Масалалар тўплами тошкент 2012 “Молия” фанидан масалалар тўплами



Download 66 Kb.
Sana22.03.2022
Hajmi66 Kb.
#505958
Bog'liq
масалалар туплами




Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги
Тошкент Молия институти
Молия” кафедраси
МОЛИЯ”
фанидан

МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ


ТОШКЕНТ - 2012

Молия” фанидан




МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ



  1. 2011 йилда давлат бюджети даромадлари таркибида тугри соликлар 2 769 175,4 млн. сумни ташкил этгани холда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиги 542 342,5 млн. сум. Берилган маълумотлар асосида , юридик шахслардан олинадиган фойда солигини тугри соликлар таркибидаги улушини аникланг.




  1. Жорий йилда А туман бюджети даромадлари режадагига нисбатан104 фоиз ёки 15 764 млн. сум булган. Шу даврда худи шу туман харажатлари ижроси режадагидан 101 фоиз ёки 13 764 млн. сум булган булса куйидагиларни аникланг:

- бюджет профицити фоизда ва сумда канча булган;


- режадан ортикча маблагларнинг туман мнфаатдорлигига таъсири.



  1. Туман бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотига хисобот йилда 1 756 857 сум микдорида маблаг ажратилди ва жорий йил охирида шу маблагларнинг 86 фоизидан фойдаланилди. Бюджет ташкилоти ихтиёрида колган маблаг микдорини аникланг




  1. Очиқ турдаги Акциядорлик жамиятининг ҳисобот давридаги дивиденд тўлаш учун ажратилган фойдаси 1,5 млн. сўмни ташкил этади. Бунда жамият 500 та акциянинг 150 тасини имтиёзли (йиллик 50% ставка) ва 350 тасини оддий акцияда жойлаштирган бўлиб, ҳар бир акциянинг номинал баҳоси 5000 сўм бўлса, битта оддий акциянинг 1 йилдаги даромадлилигини ҳисобланг?




  1. Инвесторга қуйидаги уч лойиҳа таклиф қилинмоқда:

Бошлағич инвестиция суммаси 60 млн сўм. Бу лойиҳада кутиладиган соф даромад суммаси 20 млн. сўмга тенглиги аниқланди.
Иккинчи ва учинчи лойиҳалар тегишли равишда: 30 ва 20; 20 ва 10. Ҳар бир вариант учун қоттлаш муддатини аниқланг.
Қайси вариант бошқаларига ниебатан афзал?



  1. Корхона ходимларига 15000000 сум иш хаки хисоблади. Иш хаки хисобланган даврда ЯИТ 25% булса, жисмоний шахсларнинг даромад солиги ставкалари 2011 йил 30 декабрдаги ПК-1675 буйича. Корхонадага ишчилар сони 15 та ва хар бирига хисобланган иш хаки 1500000сумдан. Ходимларнинг 4 нафари 2- гурух ногирони. Икала солик тури буйича корхонанинг давлат бюджетига тулайдиган солик микдорини аникланг.




  1. А.Акбаровга корхона томонидан 800000 сум иш хаки хисобланди. Шу ойда. Акбаровга 350000сум мукофот пули белгиланди. Жисмоний шахсларнинг даромад солиги ставкалари 2011 йил 30 декабрдаги ПК-1675 буйича. Акбаровнинг давлат бюджети олдидаги соликлардан карзи микдорини аникланг.




  1. Корхона харажатлари: моддий харажатлар 560 млн. сўм, иш ҳақи ва социал ажратмалар - 450, амортизация - 200, бошқа харажатлар - 81. Фойда суммаси 500 млн. сўм. Устав фонди 20,0 мли. сўм. Инвестиция миқдори 560 млн. сўмга теаг. Самарадорлик нормаси 0,15. Келтирилган харажатлар суммаси аниқлансин.




  1. ОАЖ ташкил қилинганда таъсисчилар томонидан 200 000 000 миқдорида устав капитали шакллантирилди. Шу сумма миқдорида номинал қиймати 10000 сўмдан бўлган 500 дона имтиёзли акция эмиссия қилинди (40%). Оддий акцияларни номинал қиймати 15000 сўмдан 13 минг дона оддий акция эмиссия қилинди. Жорий йилдаги корхона фойдаси 80000000 сўм. Жорий йилда таъсисчиларга тўланадиган двидент миқдорини аниқланг.




  1. 01.01.2012 ҳолатига Ўзбекистонда ишловчи пенсионерларга кетадиган харажат 290.9 млрдни ташкил этган ҳолда ишламайдиган пенсионерларга кетадиган харажат 7.246 млрд. сўмни ташкил қилади. Юқоридаги маълумотлардан қуйидагиларни аниқланг:

ишловчи пенсионерларга кетадиган харажат ишламайдиган пенсионерларга кетадиган харажатнинг неча фоизини ташкил қилади;
ушбу холатни изоҳланг.



  1. Корхона номинал баҳосини 500 сўмдан бўлган 150 таси имтиёзли акцияга эга. Хўжалик фойдаси 150 минг сўмни ташкил этади. Имтиёзли акция бўйича йилига 40% ставкада бўлса, имтиёзли акциянинг ҳар бири учун тўланадиган дивиденд миқдорини аниқланг?




  1. Акциядорлик жамиятининг ҳисобот даврида дивиденд тўлаш учун йўналтирилган фойдаси миқдори 16,3 млн. сўмни ташкил этган. Устав фондида 600та, ундан 300 таси оддий ва 300 таси имтиёзли акциялар жойлаштирилган. Имтиёзли акциялар учун (номинал баҳоси минг сўмдан бўлган) 60% йиллик ставка белгиланганлигини ҳисобга олган ҳолда битта акция учун тўланадиган дивиденд миқдорини аниқланг?




  1. Дилер томонидан 2500 мингта акция сотиб олинган. Бунда номинал баҳоси 500 сўмдан бўлган акцияни 525 сўмдан сотиб олинган. Акциядорлик жамият ҳисоб-китоб қилиши натижасида ҳисобот даврида дивиденд тўлаш 50 % ставкада тўланиши мумкин. Акция пакетини ҳар бирини келажакда кутилаётган қайта сотиш баҳоси 750 сўмдан бўлса, акция пакетини сотиш мақсадга мувофиқ бўладими? Ҳисобланг.




  1. 2011 йилда Узбекистон Республикаси ЯИМ 50 млрд. АҚШ долларини ташкил килди. 01 01 2012 холатига аҳоли сони 28 762 972 киши. ЯИМ нинг ахоли жон бошига нисбатини аникланг.




  1. ОАЖнинг имтиёзли акцияларининг номинал қиймати 5000сум булса, двидент микдори 40 %. Ушбу акцияларни ҳар бирини 6500 сумдан сотиш акциядор учун кандай ҳолат сифатида баҳоланади.




  1. Акциядорлик жамиятининг ҳисобот даврида дивиденд тўлаш учун ажратилган фойдаси 102 млн. сўмни ташкил этади. Жойлаштирилган акция рўйхатидан ўтган. Номинал баҳоси 2000 сўмдан акциядорларнинг 400таси имтиёзли ва 1300таси оддий акцияга эгадирлар. Имтиёзли акциялар бўйича йиллик даромадлилик 40 % ставкада бўлса, бир оддий акциянинг йиллик даромадлилик даражасини аниқланг?




  1. Корхона 2011 йил якунига кура 15 000 000 сум зарар билан фаолитини якунлади. Корхона таъсисчилари кулидаги акциялар сони 100 дона имтиёзли акция номинал баҳоси 2000 сум. Оддий акциялар микдори эса 250 дона номинал баҳоси 1500 сумдан. Акциядорларга туланадиган двидент миқдорини аниқланг.


  1. Корхона томонидан 2011 йилда реализация қилинган товар (иш хизматлар) миқдори 100 000 000 млн. сумни ташкил қилди. Ушбу реализация миқдорининг 30 000 000 млн сўми экспорт хажмига тўғри келади. 40 000 000 млн сўми эса пластик карточкалар орқали амалга оширилган. Корхонанинг давлат бюджети олдидаги солиқли қарзларини аниқланг.

  2. 2011 йил якунида бюджет даромади ижроси 102 фоизни ташкил этиб 6543 млн. сўм бўлган. 2012 бюджет йилида маҳаллий бюджет тартибга солувчи даромадларининг улуши 29 фоизни, молиявий тенглаштириш сиёсати орқали тушум 31 фоизни, бюджет ссудалари 12 фоизни, ўзаро хисоб китоблар орқали тушумлар 6 фоизни ташкил этгани ҳолда жами даромад олдинги йилдан 5 фоизга, харажатлар эса 7 фоизга кўп бўлиши кутилаётган бўлса қуйидагиларни ҳисобланг:

а) маҳаллий бюджет ўз даромадлари таҳминини;
б) хуқуқ ва мажбуриятлар ўсиши динамикаси баҳосини;
в) маҳаллий бюджет имкониятлари баҳосини.



  1. Йилнинг 3-чораги хисобот маълумотларида шахар бюджети ижроси натижалари даромаднинг режадагига нисбатан 104 фоиз ёки 8764 млн. сўмни, харажатлар ижроси 101 фоиз ёки 8675 млн. сўмни ташкил этганлиги кузатилса қуйидагиларни аниқланг:

а) бюджет профицити миқдорини;
б) 2010 йил, 2011 йил, 2012 йил учун амалдаги қонунчилик талаблари асосида даромад ижроси режасининг ортиқча бажарилишидан маҳаллий бюджет манфаатдорлигини .

  1. Очиқ турдаги Акциядорлик жамиятининг ҳисобот давридаги дивиденд тўлаш учун ажратилган фойдаси 1,5 млн. сўмни ташкил этади. Бунда жамият 500 та акциянинг 150 тасини имтиёзли (йиллик 50% ставка) ва 350 тасини оддий акцияда жойлаштирган бўлиб, ҳар бир акциянинг номинал баҳоси 5000 сўм бўлса, битта оддий акциянинг 1 йилдаги даромадлилигини ҳисобланг?




  1. Акциядорлар жамиятининг умумий мажлисини ўтказиш 1.04.2011 йилга белгиланган. Жамият устав фонди 500 та оддий акцияга бўлинган, ундан 200 таси 21.01.2011 йилда, 160 таси, 20.02.2011 йилда ва 140 таси 24.03.2011 йилда жойлаштирилган бўлиб, дивиденд тўлаш учун ажратилган фойда 300 минг сўмни ташкил этган бўлса, ҳар бир оддий акция учун тўланадиган дивиденд миқдорини аниқланг?




  1. Корхона номинал баҳосини 500 минг сўмдан бўлган 150 таси имтиёзли акцияга эга. Хўжалик фойдаси 150 млн сўмни ташкил этади. Имтиёзли акция бўйича йилига 40% ставкада бўлса, имтиёзли акциянинг ҳар бири учун тўланадиган дивиденд миқдорини аниқланг?




  1. Акциядорлик жамиятининг ҳисобот даврида дивиденд тўлаш учун йўналтирилган фойдаси миқдори 16,3 млн. сўмни ташкил этган. Устав фондида 600та, ундан 300 таси оддий ва 300 таси имтиёзли акциялар жойлаштирилган. Имтиёзли акциялар учун (номинал баҳоси минг сўмдан бўлган) 60% йиллик ставка белгиланганлигини ҳисобга олган ҳолда битта акция учун тўланадиган дивиденд миқдорини аниқланг?




  1. Номинал баҳоси 200 сўмдан бўлган 750 та имтиёзли акциялар мавжуд. Дивиденд тўлаш учун ажратилган фонди 420минг сўмдан иборат бўлиб, уларга йиллик 60% ставка белгиланган бўлса, юар бир имтиёзли акция учун тўланадиган дивиденд миқдорини аниқланг?




  1. Дилер томонидан ҳар бири 100 сўмдан 2400 дона акция пакети сотиб олинади. Йил якунида акциядорлик жамияти 50% ставкадан. Дилернинг зарар билан ишламаганлиги ҳисобга олган ҳолда, бир акциянинг минимал сотиш баҳосини аниқланг? Бунда битимлар бўйича харажатлар инобатга олинмасин ва акциянинг номинал баҳоси 500 сўм.

  2. Акциядорлик жамиятининг ҳисобот даврида дивиденд тўлаш учун ажратилган фойдаси 102 млн. сўмни ташкил этади. Жойлаштирилган акция рўйхатидан ўтган. Номинал баҳоси 2000 сўмдан акциядорларнинг 400таси имтиёзли ва 1300таси оддий акцияга эгадирлар. Имтиёзли акциялар бўйича йиллик даромадлилик 40 % ставкада бўлса, бир оддий акциянинг йиллик даромадлилик даражасини аниқланг?




  1. Дилер томонидан 2001 йил 3 феврал ойида номинал баҳоси 100 сўмдан бўлган акцияни 1500 минг сўмдан 1500 дона сотиб олинган. Акциядорлик жамияти йил якунида ҳар кварталда 20 % ставкада дивиденд, тўлаш учун қарор қабул қилинган. Битимлар тузиш учун сарфланган харажатларни инобатга олмаган ҳолда ва дилернинг 2001 йил 1 июлга қадар зарар билан ишламаслигини инобатга олиб, бир акцияни сотилиш баҳосини ҳисобланг?




  1. Тижорат банки муомала муддати 90 кун бўлган баҳоси минг сўмлик депозит сертифакатни йиллик 15 % ли ставкада, тўлов муддатига 50 кун қолганда сотди, ушбу депозит сертиыикат биринчи эгасида 40 кун бўлган. Мазкур ҳолатда сотиб олувчи депозит сертфикат учун банкка неча сўм тўлайди ва сертификт бўйича тўлов муддати келганда сотиб олувчи қанча даромад олади?




  1. Давлат хазина мажбуриятлари бўйича, облигациялар аукционда 93,91 баҳода сотиб олинган бўлса, унинг муомалада бўлиш муддати 91 кунга тенг бўлса, сўндирилишдаги даромадлилиги неча фоизга тенг бўлади. Облигациялар номинал баҳосида 1000 сўмдан.




  1. 6 ойлик хазина мажбуриятлари бўйича облигациялар ким очди савдосида 90,36 баҳога сотиб олинган бўлса, унинг муомалада бўлиш муддати 183 кунга тенг бўлса, сўндирилиш давридаги облигациянинг даромадлилиги неча фоизни ташкил этади? Давлат қисқа муддатли облигацияларининг номинал 1000 сўмдан.




  1. 9 ойлик хазина мажбуриятлари бўйича, облигациялар ким ошди савдосида 86,52 баҳода сотиб олинган бўлса ва унинг муомалада бўлиш муддати 273 кунга тенг бўлса, сўндирилиш давридаги облигациянинг даромадлилиги неча фоизни ташкил этади? Давлат қисқа муддатли облигацияларининг номинал баҳоси 1000 сўмдир.




  1. 12 ойлик хазина мажбуриятлари бўйича, облигациялар ким ошди савдосида 82,22 баҳода сотиб олинган бўлса ва унинг муомалада бўлиш муддати 365 кунга тенг бўлса, сўндирилиш давридаги облигациянинг даромадлилиги неча фоизни ташкил этади? Давлат қисқа муддатли облигацияларининг номинал баҳоси 1000 сўмдир.




  1. Акциядорлик жамияти ҳар йили муомалага чиқарган ҳар бир акцияси учун 70 сўм миқдорида дивиденд тўлайди. Инaфляция хатарини ҳисобга олган ҳолда даромаднинг энг кам меъёри йиллик 20% деб баҳоланади. Ушбу акциянинг жорий бозор нархи 300 сўмни ташкил этади. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, акциядор ўз қўлидаги акцияларни сотиши мақбулми ёки яна қўшимча акциялар сотиб олиши керакми?




  1. Тижорат банки муомала муддати 182 кун бўлган баҳоси 10000 сўмлик депозит сертификатни йиллик 20% ставкада, тўлов муддатига 90 кун қолганда сотди, ушбу депозит сертификат биринчи эгасида 92 кун бўлган. Мазкур ҳолатда сотиб олувчи депозит сертификат учун банкка неча сўм тўлайди ва сертификат бўйича тулов муддати тўлганда сотиб олувчи канча даромад олади.?




  1. Ўзбекистон Республикаси 2011 йилги давлат бюджети харажатлари ЯИМнинг 19.6% ташкил қилган ҳолда 19 656.09 млрд. сўмни ташкил қилди. Юқоридаги маълумотлар асосида 2011 йилги Ўзбекистон Республикасининг ЯИМ миқдорини аниқланг

Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish