Машғулот №1


Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш қоидалари



Download 0,59 Mb.
bet11/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61
Bog'liq
BKP uzb

Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш қоидалари.
Беморларни даволашда энг муҳим тартиб қоидалардан бири навбатчиликни топшириш ҳисобланади.Тиббиёт ҳамшираси навбатчи келмай қолган вақтида постини ташлаб кетишга хаққи йўқ.Навбатчиликни топширишда ҳамширалар палаталарни айланиб чиқади, оғир касалларни кўздан кечиради. Ҳамшира ўз дафтарига барча шифокор буюрган ишларни ёзиб олади ( дори бериш, касалларни қўшимча текширишга тайёрлаш, анализлар топшириш, клизма қилиш, банка ва горчичник қўйиш). Навбатчи ҳамшира палаталарни санитария ҳолатини текширади, бажарилган ишларни белгилайди, термометрларни, шприцларни, дориларни А ва Б шкафни, наркотиклар мавжудлигини текширади. Шунингдек хўжалик ҳамширасидан тунга керакли миқдорда чойшаблар, ич-кийимларни кичик тиббиёт ҳамшираси олганлигини текширади.


Эпидемияга қарши кураш – бу санитар гигиеник воситаларни қўллаб, шифохона шароитида юқумли касалликларни тарқалишини олдини олишни ташкил қилишдир. Бунинг учун қабул бўлимида юқумли касалликни бор йўқлигини аниқлаш учун, беморни териси, томоғи, ҳарорати текшириб кўрилади, бемор теккан нарсалар тозаланади, битни бор йўқлигини аниқланади, санитария кўригидан ўтказилади, чўмилтирилади, бинони хўллаб артиб турилади. Даволовчи бўлимда, каровот, тумбочкаларни, тувакларни, шахсий озодалик учун керак бўладиган ҳамма нарсани тайёрлаб қўйиш, вақтида гигиеник ванна ўтқазиш, кийимларни ҳар 7-10 кунда алмаштириш, хоналарни шамоллатиб, ҳўллаб артишни, юқумли касалликни аниқлаш ва шубҳали беморни алоҳида хонага олишни кўзда тутилади.
Санитар- гигиеник тартибинфекцион ва бошқа касалликларни олдини олиш учун кўриладиган чора – тадбирлар.
Бунга: тиббиёт ходимларини ва касалларни шахсий гигиенаси, ювиниши, чўмилиши, сочи, тирноғини парвариши, ташқи кўриниши кўринади. Шунингдек – хоналарни ювиш, бинони ремонти ва унга қўйилган талаблар киради.
Эпидемияга қарши ва санитар гигиеник талаблар даволовчи бўлимда юқумли касалликларни олдини олишга қаратилган тадбирлардир.
Ҳўллаб артиш техникаси: ҳўллаб артиш бўлимда ҳар куни 2 маротаба ўтқазилади. Ҳўллаб артишда ишлатиладиган инвентарлар алоҳида сақланади. Ҳўллаб артишда дезинфекцияловчи моддалар ишлатилади.
Дезинфекция – (юқумсизлаштириш) юқумли касалликларни қўзғатувчи микроорганизмларни (бактериялар, вируслар ва бошқалар) йўқотиш.
Дезинсекция – зарарли ҳашоратларни йўқотиш.
Дератизация – зарарли кемирувчиларни йўқотиш.

Дезинфекция турлари: А) механик


Б) химик
В) физик
Механик воситаларга бино ва ундаги буюмларни ҳўл латта билан тозалаш, ўрин- кўрпаларни қоқиш, чангютгич билан тозалаш, бинони шамоллатиш, оқлаш, бўяш киради. Бу усулда микроблар йўқотилмайди, аксинча объектдан чиқарилади. Шунинг учун химик моддалар билан биргаликда олиб борилади.
Физик усулга – қайнатиш, ёқиш, қуёш нури, ультрабинафша нурлар(симоб- кварц лампаларни) дезинфекция камералари ва махсус аппарат (автоклав)да сув буғи ва иссиқ ҳаводан фойдаланиш киради.
Агар предметларда вегетатив форма микроблари борлиги аниқланса қайнатиш вақти 15- 20 минут, спорали микроблар бўлса 1,5- 2 соат бўлади. Темирдан бўлган предметларни, асбобларни 10- 15 минут қайнатилади. Бунда нарсалардаги ёғни ва оқсилни эритиш учун, сувга сода (1- 2% эритма), совун ёки кир тозаловчи порошоклардан (0,5 % эритма) солиб ювилади. Куйдириш йўли билан зарарлантиришда асосан арзон бўлган нарсалар ишлатилади.
Кимёвий йўл билан дезинфекция қилиш учун кўпроқ хлор тутган моддалар: хлорамин ва бошқа феноллар, крезол ва унинг унумлари, формальдегидлар ишлатилади.
31 октябр 2005 йил 530 сонли буйруқ асосида Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасаларида фақат 0.5% хлорамин ишлатилади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish