Mashinasozlik texnologiyasi” kafedrasi “Kesish nazariyasi asoslari” fanidan mustaqil ish



Download 325,14 Kb.
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi325,14 Kb.
#60102
1   2   3   4   5
Bog'liq
9-17 MT Yusupova R. Kesish nazariyasi

Товланиш туслари

Ҳарорат С

Сарғиштир

200

Оч сариқ

220

Тўқ сариқ

240

Пурпур

270

Тўқ кўк

290

Оч кўк

320

Кўқиш кулранг

350

Оқ қўлранг 400

400

Бундай термопарада ўлчанган ҳарорат миқдори табиий термопара усулида олинган кўрсаткичлардан юқори бўлади.


Оптик пирометр қириндининг ўртача ҳароратини (560-600ОС дан юқори) аниқлаш учун қўлланилади. Ўлчаш қоронғи бинода ўтказилиши керак. Пирометр ёрдамида аниқланган қириндининг ўртача ҳарорати калориметр усулида аниқланган ҳароратга нисбатан 6-7% миқдорида юқори бўлади.
Структура усулида кесиш жараёнида ҳосил бўладиган иссиқлик натижасида асбоб сиртки қатлами микроструктурасини ва қатламининг ўзгаришига асосланган. Қатламнинг микроқаттиқлиги ҳамда микротузилишини ўлчаш ва таққослаш йўли билан унинг қизиш ҳарорати аниқланиши мумкин.
Кесиш зонасидаги ҳарорат майдони. Қиринди ва детал билан бирга кесувчи асбобнинг контакт юзасидаги ҳароратни назарий ҳисоблашда, шунингдек кесувчи асбоб, қиринди ва деталларнинг ҳарорат майдонларини текширишда бир қатор тадқиқотчилар усулларидан фойдаланиб келинмоқда.
Кесишдаги иссиқлик жараёнларининг ҳисобий схемасини тузишда учта текис иссиқлик манбалари бор деб ҳисобланади (qф, qтп, qтз). Деформация иссиқлигини, ОN (шакллар-38,39) силжиш текислигида жойлашган текис манба кўринишда тасвирлаб кўрсатилади. Бу иссиқликнинг бир қисми 39-шаклда кўрсатилган манбани qф ҳосил қилиб деталга ўтиб кетади. Бошқа қисмини эса qф қиринди олиб кетади ва олдинги юзада ишқаланиш иссиқлигини bxC ўлчамдаги майдонда жойлашган текис манбаси кўринишида бўлади. Кетинги юзада эса bxh ўлчамдаги майдонда жойлашган текис манба (qтз) кўинишида бўлади (шакл-39).

38-шакл. Кескичнинг температура майдонини аниылаш ъисоб схемаси

Совитувчи мухитнинг таъсирини иссиқлик оқимлари кўринишида тасвирланади:


1. qон миқдорида олдинги юза майдонида (b1c1-bc);
2. q03 миқдорида кетинги юза майдонида (b2h2-bh);
3. q миқдорида қириндининг юқори ва qоc – резец олди юзаларда;
4. Кесиш юзасининг SQ участкасидаги миқдори.
Иссиқлик манбалари ва оқимлари чегараларидан ташқарида жойлашган кесувчи асбоб, қиринди ва деталнинг ҳамма юзалари адиабатик ҳисобланади, яoни иссиқлик атроф-мухитга тарқалмайди. Ҳисобни жуда ҳам мураккаблашиб кетганлиги сабабли ўсимта ҳосил бўлиш ходисаси ҳисобга олинмайди.
Бундан ташқари иссиқлик ўтказувчанлик ва ҳарорат ўтказувчанлик коэффициентлари, солиштирма иссиқлик сиғими ҳамма нуқталарда ҳароратга боғлиқ бўлмайди деб ҳисобланади. Ҳароратнинг зарур диагнози учун иссиқликнинг физик коэффициентлари қабул қилинса, у ҳолда ҳисоб хатолигини минимумгача олиб келинади.

Иссиқлик ҳосил бўлиш оқимларининг жадаллиги, кесиш кучларини тадқиқан текшириш натижалари бўйича аниқланади.
Ишқаланиш натижасида ҳосил бўладиган иссиқликни ишқаланиш кучининг контакт юзаларининг ўзаро силжиш тезлигига кўпайтмасига тенг деб олиб, ишқаланиш кучи ишини ҳисоблаш билан топилади.
40-шаклда кескичнинг ҳисобий йўл билан олинган олдинги юзасидаги ва асосий кесувчи текисликдаги ҳарорат майдоналари кўрсатилган. Туташ чизиқлар билан изотермалар, штрихли стрелкалар билан иссиқлик оқимининг йўналиши кўрсатилган.
Қириндида ҳарорат майдони нотекис бўлади. Қиринди кескичнинг олдинги юзасига ёпишган томонида кўп қиздирилган бўлади, қарама-қарши томонида эса кам қиздирилган бўлади. Қизиш нотекислиги жуда юқори бўлади, иссиқликнинг катта қисми қириндининг кескич усти қатламида тўпланади.
Шунингдек деталдаги ҳарорат майдони ҳам нотекис бўлади. Деталнинг кескич орқа юзасига яқин юзаси кўпроқ қизийди. Кесиш тезлиги қанчалик юқори бўлса, деталнинг пастки қатламидаги ва юзаларидаги ҳарорат даражасининг фарқи шунча сезиларли бўлади. Кесиш тезлиги юқори бўлганда, кесувчи асбобга яқин бўлган металлнинг юпқа қатламида тўпланади. Тўғри, бу ерда текширилаётган ҳарорат кесувчи асбобнинг олдинги юзасидаги ҳароратга қараганда 2-3 марта кам бўлади.
Кескичнинг иссиқлик майдонида учта ҳарактерли областларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчи областдаги энг катта ҳарорат кузатилади, изотермалар қизиш марказига нисбатан деярли концентрик жойлашади.
Иккинчи област кесувчи тиғ чўққисида жойлашган бўлади.
Иссиқликнинг бир қисмини кесувчи асбобдаги деталга ўтиб кетиши сабабли ҳарорат иккинчи зонада кичикроқ бўлади. Изотермалар контакт майдонига параллел равишда жойлашган иссиқлик оқимлари кесиш юзасига йўналган бўлади.
Учинчи област кесувчи қиррадан (1,5-2,0)0С (шакл-40) масофада узоқликда жойлашган бўлади. Изотермалар айлана ёйига яқин бўлади.
Изотермаларнинг жойланиши ва шакли, кесувчи асбоб ейилиш участкаларининг жойлашиши ва шаклини эслатади. Иссиқлик оқимлари буюмдан кесувчи қирралар томонга йўналтирилган бўлади.



40-шакл. ШХ15 пўлатни кесишдаги кескичнинг температура майдони
(V=13м/сек; t=4,1 мм; S=0,5 мм/айл),
Ҳарорат майдонларини аналитик равишда тадқиқ қилиш металларни кесишда иссиқлик балансини тузишни тақозо этади. 41-шаклда Т14К8 қаттиқ қотишмасидан тайёрланган ўткир кескич билан пўлат ШХ15 ни йўнишда кесиш тезлигининг ўзгариши билан иссиқлик миқдорининг ўзгариш диаграммаси кўрсатилган. Бу диаграмма ҳисоби аналитик усул билан қурилган.



41-шакл. Кесишдаги иссиқлик миқдорининг ўзгариш диаграммаси

Download 325,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish