54-масала
Беморнинг ярим айлана каналчалар (ампулалар) эшитув қирраларида жойлашган рецептор ҳужайралар патологик жараён натижасида шикастланган. Бу ҳужайралар қандай номланади? Организмнинг қайси функцияси бузилади? Мухокама давомида қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1) Парда лабиринтини вестибуляр қисмининг тузилиши
2) Вестибуляр аппаратнинг эшитув қирраларини қандай ҳужайралар қоплаб туради?
55-масала
Орсеин билан бўялган препаратда ёруғлик микроскопида мушак туридаги артерия ва вена кўринмоқда. Қон томирларининг қайси таркибий тузилмалари бу бўёқ билан бўялади? Қайси белгилар бўйича артерияни хатосиз ажратиш мумкин? Мухокама давомида қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1) Мушак туридаги артерия деворининг тузилиши
2) Мушак туридаги вена деворининг тузилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |