Кўкрак билан овкатлантириш.Бола ҳаётини биринчи олти ойи мобайнида кўкрак сути билан боқиш табиий овқатлантириш дейилади. Она сути боланинг биринчи ойида энг қимматли ва алмаштириб бўлмайдиган овқат ҳисобланади, болани яхши ривожланиши учун ҳамма талабларга жавоб беради. Оқсил, ёғ ва углеводлар нисбати кўкрак сутида уларни яхши ўзлаштирилишига ва сўрилишига хизмат қилади.
Соғлом туғилган болани туғилиши билан кўкракка қўйилади. (ярим соат ичида). Болани киндиги кесилмасдан аввал қоринга шундай ётқизиладики,бунда бола терисида сапрофит микрофлар ҳосил қилиш ва биринчи овқатланиш рефлексини туғдириши учун. Бола ўзи кўкракка интилиб,онани эмади.Бола эмизилганда унинг ичакларига лактабактериялар ва она сутидаги ҳимоя моддалари тушади.
Болани биринчи 6 ойликкача фақат кўкрак сути билан боқилади,. Шунинг учун она хар доим бола олдида бўлиши керак.
Кўкрак сути билан боқишнинг 10 та принципи.
1.Овқатлантириш қонун қоидаларга қатъий равишда риоя қилиш ва буни тиббиёт ходимлари ва оналарга етказиш.
Тиббий ходимларига кўкрак билан эмизиш қоидаларини ўргатиш
Кўкрак билан боқиш афзалликлари ҳақида хомиладор аёлларга ва оналарга маълумот бериш
Туққан оналарга 30 дақиқа давомида кўкрак билан боқиш учун ёрдам бериш
Оналарга кўкрак сутни қандай қилиб соғилишини ва лактация жараёнини сақлашни ўргатиш.
Тиббий кўрсатмаларидан ташқари янги тугилган болаларга бошқа овқат ва суюкликлар, кўкрак сутидан ташқари берилмайди. 7 кун давомида она ва болани битта палатада жойлашишни ташкил қилиш
8.Кўкрак ёшдаги болани у сўраган пайт қачонки бола хохласа.
Болани тинчлантирувчи она кўкрагини ўрнини босувчи нарсалар тақиқланади (сўрғич, бутилкалар)
Кўкрак сути билан боқувчи оналар тўгарагини ташкил қилиш.Ҳомиладор аёлларни ва туғрукхонадан чиққан аёлларни тўгаракка жўнатиш.
Англия ва Австралия шифохоналарида чала туғилган ва кам тана вазнли болаларни боқиш учун махсус дастур «Кенгру» методи ишлаб чиқилган, бунда бола хар доим она олдида бўлиб, ўзи кўкракка томон харакат қилади, она иссиқлигини туйади.Она хар доим ғамхўр ва аҳамиятда бўлгани учун болани хаётчанлигини оширади.
Боқиш қоидалари
Овқатлантириш олдидан она қўлни яхшилаб ювиши керак ва сут йўлига тушган микроблар чиқиб кетиш учун бир неча томчи сут соғиб ташланади. Она битта қўли билан болани ушлайди, иккинчи қўли билан болани оғзига кўкрак учини ва кўкрак учи олди айланасини бир қисмини 4 та бармоқ билан кўкрак кўтарилиб турилади ва бош бармоқ билан кўкрак усти ушлаб турилади, болани бурни ёпилиб қолмаслиги учун.
Соғлом болада кўкрак билан боқишида сут етарли бўлса, 15-20 дакиқа давом этади, лекин биринчи кунлар туғриқдан кейин узоқ вақт 25-30 дакиқа давом этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |