МАШГУЛОТ ИШЛАНМА
мавзу: Катта мактабгача ешдаги болаларни бутун предмети тенг бўлишга ўргатиш
Мақсад: Болаларнинг бутун билан унинг кисмлари орасидаги муносабатлар ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш.
Кутилаётган натижалар: Болалар бутунни 4 та тенг кисмга бўлишни ўрганадилар. Болалар бутун ва қисм ҳақида тушунчага эга бўладилар. Болалар нуткда бутун, кисм сўзларини тушунган ҳолда тўғри ифодалай оладилар.
Керакли жихозлар: Бўйи 15 см. эни 20 смли когоз вараги ҳар бир болага 2 тадан). Турли ўлчамда геометрик шаклларнинг бўлаклари (турли рангда ва бир хил рангда).
Машгулотнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, эсингизда бўлса сизлар билан квадрат ва доира шаклини тенг 2 та кисмларга бўлишни ўрганган эдик. Бугун ҳам бутун ва кисм хакида гаплашамиз, лекин энди бутунни 4 та тенг кисмга бўлишни ўрганамиз. Ҳаммамиз қўлимизга катта қоF03 варагини оламиз ва унинг учларини тенг килиб, чизигини аниқ қилиб буклаймиз, кейин яна бир бор буклаймиз. Кисмлар тенг бўлиши учун текис буклаш керак. Ҳамма буклаб булдими? Энди когозларни очиб, нечта тенг кисмлар ҳосил бўлганлигини санаб чиқамиз. Кисмлар нечта экан? Энди шу 4 та кисмларни қирқиб оламиз. Битта кисмни бутун қогоз устига куйиб нима катталигини аниклаймиз. Нима катта экан бутунми ёки битта кисмми? Битта қисм ёнига иккинчи кисмни ҳам куйиб таққослаб кўрамиз. Бутун варак каттами ёки иккита қисмми? Иккита кисм ёнига учинчи қисмни ҳам қўямиз ва яна таққослаб кўрамиз. Бутун каттами ёки учта кисмми? Учта кисм ёнига тўртинчи кисмни ҳам қўямиз ва таққослаб кўрамиз. Бирлаштирилган қисмлар бутунга тенгми ёки каттами? Болажонлар, 4 та қисмнинг ҳар бирини нима деб аташ мумкин? Болажонлар бу кисмларни тўртдан бир ёки чорак деб айтишимиз мумкин. 4 дан бир дейишимизга сабаб бутуннинг мана шу 4 та кисмидан биридир. Болажонлар, доскада 4 та кисм турибди, улардан бирини олсам, доскада 4 дан неча кисм колади? 4 дан 3 кисм қолади 2 тасини олсам 4 дан неча кисм қолди? 4 дан 2 қисм қолди Доскада қолган 4 дан 2 кисм каттами еки менинг қулимдагими? Доскадаги ва қўлимдаги қисмлар тенг.
Болалар учун амалий иш: Стол устига турли шаклларни 2 та та қисмга бўлиб Ва 4 аралаштирилиб қўйилади. Болалар кисмларни тўғри топиб бирлаштириб турли шаклларни ясайдилар. Ҳар бир шакл алоҳида рангда бўлса болалар уларни бирлаштиришда қийналмайдилар. Топшириқни мураккаблаштириш учун ҳамма шаклларни бир хил рангда қилиш ҳам мумкин. Болалар ясаб бўлганларидан кейин тарбиячи уларга саволлар беради:
1. Нечта кисмдан бутун шаклни ясадинг?
2. Кандай белгисига қараб кисмларни топдинг?
3. Бутун каттами ёки унинг 2 дан 1 кисмими?
4. Бутуннинг 2 дан 1 кисми деганда нимани тушунасиз?
5. Бутуннинг 4 дан 2 қисми каттами ëки 4 дан 1 қисмими?
6. Бутун каттами ёки унинг 4 дан 1 кисмими?
Тетиклаштирувчи машқ.Тарбиячи: Болажонлар, ҳаммамиз ўрнимиздан турамиз, агар бутун доирани курсатсам, доира шаклида турасизлар. Доиранинг бир кисмини кўрсатсам, худди шу шаклда ярим доира бўлиб туриб оласизлар. Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: "Бутун ва қисмлар". Ҳар бир боланинг қўлига бутуннинг 2 дан бир ёки 4 дан бир қисми берилади. Болалар бир-бирларининг олдига бориб кисмларни бирлаштириб кўриб қисмлардан бутун ясашади. Кейин мана шу бутун шакллар ва кисмлар ёрдамида ўзлари ижод қилиб турли нарсаларни ясайдилар. Масалан: уйча, кемача, ракета, шкаф ва ҳ.к. Болалар ясаб бўлганларидан кейин тарбиячи уларга савол беради: 1. Уйчани ясашда нечта бутун шаклдан ва нечта кисмлардан фойдаландингиз?
2. Кемани ясашда нечта бутун шакл ва нечта кисмлардан фойдаландингиз?
Машгулот якунида барча болаларни рагбатлантириш. Машгулот давомида яхши катнашган болаларга алохидадан турли шаклдаги картичкалар, медаллар, ни таркатиб чикарамиз .Улар асосан рангли кизикарли вам болаларга жаль кидали оладиган бу́лиши керак.