ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
НЕФТ ВА ГАЗ ФАКУЛТЕТИ
“Нефт ва газ саноати машина жихозлари”
йўналиши
“Машина деталлари”
фанидан
«Лентали конвейер юритмаси»
мавзусидаги
ҲИСОБ ГРАФИК ИШИ
Бажарди: 49-19 гуруҳ Тожимахаммадов С
Рахбар: кат.ўқит. Саидов С.А.
Тошкент-2022
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
НЕФТ ВА ГАЗ ФАКУЛТЕТИ
“Нефт ва газ саноати машина жихозлари”
йўналиши
“Машина деталлари”
фанидан
«Лентали конвейер юритмаси»
мавзусидаги
ҲИСОБ ГРАФИК ИШИ
Бажарди: 49-19 гуруҳ Тожимахаммадов С
Рахбар: кат.ўқит. Саидов С.А.
Тошкент-2022
Кириш
Ҳаракатни бир валдан иккинчи валга тишли ғилдираклар воситасида узатиш механизми тишли узатма деб аталади. Тишли узатмалар икки турли бўлади, яъни очиқ ва ёпиқ. Талабаларни курс лойиҳалаш ишларида ёпиқ тишли узатмалар лойиҳаланади.
Ёпиқ узатмалар алоҳида корпусларга (масалан, редуктор кўринишида) ёки машинани ўзига ўрнатилган ҳолда бўлиши мумкин.
Лойиҳалашда тишлар юзаларини толиқишдан емирилишига чидамлилигини аниқлаш мақсадида ғилдирак тишларини эгувчи кучланиш ва контакт кучланишга ҳисобланади. Бу ҳисоб асосида ғилдирак ўлчамлари ва илашиш ўлчамлари аниқланади, сўнг тишларни чидамлилиги эгувчи кучланиш бўйича ҳисобланади, натижада тишларни толиқишдан емирилишини олди олинади. Асосан тишларни эгилишдаги кучланиш, контакт мустаҳкамликка ҳисоблашдаги қиймат рухсат этилгандан кичик бўлади. Ғилдирак тишлари сони 200 тадан кўп бўлганда ёки тиш сиртига термохимик ишлов бериш натижасида қаттиқлиги (НRC>40) юқори бўлган тишларни синиш хавфи юзага келиши мумкин. Бу ҳолни четлаб ўтиш учун тиш ўлчамлари, чидамлиликка эгувчи кучланиш асосида ҳисобланади.
Очиқ тишли узатмалар, асосан, тишларни ишлаш даврида емирилишини ҳисобга олган ҳолда, чидамлилиги эгувчи кучланиш бўйича ҳисобланади. Бундай ҳолда тиш сиртини контакт кучланиш бўйича текшириш шарт эмас, чунки тиш сиртини абразив емирилиши, ўзгарувчи контакт кучланиш таъсиридан қийшайишини олдини олади.
Вақтли катта юк таъсирида ишловчи тишли узатмаларни тишларини мўрт емирилишига, тишларни иш юзаларини пластик деформация таъсиридан эгилишини олдини олиш мақсадида, эгилишга ва контакт кучланишга текшириш шарт. Бу очиқ ва ёпиқ узатмалар учун тенг кучли аҳамиятга эга. Вақтли юк таъсири тишларни ташқи юзалари ва умумий толиқишга мустаҳкамлигига таъсир этмайди. Шунинг учун, бундай кучлар таъсиридан ҳосил бўладиган кучланишларни аниқлашни, тишларни юзавий ва умумий статик мустаҳкамлик бўйича текшириш деб қараш мумкин. Ҳисоб тенгламалари толиқишдан мустаҳкамликка ҳисоблаш тенгламаси билан бир хил, лекин бу ҳисобда ишлатиладиган рухсат этилган кучланишлар ҳар хил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |