"Машиналар яратишнинг техник асослари" фанидан 1 – амалий машғулот


Техник топшириқ; техник таклиф ва мулоҳазалар; эскиз лойиҳа; техник лойиҳа; ишчи лойиҳа



Download 43,11 Kb.
bet2/4
Sana03.11.2022
Hajmi43,11 Kb.
#859595
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу.Mashinalar yaratishning asosiy bosqichlarini tahlil qilish.

Техник топшириқ; техник таклиф ва мулоҳазалар; эскиз лойиҳа; техник лойиҳа; ишчи лойиҳа.
Техник топшириқ буюртмачи томонидан берилади. Техник топшириқда машинанинг номи, тавсифи, қўлланиш соҳаси ва жойи, ишлаб чиқаришнинг мўлжалдаги миқдори, таклиф этилаётган серияси, техник – иқтисодий кўрсатгичлари, технологик ва механик параметрлар, юритма тавсифи, лойиҳалашни ва тажриба нусхасини тайёрлаш босқичлари акс эттирилган бўлади.
Техник таклиф ва мулоҳазалар топшириқни ижро этувчи ёки бажарувчи – конструкторлар томонидан киритилади. Бу босқичда график қисм, схема, жадвал, ҳисоблар, патент формуласи, техник даражаси ва сифати ишлаб чиқилади. Бунда муҳандис – конструктор, дизайнер – конструктор, иқтисодчи, технолог, эргономика бўйича мутахассис, врач, социолог, техника ва атроф-мухит мухофазаси бўйича мутахассислар иштирок этиб, бир неча вариантларда ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиради. Натижада мукаммал, рақобатбардош машина юзага келади.
Эскиз лойиҳа техник топшириқ асосида тузилади. Эскиз лойиҳа– хомаки лойиҳадир. Эскиз лойиҳа машинанинг умумий кўриниш чизмалари, детал ва узелларни конструктив схемаси ва хомаки иқтисодий самарадорлигини кўрсатувчи ҳамда асосий параметрлари ҳисоб қилинган тушунтириш хатини ўз ичига олади.Унда умумий принципиал конструктив ечимларни ва унинг вазифаси, асосий ўлчамлари акс этган бўлади.
Техник лойиҳа техник топшириқ ва эскиз лойиҳа асосида тузилади. У лойиҳанинг график қисмини, схемалар (кинематик, гидравлик, пневматик, электрик) материал танлаш, чизмаларга ўлчамлар қўйиш, технологик жараёнларни аниқлаш, фойдаланиш кўрсатгичлари, иқтисодий асослаш, патент тозалиги, стандартлаш ва унификациялаш даражаси, хавфсизлик техникасини ўз ичига олади.
Техник лойиҳа – машина тузилиши ҳақида тугал техник ечимларни ўз ичига олади ва ишчи хужжатларни тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ишчи лойиҳа техник лойиҳа асосида тузилиб, унда техник лойиҳанинг материаллари ажратиб кўрсатилади. Унда машина ва унинг узеллари, умумий кўриниши чизмаларига ўлчамлар, допуск – посадкалар, техник тавсиф, конструктив ҳисоблар, фойдаланиш талаблари, технологик жараёнлар тузиш, техника хавфсизлиги қоидалари ўз аксини топади.

Download 43,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish