Машиналар ишончлиги ва техник сервис. Machine reliability and maintenance



Download 12,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/305
Sana25.02.2022
Hajmi12,49 Mb.
#276516
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   305
Bog'liq
Машиналар ишончлиги ва техник сервис

Мавзунинг мақсади: талабаларга қишлоқ хѝжалик машиналари ишчи 
қурилмаларининг ейилиш сабаблари ва уларни тиклш усуллари тѝғрисида 
янги билимлар бериш.
Ерга ишлов бериш, ҳайдаш, ѝриш, терим машиналари оғир 
шароитларида ишлайди. Фойдаланиш жараѐнида абразив заррачалар, майда 
тош парчалари таъсири остида аста-секин ейилиб боради. Уларнинг 
характерли ейилиш жараѐни 1-расмда кѝрсатилган. 
1-расм. Ерга ишлов бериш қурилмасининг ўзига хос ейилиш жараѐни 
схемаси: а-ҳайдаш чуқурлиги, р-(қурилмани) юқорига кѝтариш кучи. 
Ишчи қурилмалардаги зѝриқишлар таъсирида тиркалма ва осма плуглар 
рамалари деформацияланади. Плуг рамалари таъмирлашдан олдин ва кейин 
ҳам назорат плитаси устига қѝйиб махсус металл чизғичлар ѐрдамида 
текшириб кѝрилади. Плита билан рама текислиги оралигидаги тирқиш 5 мм, 
бошқа жойларида эса кѝпи билан 10 мм бѝлишига йѝл қѝйилади. Раманинг 
эгилиши 3 мм дан кѝп бѝлмаслиги керак.
Рамадаги деформацияланган бруслар одатда совуқлайин, винтли 
мосламалар, пресслар ѐки домкратлардан фойдаланиб туғриланади.
Синган грядел ямоқ қѝйиб яхлит чок ясаб пайвандланади ва унга 
остидан кенглиги 45-50мм, қалинлиги 8-10 мм ли полосали пѝлатдан кашак 
пайванланади.


 
 
2-расм. Ағдаргичнинг синиш жойлари, унинг кўкраги (а) ва дала 
томони кесигининг (б) ейилиши: 1-кукрак, 2-дала томон кесиги.
 
2-расм. “Сормайт” №1 (№2) электрод чивиғи (сими) билан эритиб 
қопланган лемех 
(а) 1-тоблаш зонаси; 2-сормайт қоплами (дала қиррасига, 
лемехнинг); б-янги тумшиқ қѝйиб ва ѝзи чархланар усулида тиклаш: 1-поласи;
2-тумшуқ; 3-елка.
Плугларда қуйидаги нуқсонлар учрайди:
1) лемехнинг тиғи ѝтмаслашади;
2) унинг орқа томонида фаска ҳосил бѝлади; 
3) тумшиғи тѝмтоқлашади; 


4) лемех энсизланади.
Ер ҳайдаш даврида лемехлар синиши ва ишчи қисминиг абразив 
заррачалар таъсирида ейилиши мумкин.
Лемехларни тиклашнинг 3-хил усули мавжуд (лемехлар Л-65 ѐки Л-53 
пѝлатидан тайѐрланади ва тиғидан 20-45 мм кенгликда тобланган қисми 444-
650 НВ қаттиқликка эга).
1-усул: Магазинни қиздириб чѝзиш усули (пластик деформация усули). 
Бунда лемех магазини ҳарорати t=1200
0
C пасайганда чѝзиш тѝхтатилади. 
Ишчининг асосий қуроли–бунда болға ва наковалня (туст) ҳисобланади. 
Чѝзишдан сѝнг чархланади (25-35
0
), тиғ қалинлиги 1мм бѝлганга қадар. Сѝнг 
мурт бѝлиб қолмаслиги учун лемех тузли сувда тобланади.
2-усул: Ейилган тиғ устидан рессор парчасидан тайѐрланган 
пластинани пайвандлаб тиклаш (ѐки эски корпус парчаларидан 
фойдаланилади). Ейилган жойга пластина парчаси устма–уст пайвандланади.
3-усул: Лемехнинг пастки сиртидан сормайт кукуни ѐки диаметри 6 мм 
ли чивиқ эритиб қопланади. Биринчи усулда юқори частотали ток (ЮЧТ) 
билан дастлаб лемех сирти қиздириб олинади сѝнг кукун ѐтқизилади. Чивиқ 
ишлатилганда газ алангасида эритиб қопланади.
2-расмда кѝрсатилган ѝз-ѝзидан чархланадиган усулда тиклаш, уларни 
ясаш пайтидаям қѝлланиши мумкин. Баъзида Т-590 маркали электрод сими 
билан юқори сифатли қоплаш ѐрдамида ҳам лемехлар тикланишлари 
мумкин. Бундай лемехлар қумли ва тошли тупроқлардан ташқари ҳамма 
ерларда ишлатилиши мумкин.
Энсиз бѝлиб қолган лемехлар (эни 92 мм дан камайган) махсус тумшиқ 
пайвандланади, сѝнгра уни ҳам ѝзи чархланар қилиб тикланади. Лемехларни 
бу усулда фақат ихтисослашган корхоналарда тиклаш мумкин.
Лемехнинг тобланган қисмининг қаттиқлиги 300 НВ дан ошмаслиги 
керак.
Янги лемехнинг биринчи марта чѝзилиши эни бѝйлаб кѝпи билан 
108мм-гача ейилишига йѝл қѝйилади. Лемех тиғи ѝтмаслашганда унинг 
ишлайдиган томони кенглиги 5-7 мм ли фаска ясаб 25-40
0
бурчак остида 
камида 1 мм қалинликкача чархланади.
Лемехлар эни бѝйлаб 108 мм дан кам ейилганда ѝзининг орқа 
томонидан металл ҳисобига темирчилик усулида чѝзилиб, нормал шаклга 
келтирилиб, тикланади. Лемех елкасининг кѝпи билан 2 мм, тиғиниг (иш 
сиртидаги) қавариқлиги 4 мм гача тоб ташлашга йѝл қѝйилади.
Ағдаргичлар кам углеродли пѝлатдан тайѐрланади. Ейилган ағдаргич 
иш сиртининг шакли андоза билан текширилганда янги ағдаргичдан 6 мм 
дан ортиқ фарқ қилмаслиги керак.
Синган жойлари (қисми) пайвандлаб уланади. Дастлаб ағдаргич чети 
тѝғриланади.
Тирак тахтаси СТ-6 маркали пѝлатдан тайѐрланади. У кам ейилганда 
металл эритиб қопланади, сирт тозаланиб тоблаб тикланади. Далавий 
тахтанинг ейилган томони ағдариб қѝйиб ҳам ундан қайта фойдаланиш 
мумкин.


Дисксимон пичоқларнинг тиғи ва ѝзи ейилади ҳамда тоб тошлайди, 
подшипниклари ейилади, стойка ва валиклар деформацияланади.
Диск пичоқ тиғининг 1,5-2,0 мм чуқурликда ва 15 мм гача узунликда 
кѝпи билан уч жойидан эзилган бѝлишига йѝл қѝйилади.
Диск 3 мм дан ортиқ тоб ташламаган бѝлиши керак.
Дисклар тиғини 0,5 мм қалинликда қилиб Т15К6 пластинали кескичлар 
билан чархланади. Деформацияланган вилка ва стойкалар маҳаллий 
қиздириб туғриланади. Тѝғриланган стойка 800-850
0
С (оч қизил ѐки қизил 
ранг) гача қиздирилиб, сувга ботириб тобланади ва 500-550
0
С гача 
қиздирилиб, ҳавода совитиб бѝшатилади.
Дисканинг ѝқи ва радиал тепиши ҳамда стойканинг вилкага нисбатан 
ѝқий силжиши 3 мм дан ортмаслиги керак.
Ғилдираклар конусавий подшипниклардаги зазор 0,2мм дан ортиқ 
бѝлса, гайка билан ростланади, унинг тѝғри ѐки нотѝғрилиги–унинг 
қизишига қараб ѐки ғилдирак гупчагининг (ступица) бѝйлама люфти бѝйича 
текширилади. Ғилдираклар дарз кетиши, ечилиши, спицалари бѝшаши ва 
узилиши мумкин.
Тирма тишлари квадрат (16х16) ѐки полосавий (25х15) кесимли СТ-5 
маркали пѝлатидан тайѐрланади.

Download 12,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish