Машғулот: Нутқ ўстириш
Мавзу: Хушмуомалалик алифбоси
Мақсад: Болаларни хушмуомала бўлишга ўргатиш. Бошқаларни тушуна олиш, катталарни ҳиссий ҳолатини тушуна олиш, ҳис қилишни шакллантириш. Болаларни яхши одатларга ўргатиш.
Керакли жиҳозлар: Сюжетли расмлар, қўғирчоқ, АКТ.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, бугунги машғулотимизда сизлар билан “Хушмуомалалик алифбоси” ҳақида суҳбатлашамиз. Болажонлар, айрим болалар бироз қўпол, баджаҳл, катталарга гап қайтарадиган, айтганларини қилмайдиган бўлишади. Ундай болаларни ҳамма ёмон кўришади. Кўпгина болалар эса ширинсўз, катталар сўзига қулоқ соладиган, айтганларини бажарадиган бўлишади. Бундай болаларни ҳама яхши кўради. Улар яхши, одобли болалар ҳисобланади.
Таълимий ўйин: “Сўзни топ”
Болажонлар, ҳозир мен сизларга ҳолат айтаман, сизлар ўша ҳолатга мос сўзларнитопишингиз керак бўлади.
Мен кимдандир ёрдам сўрасам нима дейишим керак? (илтимос).
Миннатдорчилик билдиришни истасамчи? (миннатдорман, раҳмат)
Мени кимдир чақирса (лаббай)
Хайрлашганда (хайр, соғ бўлинг)
Бирор нарса сўраганда, ишингиз тушса ( илтимос)
Келишни сўраса (мана ҳозир)
Нарса сўраса (марҳамат)
Хато қилганда (кечирасиз)
Рухсат сўраганда (мумкинми)
Болажонлар, сизларга “Зумрад ва Қиммат” эртагидаги қайси қаҳрамон ёқади, қайми қаҳрамон ёқмайди? (болалар жавоби)
-жуда ҳам тўғри айтдингиз, барчага эртакдаги Зумрад ёқади. Чунки у одобли, меҳнаткаш, ширинсўз бўлади. Қимматни ҳамма ёмон кўради, чунки у одобсиз, қўпол, баджаҳл, инжиқ бўлади. Сизлар қайси қаҳрамондан ўрнак оласизлар? (Зумраддан)шунинг учун болажонларим, доим хушмуомалада бўлсак, бизни ҳамма яхши кўради, дўстларимиз кўп бўлади.
Тетиклаштирувчи машқ: Болажонлар. Энди марказларга бўлиниб, олган билимларимизни мустаҳкамлаймиз.
Қуриш-ясаш ва математика марказида “5 рангли гул” ясаш.
Тил ва нутқ марказида “Менинг мактабгача таълим ташкилотим” мавзусида ҳикоя тузиш.
Санъат марказида “Лаган” расмини чизиш.
Сюжетли-ролли ўйин марказида “Оила” сюжетли ролли ўйинини ўйнаш.
Болалар марказларида шуғулланадилар. Болалар кузатилиб, назорат қилинади, ёрдам бериб борилади.
Болалар марказларда шуғулланиб бўлишгач, уларнинг қилган ишлари муҳокама қилиниб, фаол болалар рағбатлантирилади.
Болалар билан одоб-аҳлоқ, хушмуомалалик ҳақида шеърлар айтилади.
Одоб сўзи бир сўз лекин
Айтаверсак, тури кўп
Каттабир сўз деганда
Дарров десак “Лаббай, хўп”
Ва бажарсак биз уларнинг
Айтганларин шу замон.
Болаларга “Зумрад ва Қиммат” эртагини қўйиб бериш билан машғулот якунланади.
Машғулот: Математика
Мавзу: Бизнинг мамлакатимиз дўстлик ва тинчлик мамлакати.
Мақсад: Болаларга ватан ҳақида умумий тушунчалар бериш. Ўз ватанини севишга, қадрлашга ўргатиш. Геометрик шакллирга ўхшаш буюмларни топа олиш, геометрик шаклларни номлаш, “бутун” ва “яримта” сўзларининг маъносини тушунишга ўргатиш.
Керакли жиҳозлар: Ўзбекистон ҳақида суратлар. Ватанимиз рамзлари: герб, байроқ, мадҳия. Геометрик шакллар, бутун доира ва ярим доиралар, АКТ.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: -Болажонлар, Ватан деганда нимани тушунасизлар? Болалар жавоби.
-Ватан бу биз туғилган ўлка.
-У биз яшаётган ўлка.
-Бизнинг ватанимиз Ўзбекистон.
-Ватан онамиздек азиз.
Тарбиячи: -Сиз бераётган барча таърифлар тўғри. Ватан ҳақида шеър биласизларми? “Ўзбекистон” шеъри. Ўзбекистоннинг пойтахти қандай номланади? (Тошкент). Ўзбекистон ўз давлат рамзлари: байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Келинглар уларни кўриб чиқамиз ва суҳбатлашамиз.
(герб ва байроқ ҳақида суҳбатлашамиз)
Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Она ватанимиз ривожланиши учун доим қўшни мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини олиб боради. Бизнинг мамлакатимизда ўзбек миллатидан ташқари бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди, лекин ҳамма аҳил, иноқ яшайди, миллат ажратмайди. Болажонлар, сизлар жуда ҳам бахтлисизлар, чунки ватанимиз тинч, сизлар ота-онангиз бағрида тинчгина ухлаб, ором оляпсиз. Тоза, озода, қорнингиз тўқ, боғчаларга келиб таълим оляпсизлар. Бундай ватанни севиш, қадрига етиш керак, гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишингиз керак. Болажонлар айтингларчи, ер шари қандай кўринишда деб ўйлайсиз? (юмалоқ, доира)
Гербимиз қандай шаклга ўхшар экан” (доира)
Байроғимиз қандай шаклга ўхшайди? (тўртбурчак)
Таълимий ўйин: “Ўхшаш буюмни топ”
Хонамизда яна нималар тўртбурчакка ўхшайди?, нималар доирага ва яна нималар учбурчакка ўхшайди? (болалар геометрик шаклларга ўхшаш предметларни топади, ушлаб кўрсатади)
Болалар мана менинг қўлимда бутун доира шакли турибди. Уни ўртасидан иккига бўлсак, энди у иккита яримта доирага айланади. Масалан, мана бу олмани олсак, ҳозир у бутун, уни ўртасидан кессак, у иккита яримта олма бўлагига айланади.
Тетиклаштирувчи машқ: (ихтиёрий)
Болажонлар, энди марказларга бўлиниб, шуғулланамиз.
1.Қуриш-ясаш ва математика марказида “Дўстим учун альбом” ясаш.
2. Тил ва нутқ марказида “Қарға ўзига дўст қидирмоқда” мавзусида савол-жавоб қилиш.
3. Фан ва табиат марказида “Қум бмлан тажриба ўтказиш”
4. Санъат марказида тузли хамирдан “Қўғирчоқ учун пиёла” ясаш.
Болалар ишлари кузатилиб, ёрдам бериб борилади. Болалар марказларда шуғулланиб бўлишгач, ишлари баҳоланади, рағбатлантирилади.
Машғулот якунида болаларга Ўзбекистон ҳақида, халқлар дўстлиги ҳақида фильм намойиш қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |