasi
Kesish nazariyasi asoslari” fanidan
MUSTAQIL ISH


Bajardi: 9-17 MT Yusupova R.
Tekshirdi: Sadullayev Z.
Olmaliq 2020
Кесиш хароратини аниқлаш усуллари


Режа:



  1. Кесиш зонасидаги харорат майдони

  2. Иссиқлик ходисаларини электрик моделлаш

  3. Кесиш хароратига таъсир кўрсатувчи омиллар

  4. Хароратнинг кесиш жараёнига ва кесувчи асбобнинг ейилишига таъсири.



Кесиш ҳароратини аниқлаш усуллари. Кескич юзаларидаги ҳароратни ўлчаш учун 1912 йили Я.Г.Усачев томонидан биринчи бўлиб сунoий термопара қўлланилади. Кескични ишчи юзасидан 0,2-0,4 мм масофада тугалланувчи, диаметри 1-3 мм бўлган тешикка шиша трубалар билан изоляцияланган мис-константан термопораси жойлаштирилади (шакл - 32, а). Термопарада пайдо бўлган ва милли волтметр қайд этган термоэлектр юритувчи кучлар қийматлари, кесиш ҳароратига пропорционал бўлади.

Усачев термопарасининг иккинчи варианти (ярим сунъий термопара) қуйидагича (шакл-32, б): диаметри 1 мм бўлган тешик 0,3 мм кетинги ёки олдинги юзадан масофада 0,4 мм гача торайтирилади. Тешикнинг тор қисмига тешикнинг кенг қисмидан шиша труба билан изоляцияланган констант сим киритилиб қисиб кўйилади. Симнинг бир учи кескич қиррасининг олдинги ёки кейинги юзасига маҳкамланади, икинчи учи эса кескич ўртасига кавшарланади.
Бу усуллар контакт юзаларда ҳақиқий ҳароратни аниқлашга йўл қўймайди, бироқ турли хил омилларни кескич ҳароратига таoсирини таққослаш учун ва кескичдаги ҳарорат майдонлари системаларни тузиш учун қўлланилиши мумкин.
Металларни кесишда иссиқлик ходисаларини текшириш учун табиий термопара кенг қўлланилади (шакл-33). Контактда бўлган кескич ва детал бир-бирлари билан термопарани ҳосил этишади. Кескични буюм ва қиринди билан контакт майдони термопаранинг иссиқ кавшарланган жойи ҳисобланади.

Кескич ва детал ўлчам хатолигига йўл қўймаслик учун дастгоҳ танасидан изоляцияланади. Заготовканинг ўнг учига ўрнатилган халқа симобли идишга ботирилади. Бу термопара 1- қиздириш печи ва 2- эритилган металл учун идишдан иборат бўлган қурилмада тенг бўлинади. Идишга милливолтиметр 5 билан бирлаштирилган қиринди 3 ва кескич 4 жойлаштирилади. Идиш ҳарорати назорат термопараси орқали қайд қилинади. Милливолтметр ва 0- назорат термопараси 6 кўрсаткичлари бўйича тарировка графиги қурилади.
Табиий термопара, кескичнинг буюм ва қирринди билан, контакт зонасида ҳарорат миқдорини ўрталаштирилган қийматларини беради. Бунда ўрталаштириш даражаси номалумлигича қолади.


Олдинги юзанинг кенглиги бир хил изоляцияланган участкалардан ташқил топади. Агар 1-участка етарлича кичик бўлса, у ҳолда шу участкада ўлчанган термоэлектр юритувчи куч F кесувчи қирра ҳароратига мувофиқ бўлади. Участка 1ни ошириш билан олдинги юзанинг исталган участкасининг ҳароратини аниқлаш мумкин. Табиий термопаранинг бир тури бўлган кўш кескичлар усули қуйидагича тузилган: заготовкага бир вақтнинг ўзида бир хил кесиш шароитида иккита кескич билан ишлов берилади. Кескичларни геометрияси бир хил, лекин турли хил материаллардан таёрланган. Шунинг учун кесиш жараёнида кескичларни қизиб кетишидан термоэлектр юритувчи кучлар ҳосил бўлади. Унинг қиймати фақат кескич материали ва контакт юзаси ҳароратига боғлиқ бўлади. Ишлов бериладиган материал ўзгарганда термопарани қайтадан тарировка қилишнинг хожати йўқ.

Югирувчи термопаралар усули, қиринди ва детал юзаларида ҳароратни тақсимланиш қонунини текширишга имкон беради. Загатовкада лентасимон резба очилади. Унинг чўққисида ўқ ва радиусга бурчак остида жойлашган, диаметри 0,8 1,0мм бўлган тешик пармаланади. Ҳар бир тешикка турли хил материаллардан тайёрланган, масалан константадан ва мисдан, термоэлемент, яoни иккита изоляцияланган ўтказгич киритилади. Тажрибани ўтказишда кескич трубани кесиб ташлайди ва термопаранинг учларини туташтиради.
Термоэлемент қирриндининг кескич устки қатлами билан бирга кесувчи асбобнинг олдинги юзаси бўйича ҳаракат қилади. Унда контакт юзидаги ҳароратга пропорционал юритувчи кучлар ҳосил бўлади.
Термобуёқлар, қирриндининг 150-7000С чегарада бўлган ўрта ҳароратини тақрибан аниқлаш учун қўлланилади. Термобуёклар иссиқлик таoсири остида совуганда ҳам ўзгармайдиган муайян рангга киради.
Товланиш туслари бўйича кирринди ҳароратини аниқлаш хеч кандай мосламаларни талаб қилмайди. Қизиган қирриндида юпқа оксид қатлам ҳосил бўлади. Уларнинг туслари қизиш ҳароратига боғлиқ бўлади. Мисол учун углеродли пўлатлар учун товланиш туслари ва уларга мувофиқ бўлган ҳароратлар келтирилган.
жадвал –17


Download 325,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish