3-расм. Янги тадбирларни жорий этиш режасидаги асосий тадбирлар
тури.
Янги техника ва прогрессив технологияларни жорий этишдан олинадиган
иқтисодий самара тасдиқланган методика билан аниқланади.
Йиллик самарани аниқлаш асосида эски (базавий) ва янги техника
ишлатилгандаги келтирилган харажатларни таққослаш ѐтади. Уни қуйидаги
формула билан ҳисоблаш мумкин:
ÿ
ÿ
ÿ
ý
ý
é
À
ÅÊ
Ñ
ÅÊ
C
Ý
)]
(
)
[(
,
(1)
бу ерда Э
й
– йиллик иқтисодий самара, сѝм;
С
э
– маҳсулот ѐки таъмирлаш иш бирлигининг эски техника
ишлатишдаги таннарх, сѝм;
С
я
– янги техника жорий этилгандан кейинги маҳсулот ѐки иш
бирлигидаги меҳнат таннархи, сѝм;
К
э
– нисбий капитал (захира) харажатлари эски техника ишлатилгандаги
асосий ва айланма ишлаб чиқариш харажатлари, сѝм;
К
я
– янги техника жорий этилгандан кейинги нисбий капитал
харажатлар, сѝм;
А
я
– янги техника жорий этилгандан кейинги чиқарилган натурал
бирликдаги маҳсулот дастури, дона (таъмирлаш корхоналари учун);
Е – капитал харажатлар иқтисодий самарадорлигини солиштиргандаги
меъѐрий коэффициенти (Е=0,15).
Янги техникани жорий этишда, баъзан янги шакллантирилаѐтган технологик
линияларда илгари фойдаланилаѐтган технологик ускуна, дастгоҳ ва бошқа
жиҳозлар, улардан ишлатиш мақсадга мувофиқ бѝлмаслиги туфайли чиқитга
чиқарилиши ҳам мумкин. Чиқитга чиқарилган ускуна қолдиқ нархига эга бѝлади,
унинг қиймати йиллик иқтисодий самарадорлик кѝрсаткичини аниқлашда ҳисобга
олиниши керак.
Маълумки, (1) формуладаги С+ЕК нархни моделировкаловчи келтирилган
харажатларни ифодалайди. Янги техникани жорий этишгача ва жорий этилгандан
кейинги ҳосил бѝлган келтирилган харажатлар фарқ кѝп бѝлган сари, йиллик
иқтисодий самара миқдори ҳам шунча баланд бѝлади.
Келтирилган харажатлар қиймати қанчалик минимумга интилган сари,
жорий этилаѐтган объектнинг иқтисодий самарадорлиги шунчалик баланд
ҳисобланади, яъни
С+Е
н
К
я
min
Таъмирлаш корхоналарини реконструкциялаштиришда тракторларни ѐки
бошқа қишлоқ хѝжалик техникаларини таъмирлаш ишларини тѝхтатиш билан
боғлиқ пайтдаги иқтисодий самарадорлик реконструкциялаштирилган объектни
ишга тушириш жадаллиги натижасида содир бѝлади. Бу ҳолда самарадорлик
қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Э
ми
= Е
н
К (Т
н
- Т
х
),
(2)
бу ерда К – муддатидан илгари ишга қѝшишдан ҳисобланаѐтган асосий ишлаб
чиқариш фондлари, сѝм;
Т
н
– таъмирлаш корхонасини реконструкциялашнинг меъѐрий муддати,
техникавий ҳужжатлар ва реконструкция режаси асосида аниқланади,
йил (ой, квартал);
Т
х
– реконструкцияни якунлашнинг ҳақиқий муддати, йил (ой, квартал).
Агар реконструкция ишларини жадаллаштириш мақсадида қѝшимча
сармоялар сарфланган бѝлса, улар йиллик иқтисодий самарадорликни аниқлашда
ҳисобга олиниши лозим.
Янги техникани жорий этиш – муҳим ҳалқ хѝжалик аҳамиятига эга бѝлган
масала
бѝлиб,
ишлаб
чиқаришни
техникавий
такомиллаштиришда
меҳнаткашларнинг, инженер-техник мутахассисларнинг ижодий инициативасини
кенг ривожлантириш, рационализация, фойдали модел ва ихтиро ишларини
яхшилаш, якунланган рационализаторлик ва ихтирочилик ишларини жорий этиш
кѝзда тутилган. Янги техникаларга оид режаларни бажариш корхоналар
фаолиятини баҳолашда асосий кѝрсаткичлардан бири ҳисобланади. Янги
техникаларни жорий этишда моддий рағбатлантириш мѝлжалланган.
Рағбатлантириш учун жорий қилинган объект иқтисодий самара бериши
лозим.
Рағбатлантиришга қуйидаги ишлар тавсия этилишида, албатта улар маълум
иқтисодий самара берган ҳолда (4-расм) юқори унумдор технологик жараѐнлари
ва ишлаб чиқариш ишларини прогрессив методларда бажариш, ишлаб чиқаришни
комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш, ҳаракатдаги ускуналарни,
оқимли жараѐнларни, таъмирланадиган машиналарни йиғиш ва монтаж ишлари,
транспорт воситаларини, машиналар ресурсини оширишга оид ишларни, меҳнатни
илмий ташкиллаштириш ва бошқариш ишларини модернизациялаш ишлари
эътиборга олиниши лозим.
Моддий рағбатлантиришга молик
бѝлган асосий ишлаб чиқариш
объектлари
юқори унумдорли технологик жараѐнлар ва методлар;
ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш ва
автоматлаштириш;
ҳаракатдаги ускуналарни, оқимли жараѐнларни, таъмирланадиган
машиналарни йиғиш ва монтаж ишлари, технологик ускуналарни
модернизациялаш;
технологик ускуналар, тарнспорт воситаларидан техник
фойдаланишнинг прогрессив методлари;
машиналар ресурсини оширишга оид ишлар;
меҳнатни илмий ташкиллаштириш ва бошқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |