Кичик болдир суяги fibula, (грекча - peronea).
.Кичик болдир суяги fibula, (грекча - peronea) - найсимон шаклдаги суяклар гурухига кириб, юқори учида бошча caput fibulae, бошчанинг учи apex capitis fibulae, катта болдир суяги билан бўғим хосил этувчи юза facies articularis capitis fibulae бўлади. Кичик болдир суягининг бошчаси ва танаси орасида бўйин қисми collum fibulae бўлади.
Кичик болдир суягининг танаси cоrpus fibulae да олдинги қирра margo anterior, орқа қирра margo posterior, катта болдир суяги томонидаги суяклараро қирра margo interossea бўлади. Бу қирралар орасида ички юза facies medialis, ташқи юза facies lateralis ва орқа юза facies posterior бўлади. Кичик болдир суягининг пастки учида латерал тўпиқ malleolus lateralis, катта болдир суяги билан бўғим хосил эстувчи юза facies articularis malleolis бўлади. Латерал тўпиқда чуқурча fossa malleoli lateralis ва эгат sulcus mаlleolaris кўринади.
Кичик болдир суягининг проксимал эпифиз сохасида суякланиш нуқтаси 3-5 ёшда хосил бўлади. Дистал эпифиз сохасида суякланиш нуқтаси 2 ёшда пайдо бўлиб, суякланиб кетиши 20-22 ёшларда якунланади.
Оёқ панжаси суяклари - ossa pedis
Оёқ панжаси уч гурух суяклардан ташкил топади: оёқ панжасининг кафт усти суяклари ossa tarsi, кафт суяклари ossa metatarsi, бармоқ суяклари ossa phalanges digitorum pedis. Оёқ панжасининг кафт усти суяклари икки қатор суяклардан ташкил топган: биринчи қаторда товон суяги calcaneus, ошиқ суяги talus жойлашади; иккинчи қаторнинг ички тарафида қайиқсимон суяк os naviculare, ички понасимон суяк os cuneiforme mediale, ўрта понасимон суяк os cuneiforme intermedium, ён понасимон суяк os cuneiforme laterale бўлади. Иккинчи қаторнинг латерал қисми кубсимон суяк os cuboideum дан хосил бўлади. Ошиқ суягида танаси corpus tali, бўйин қисми collum tali, бошчаси caput tali, қайиқсимон суяк билан бўғим хосил этувчи юза facies articularis navicularis бўлади. Ошиқ суяги танасининг юқори қисмида ғалтаксимон хосила trochlea tali ва унинг юқори бўғим юзаси facies superior бўлади. Ғалтаксимон хосиланинг икки ён тарафида бойламлар бирикадиган юзалар facies artсulares ligamenti calcanconovicularis plantaris, facies artiсularis pаrtis calcaneonavicularis ligamenti bifurcati хосил бўлади.
Ошиқ суягининг бўйин қисмида товон суяги билан бўғим хосил қилувчи медиля юза facies articularis colcanea media ва ошиқ суягидаги эгат sulcus tali жойлашади.
Ошиқ суягининг танасида латерал ўсимта processus lateralis tali, ва орқа ўсимта processus pasterior tali бўлади. Орқа ўсимта сохасида латерал дўнглик tuberculum laterale ва медиал дўнглик tuberculum mediale бўлади. Товон суягининг орқа юзаси сохасида бўртиқ tuber calcanei, кубсимон суяк билан бўғим хосил этувчи юза facies articularis cuboidea, ошиқ суяги билан бўғим хосил этувчи юзалар facies articularis talaris anterior, media et posterior бўлади.
Тoвон суягининг дўнглиги tuber calconei да латерал ўсимта proсessus lateralis tuberis calcanei ва медиал ўсимта processus medialis tuberis calcanei бўлади.
Оёқ панжасининг кафт усти суяклари ёнидаги суяклар билан бирикувчи бўғим юзалар, бўртиқлар tuberositas ossis naviculare, tuberositas ossis cuboidei бўлади. Оёқ панжасининг кафт суяклари metatarsus найсимон шаклидаги суяклар гурухига кириб, унинг асоси basis, танаси corpus, бошчаси caput дан иборат. Биринчи кафт суягида бўртиқ tuberositas ossis metatarsali I ва бешинчи кафт суягида бўртиқ tuberositas ossis metatarsali V бўлади. Оёқ бармоқлари уч гурух фаланг суякларидан хосил бўлади: проксимал бармоқлар phalanx proximalis, ўрта фаланг phalanx media, тирноқ фалангалари phalanx distalis. Бош бармоқда ўрта фаланг суяги бўлмайди. Фаланг суякларида бошчаси caput,танаси corpus асоси basis бўлади. Фаланг суякларининг бошчасида ғалтаксимон хосила trochlea phаlangis бўлади. Бармоқ суякларида мушак пайларининг ичида жойлашадиган сесамасимон суяклар ossa sesamoidea учрайди. Оёқ панжасидаги суякларнинг суякланиш нуқтаси товон суягида эмбрионнинг тараққиётининг 6 ойида, ошиқ суякда эмбрионнинг 7-8 ойида, cuboideum суягида эмбрионнинг 9 ойида, латериал понасимон суягида туғилганидан сўнг 1 ёшда, калта найсимон суякларнинг эпифиз сохасида суякланиш нуқтаси 2-3 ёшларда хосил бўлиб , суякланиб кетиш 20-25 ёшларда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |